Qarz oluvchi va aloqador (birgalikda) qarz oluvchi shaxsini tasdiqlovchi hujjat
Qarz oluvchining yashash joyidan oilasi tarkibi xaqida ma'lumotnoma (birgalikda qarz oluvchi bo'lsa uning ham oilasi tarkibi to'g'risidagi ma'lumotnoma olinadi)
Sotib olinayotgan uy-joyning yoki kvartiraning qiymati xaridor (qarz oluvchi) tomonidan o'z mablag'lari va kredit hisobidan amalga oshirilishini ko'zda tutuvchi sotuvchi va xaridor (qarz oluvchi) o'rtasida imzolangan uy-joy oldi-sotdisi shartnomasi (birlamchi) uy-joy oldi-sotdisi to'g'risidagi dastlabki shartnoma (ikkilamchi)
Qarz oluvchi, aloqador (birgalikda qarz oluvchi) va u bilan birga yashaydigan oila a'zolarining daromadlari to'g'risida oxirgi 12 oy uchun doimiy ish joyidan (doimiy ish joyi mavjud bo'lganda) berilgan ma'lumotnomalar yoki qarz oluvchi (va birgalikda qarz oluvchi) va oila a'zolarining oxirgi 12 oy uchun daromadlari to'g'risidagi deklaratsiyalarning ularning yashash joyidagi davlat soliq organi tomonidan tasdiqlangan nusxalari
Qarz oluvchi nomiga ochilgan maqsadli omonat hisob raqamiga sotib olinayotgan uy-joy yoki kvartira qiymatining kamida 25 foiz miqdoridagi pul mablag'lari qo'yilganligi to'g'risidagi bank ma'lumotnomasi
Yy-joyning yoki kvartiraning kadastr hujjatlari hamda sotuvchining egalik qilish huquqini tasdiqlovchi hujjatlarning nusxalari(ikkilamchi)
Sotib olinayotgan uy-joyning yaqin yillarda buzilishi yoki buzilmasligi to'g'risida «Yer tuzish va ko'chmas mulk kadastr» Davlat korxonasining bo'linmasi tomonidan belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan (shtamp bilan ro'yxatga olingan, rahbar imzosi va gerbli yumaloq muhr bilan tasdiqlangan) ma'lumotnomasi. (ikkilamchi)
“Агробанк” ATБ Uzcard-EMV сўм пластик карталарини фойдаланишга бериш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисида ШАРТНОМА
201_йил “____”_________ -сонли _________ шаҳри
“Агробанк” АТБ номидан Ишончнома асосида иш юритувчи банкнинг ____________ шаҳар (туман) филиали бошқарувчиси _______________ (кейинги ўринларда “Банк” деб номланади) бир томондан ва ____________________________ (кейинги ўринларда “мижоз” деб номланади) иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар: 1. Шартноманинг предмети 1.1. Мазкур шартнома Банк томонидан банк пластик карталари орқали ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан Банк билан банк пластик карта эгаси ўртасида ўзаро муносабатларни тартибга солади.
2.Асосий тушунчалар 2.1. “Пластик карта” Банк томонидан эмиссия қилинган амалда бўлган сўмдаги пластик картани билдиради. 2.2. “Пластик карта эгаси” сўмдаги пластик картани вақтинчалик фойдаланиш учун олган ва пластик карта бўйича тўлов операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс эмитент банкнинг мижозидир. Сўмдаги пластик карта банк томонидан пластик карта эгасига вақтинчалик фойдаланиш учун берилади ва банкнинг мулки ҳисобланади. 2.3. “СМКҲВ” Банкда пластик карта эгаси номига очилган сўмдаги махсус карт ҳисобварағини англатади. 2.4. “Шартнома” ушбу шартнома, барча иловалар ва унга қўшимчаларни билдиради. 2.5. “Корхона/Ташкилот” Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ва хизматлар юзасидан пластик картани тўлов воситаси сифатида қабул қилувчи ҳар қандай юридик шахс (дўкон, меҳмонхона, ресторан ва бошқалар)ни англатади. 2.6. “Транзакция” пластик карта эгаси томонидан пластик карта ёрдамида амалга ошириладиган ҳар қандай тўлов ёки нақд пуллар олинишини билдиради. 2.7. “ШИР” пластик карта эгаси томонидан карт воситасида амалга ошириладиган қуйидаги операцияларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқлаш учун мўлжалланган шахсий идентификация рақами (“ШИР” рақами 4 тадан кам бўлмаслиги лозим, пластик карта эгасининг электрон имзоси)ни англатади: нақд пул маблағларини банкоматлар (картлар бўйича нақд пулларни бериш учун мўлжалланган банк электрон автомат-кассирлар) орқали олиш; савдо терминаллари орқали товарлар/хизматлар учун тўловлар; карт бўйича маълумот-ахборот олиш; масофадаги операцияларни амалга ошириш. 2.8. “Тўловларни қайтариш” Банк томонидан белгиланган шаклда пластик карта эгасининг сўмдаги махсус карт ҳисобварағини кредитлаш учун транзакциялар борасида Корхона/Ташкилот томонидан амалга ошириладиган пул маблағларининг ҳар қандай қайтарилиш маъносини билдиради. 2.9. “Банкомат” ҳамда “Инфокиоска” пластик карта эгасига қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи электрон қурилма маъносини англатади: ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тартибида касса бўлакларини ва амалга оширилаётган операциялар бўйича тўлов чекларини олиш; ўзининг пластик картаси билан агар банкомат “Оn-line” (реал иш режими)га уланган бўлса қуйидаги асосий операцияларни ўтказиш – кириш паролларини ўзгартириш, пластик карта баланси юзасидан ахборот ва банкдаги ўз ҳисобварағининг ҳолати тўғрисида маълумот олиш. 2.10. “Банк тарифи” пластик карталар бўйича операцияларга тегишли тўловлар ва воситачилик ҳақларининг барча турлари ҳамда миқдорлари белгиланган амалдаги банк тарифини билдиради. 3. Умумий қоидалар 3.1. Мазкур шартнома сўмдаги махсус карт ҳисобварағи, пластик карта ва пластик карта эгасига нисбатан қўлланади ҳамда банк ва пластик карта эгасининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгилаб беради. 3.2.Пластик карта эгаси пластик карта олиш учун Банкда сўмдаги махсус карт ҳисобварағи очиши лозим. 3.3.Пластик карта амал қилишининг бутун муддати мобайнида банкнинг мулки саналади ва амал қилиш муддати тугаганида, алмаштириш чоғида, сўмдаги махсус карт ҳисобварағидаги қолдиқ суммасидан агар мижоз картанинг жаримасини тўламаган тақдирда банкнинг талабига кўра жаримага етадиган қисми банкка ундирилиши лозим.
4.Банкнинг мажбуриятлари 4.1. Банк қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: а) Пластик карта эгаси билан шартнома тузилганидан сўнг 3 банк иш куни мобайнида сўмдаги махсус карт ҳисобварағини очиш; б) Пластик карта эгасининг сўмдаги махсус карт ҳисобварағини пластик карта бўйича амалга оширилган барча транзакциялар суммасига дебет қилдириш; в) Пластик карта эгасининг ҳисобварағидан транзакциялар бўйича 5 банк иш куни мобайнида тўловларни олиш ва ҳисобварақ бўйича кўчирмаларда уларни акс эттириш; г) Пластик карта эгасининг ёзма аризаси бўйича унинг сўмдаги махсус карт ҳисобварағидан кўчирма олиб бериш, бунда банк тарифига асосан хақ олиш; д) Пластик карта эгасидан пластик карта йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги тўғрисида ёзма ариза олинган тақдирда пластик картадан фойдаланган ҳолда операцияларнинг амалга оширилишини тўхтатиб қўйиш, шунингдек пластик картани қайтариб олиш юзасидан тегишли чораларни кўриш. Агар мижоз томонидан Call center хизмати орқали карта ҳолатини ўзгартирилганда Банк ҳеч қандай мажбуриятларни олмайди.
е) Ушбу Шартнома шартларини ўзгартириш тўғрисида агар мижоз SMS хизматига уланган бўлса, ушбу восита орқали маълумот бериш; ж) Пластик карта эгасини Тариф ва Банк томонидан кўриладиган чоралар ҳақида таништириш.
5.Банкнинг ҳуқуқлари
5.1. Банк қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) Пластик картага кўрсатиладиган хизмат учун хизмат ҳақини бир томонлама белгилаш ва улар бўйича қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш. Бунда киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар мижозни оммавий ахборот воситалари орқали огоҳлантирилгач 1 (бир) ойдан кейин кучга киради; б) Мижознинг пластик картаси орқали нақд пул олишда белгиланган тариф асосида банк хизмат ҳақи ундириш; б) Мижознинг пластик карта ҳисобварақларидан нақд пулсиз ўтказмалар учун, шу жумладан бошқа банк филиалидан ва/ёки филиалга маблағ ўтказилганда, қўшимча хизмат турларидан фойдаланганда белгиланган тариф асосида банк хизмат ҳақи ундириш. в) Пластик карта эгаси томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда, шунингдек пластик карта эгаси (мижоз) ўзи тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда ушбу маълумотларни банкка белгиланган муддатда тақдим қилмаса, пластик картанинг ҳаракатини маълум муддатга тўхтатиб қўйиш; г) Мижоз томонидан пластик карта йўқотилган, шикастланган, амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолатга келтирилганда белгиланган тарифга асосан хизмат ҳақи ундириш; Изоҳ:Пластик картани амал қилиш муддати 3 йил. Амал қилиш муддати тугаган карта яроқсиз карта ҳисобланади. д) Пластик картадан ушбу шартнома шартларига зид равишда фойдаланилганда ҳисобварағини ёпиб қўйиш.
6.Пластик карта эгасининг мажбуриятлари
6.1. Пластик карта эгаси: -Мазкур шартнома шартларига мувофиқ пластик картадан фойдаланиш; -пластик карта ШИР кодини белгилаш, алмаштириш ва уни ҳеч кимга билдирмаслик, агар мижоз ШИР кодини бошқа шахсга билдирган бўлса, барча ушбу карта орқали амалга оширилган операциялар учун картанинг эгаси жавобгардир; -пластик картани олиши билан шартномани дарҳол имзолаш; -мазкур шартнома ўз кучини йўқотгандан кейин пластик картани банкка қайтариш; -банк хизмат ҳақларини белгиланган тарифлар доирасида тўлаш; -турар жойи ва/ёки паспорт маълумотлари ўзгарганда, шунингдек карт йўқотилган ёки ўғирланган тақдирда дарҳол Банкга 3 (уч) банк иш куни давомида ёзма хабар бериш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
7.Пластик карт эгасининг ҳуқуқлари 7.1. Пластик карта эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) сўмдаги махсус карт ҳисобварағида мавжуд қолдиқни тўлдириб бориш; б) банкдан шартнома шартларини бажарилишини талаб қилиш; в) банкда сўмдаги махсус карт ҳисобварағидан кўчирмани вақти–вақти билан олиш, унда унинг томонидан амалга оширилган барча операциялар акс эттирилади; г) карта йўқотилган тақдирда, мижоз томонидан ёзма равишда хабар қилингандан сўнг 5 банк иш кунидан сўнг янги пластик картани олиш.
8.Томонларнинг жавобгарлиги 8.1. Банк пластик карта йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ёҳуд пластик картадан учинчи шахслар фойдаланганлиги натижасида мижозга етказилган ҳар қандай молиявий зарарлар учун, шу жумладан STOP LIST рўйхатига киритилгандан кейин амалга оширилган транзакциялар юзасидан етказилган заралар учун ҳам жавобгар ҳисобланмайди. 8.2. Банк пластик карта йўқотилган ёки ўғирланган тақдирда мижознинг ёзма хабари (мурожаати) келиб тушгандан сўнг 1 (бир) соат ичида карта бўйича операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш мақсадида STOP LIST рўйхатига киритиб қўяди. Банк мижознинг паспорт маълумотлари (ФИШ, рўйхатга олинган жойи, паспорт Серияси ва рақами, туғилган куни, ойи йили, паспорти ким томонидан берилганлиги) тўғрисида тўлиқ маълумот бераолса карта бўйича операцияларни вақтинча тўхтатиб туришни, яъни STOP LIST рўйхатига киритишни телефон орқали ҳам амалга оширишга ҳақли. 8.3. Пластик карта эгаси мазкур шартнома шартлари бузилган тақдирда банкка етказилган зарарни тўлиқ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 8.4. Мазкур шартномада назарда тутилмаган тарафларнинг жавобгарлиги амалдаги қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади.
9.Шартноманинг амал қилиш муддати 9.1. Мазкур шартнома 3 (уч) йил муддатга тузилади. Уч йилдан сўнг шартнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади. 9.2. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши билан Банк пластик карта ҳисобварағи бўйича операцияни тўхтатади. Карт ҳисобварағида мавжуд пул маблағлари қолдиғи пластик карта эгасининг тегишли ёзма аризасига асосан бошқа ҳисобвараққа ўтказилади ёки янги Uzcard-EMVпластик карта берилиши билан фойдаланиш муддати кейинги 3 (уч) йилга узайтирилган тақдирда ҳисобварағ бўйича операцияни тиклаб беради.
10.Шартномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши 10.1. Банк ўзгартиришлар кучга киришидан 1 ой аввал оммавий ахборот воситаларида эълон бериш орқали мазкур Шартнома шартларини бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
11.Шартноманинг бекор қилиниши
11.1. Пластик карта эгаси пластик картани Банкка топширгач, исталган пайтда ушбу шартномани бекор қилишга ҳақли. 11.2. Банк 1 ой аввал ёзма равишда хабардор қилиш орқали исталган пайтда ушбу Шартномани бекор қилиши мумкин. 11.3. Пластик карта эгаси томонидан Шартнома бекор қилинган тақдирда у Шартнома бекор қилинишига қадар амалга оширилган ҳар қандай транзакциялар юзасидан ва Шартнома бекор қилингандан сўнг пластик карта Банкга ўз вақтида қайтарилмаган ҳолатда тўлиқ жавобгар бўлади. 11.4. Банк пластик карта эгаси томонидан ушбу Шартнома шартларининг бузилиши натижасида амалга оширилган барча харажатларни пластик карта эгасидан ундириб олади.
12.Махфийлик 12.1. Шартнома тарафлари Шартнома бўйича ахборотларнинг махфийлиги таъминланиши учун жавобгардирлар. 12.2. Банк мижозлар ва пластик карта эгалари ҳамда улар томонидан пластик карталардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланишини кафолатлайди. 12.3. Мижозлар ва пластик карта эгалари ҳамда улар томонидан пластик карталардан фойдаланган ҳолда амалга оширилаётган операциялар тўғрисидаги маълумотлар Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
13.Низоларнинг ҳал этилиши 13.1. Томонлар шартномани ижро қилиш жараёнида юзага келадиган барча низоларни музокара йўли билан ҳал этади. 13.2. Юзага келган келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал этишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда низо тарафларга талабнома бериш орқали ҳал этади. Талабномани олган тараф унга 10 (ўн) кунлик муддат ичида жавоб қайтаришга мажбур. Талабномани кўриб чиқиш натижасида томонлар ўртасида низо ҳал этилмаган тақдирда мазкур низо кўриб чиқилиш учун ўрнатилган тартибда судга тақдим этилади.
14.Форс – мажор ҳолатлар 14.1. Тарафлар мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни кўрганлигини исботласа, айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. 14.2.Мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. 14.3.Техник ёхуд компьютер дастурларини қўллаш муносабати ёки банк ва банклараро электрон тизимининг ишдан чиқиши, носозлиги туфайли мижозларга банк хизмати кўрсатилмаган тақдирда Банк мажбуриятни бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилинади. 15.Якуний қоидалар 15.1. Мазкур Шартнома томонлар учун биттадан бир хил юридик кучга эга бўлган, икки асл нусхада тузилади ва у имзоланган пайтдан эътиборан кучга киради. 15.2. Шартномага мувофиқ ёки у билан боғлиқ ҳолда юборилаётган барча хабар ва маълумотлар ёзма равишда расмийлаштирилиши лозим ҳамда агар улар буюртма хат орқали жўнатилган ёхуд Шартнома иштирокчиларининг қуйида кўрсатилган юридик манзиллари бўйича шахсан етказилган бўлиб олинганлиги тўғрисида тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда мазкур хабар ва маълумотлар тегишли тарзда тақдим этилган деб ҳисобланади.
16.Томонларнинг манзиллари
“Агробанк” АТБ Ф.И.Ш._________________________________________ ____________________филиали
Манзили: ______________ Манзили: ________________________________________________
Шартнома шартлари, унинг жавобгарлигини белгиловчи қоидалари ва пластик картадан фойдаланиш бўйича Йўриқнома талаблари билан тўлиқ танишиб чиқдим Ф.И.Ш. ______________________ ИМЗО ________ (карта эгаси).
Банк номидан ____________ ______________________________ Ф.И.Ш. Имзо: ___________ Имзо: ___________ Бош бух
Имзо: ___________ Хукукшунос __________ М.Ў.