II. BOB. Ўспиринлар ҳулқ атворининг динамик характери ва психологик жиҳатлари
2.1. Ўспиринлар ҳулқ атворининг динамик характери ва психологик хусусиятлари
Ўспиринлик даврида ички стимуляция механизми барқарор бўлиб, иродавий актларда намоён бўлади. Улар ўз олдиларига қўйилган мақсад сари етарлича қатъиятлилик билан ҳаракат қиладилар, чидамлилик қобилияти юқори даражада тараққий этади. Бироқ юқори синф ўқувчи қизларида бирданига жасурликнинг даражаси тушиб кетади. Юқори синф ўқувчиларида иродавий сифатларнинг ахлоқий меъёрлари барқарор ривожланган бўлади. Буларда ирода жамият ва жамоа учун фойдали бўлган ғоялар тарзида намоён бўла бошлайди.кўпинча юқори синф ўқувчиларида иродавий фаоллик собитқадамлилик характерига эга бўлади.Юқоридаги фикрлардан шуни хулоса қилиш мумкинки иродавий сифатларнинг ривожланиши ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, ижтимоий муҳит, таълим тарбия ва шахслараро муносабатлар тизими билан ҳам белгиланиши мумкин. Шунингдек, шахс камолотининг ўзига хос жиҳатлари билан ҳам белгиланиши мумкин.
Ўспиринлик даврининг юқори чегараси эса тарихий ва ижтимоий жиҳатдан шартлашган бўлиб, индивидуал ўзгарувчандир. Ёш даври чегараларини аниқлаш нима учун мураккаб. “Улғайиш” тушунчасининг ўзи серқиррадир. Биологик улғайиш жинсий етуклик, насл қолдириш қобилияти билан белгиланади; ижтимоий улғайиш эса иқтисодий мустақиллик, катта одам ролини қабул қилиниши, психологик улғайиш етук шахс идентификациясидир. Инсоният жамиятда улғайиш маданият билимлар тизими, қадриятлар, меъёрлар, ижтимоий анъаналар, меҳнатга тайёргарлик мезонлар билан белгиланади.
Ўспиринлик онтогенетик тараққиётнинг муҳим даври ҳисобланиб, у турли йўналиш муаллифлари томонидан турлича талқин қилинади. Хусусан: Биогенетик назарияда асосий эътибор биологик тараққиётга қаратилган бўлиб, ўспиринлик даври энг аввало организмнинг жисмонан ўсиши билан белгиланади.
Психоаналитик назарияда (З.Фрейд, А.Фрейд) эса ўспиринлик даврида психосексуал тараққиёт муайян босқичга етиб либидонинг инстинктив энергияси “Мен”нинг ҳимоя механизмлари билан компенсациялашади деб ҳисобланади. “У” ва “Мен” орасидаги қарама-қарши кураш улғайиш ва низоли вазиятларнинг ортишида кузатилади, натижада “У” ва “Мен” орасида янгича уйғунлик намоён бўлади.
Психоанализга қарши Э.Шпрангер ўспиринлик даврида индивиднинг маданий ўсиши кузатилади, деб ҳисоблаган. Э.Эриксоннинг психосоциал назариясида эса ўсмир ва ўспиринлик даврида асосий эътибор идентификацияга эришишга, кўпгина танловлар орасидан ўзи учун янги образ ярата олишига қаратилиши даркор деб ҳисоблайди.
Ижтимоий назарияга кўра, ўспиринлик даври ижтимоийлашувнинг муҳим босқичи ҳисобланиб, жамият томонидан маъқулланган меъёрларни ўзлаштирилиши тушунилади.
Психологик назарияда эса ўсаётган индивиднинг ички олами ва ўзини ўзи англаши билан тавсифланувчи субъектив томон ва унинг улғайишидаги ўрнига асосий эътибор берилади. Улғайишга индивидуал ёндашув турли тартибда тараққиёт вазифаларини келтириб чиқаради. Энг аввало бу ўспиринлик даври билан боғлиқ. Ёш даврлари вазифаларини ҳал этиш шахс тараққиётидаги кўпгина муаммоларни ечимига олиб келган.
Россиялик психологлар томонидан ўспиринлик даври мустақилликка, ўзини ўзи англашга ўтиш, психологик ғоявий ва фуқаролик ҳиссини камол топиш, дунёқарашнинг шаклланиши, аҳлоқий ўзини ўзи англаш даври сифатида талқин этилади.
Ўспиринлик даврида морфофункционал ўзгаришлар содир бўлиб, жисмоний етилиш жараёни якунланади. Ўспиринлик даврида ҳаёт фаолият мураккаблашади: ижтимоий роллар ва қизиқишлар диапазон ортади, мустақиллик ва масъулият билан боғлиқ ижтимоий роллар кўпаяди. Ушбу даврларда кўпгина инқирозли ижтимоий воқеалар содир бўлади: паспорт олиш, жиноий жавобгарликни ортиши, фаол сайлаш ҳуқуқига эга бўлиш, оила қуриш. Бу даврда кўпчилик меҳнат фаолияти билан банд бўлади ёки касб танлайди. Ўспиринлик даврида энг асосийси шахснинг мустақиллик даражаси тасдиқланади.
Ўспиринликда катталик мавқеи билан бир қаторда болаликдан сақланиб қолган жиҳатлар ҳам бўлади: бу моддий тобелик, ота-оналик установкаларини тўғрилиги, улар орасидаги боғлиқлик. Оила ва жамиятда ўспиринларга қўйиладиган талабларнинг турличалиги уларнинг психологиясида ҳам ўз аксини топади.
Қачон ўсмирлик давридан илк ўспиринлик даврига ўтилади? Ўспиринликка “кириш”нинг психологик мезонлари шахснинг ички позициясини тезда ўзгариши, келажакка муносабатни ўзгариши билан белгиланади. Л.И.Божовичнинг фикрича, ўсмир келажакка бугуннинг кўзи билан боқса ўспирин бугунга келажак кўзлари билан боқади. Ўспиринлик даврида вақт горизонтлари кенгаяди-келажак муҳим воқеликка айланади. Шахс йўналганлиги ўспириннинг келажак ҳақидаги тасаввурлари билан боғлиқ равишда ўзгаради. Келажакка йўналганлик, ҳаёт режаларини тузиш-ўспирин ҳаётининг “аффектив марказидир”.
Ўспиринлик даври онтогенездаги беқарор даврдир. Қолаверса, ўспиринлик даври бошқа даврлардан ўзининг тараққиётини номутаносиблиги билан ажралиб туради. Ўспиринлик давридан кейинги даврига ўтиш тараққиётни фаоллаштиради: ўзини ўзи аниқлаш жараёни якунланиб, ўз имкониятларини намоён этиш амалга ошади. Ўспиринлик дарврига хос бўлган психологик хусусиятларидан бири келажакка интилишдир. Ўспиринлик даврида шахс тараққиётининг муҳим омили бўлиб, ҳаётий режалар тузиш, келажак режаларини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Ҳаётий режа-шахснинг ўзлигини англаш соҳасини бутунлигича қамраб олувчи кенг тушунчадир. Ўспиринларнинг ҳаётий режалари ҳали орзу-хаёллар замирида бўлади. Бу даврдаги шахс ўзини турли ролларда тасаввур этиб кўради, лекин қатъий тўхтамга кела олмайди.
Қачонки шахс олдига фақатгина мақсадлар қўйиши билан чекланмасдан балки унга эришиш усулларини билса ва шахсий субъектив ҳамда объектив ресурсларини ишга туширсагина ҳаётий режаларнинг аниқ мазмуни очиб берила бошланади. Л.С.Виготский ҳаётий режаларни шахснинг ўз ички оламини бошқара олишини ва “мақсадли” бошқариш тамойили билан боғлиқ ҳаракатлар тизимини кўрсатиб берувчи мезон сифатида тушунтириб берган. Жамиятдаги ўз мавқеини аниқлаш англаш, ва келажак режаларини тузиш ўспиринлик даври учун хос бўлган психологик янги қирраларидандир.
Субъектнинг келажагини режалаштириш жамиятдаги мавжуд “типик ҳаёт йўли” модели катта аҳамият касб этади. Жамиятнинг маданияти ва қадриятлар тизими ушбу моделда акс этиб, энг асосийси вақт тамойили муҳим аҳамият касб этади: ижтимоий “ортда қолмаслик” учун субъект қачон ҳаракат қилиши ва кейинги қадамни босиш кераклигини билиши эгадир.
Ғарб психологлари томонидан ўзини ўзи англаш, аниқлаш жараёни идентификациянинг ривожланиш жараёни сифатида талқин этилади. Э.Эриксон шахс идентификациясини излашни улғайиш даврининг марказий муаммоси сифатида кўриб чиқади. Идентификация шахснинг ўзини ўзи англаш таҳлил қилиши бўлиб, у узлуксиз равишда қуйидаги саволларга жавоб излашга уринади: “Мен қандайман? Мен қандай бўлишни истар эдим?” Мен ҳақимда нима деб уйлашяпти?” улғайиш даврида жисмоний ва психологик трансформация ҳамда янги ижтимоий кутувлар таъсирида идентификациянинг янги қирраларини очилишига қарши бўлмаган оилавий гендер ва касбий роллар билан боғлиқ бўлган хусусиятларни бирлаштириши, зиддиятлардан қочиши, ўзига берган баҳоси билан ўзгаларнинг баҳосини мувофиқлаштириши зарур. Эриксонинг фикрича, идентификация инқирози қатор қарама-қаршиликлардан иборат:
-вақтинчалик обрў ёки вақтга нисбатан жуда сезгирлик;
-ўзига ишонч ёки тортинчоқлик;
-турли ролларни синаб кўриш ёки биргина роллар билан чекланиб қолиш;
-ўқувчилик ёки меҳнатдан қочиш;
-жисний сексуал етилиши ёки бисексуал йўналганлик;
-лидерлар ижрочи муносабати ёки обрунинг ноаниқлиги;
-диний эътиқод ёки қадриятлар тизимининг чалкашлиги.
Ушбу дастлабки инқирозни индивид қанчалик мувафаққиятли енгиб ўтса, келажакдаги кечинмаларни ҳам осон енгиб ўтади. Ушбу жараёнда муваффақиятсизликка учраши ҳам мумкин. Идентификация диффузияси (ёки ролларнинг аралашиб кетиши) ёшларни узоқ ёки қисқа муддатли вақт мобайнида психосоциал ўзини ўзи англаш, аниқлашини якунлай олмаганлиги натижасида тараққиётнинг бир поғона аввалги ҳолатига қайтиши билан тавсифланади. Шу билан боғлиқ равишда қуйидаги қийинчиликлар келиб чиқади:
-вақт диффузияси икки хил кўринишида намоён бўлувчи вақтни идрок этишнинг бузилиши: жуда тез ўтиши; вақт танқислиги ёки ватанинг ҳаддан зиёд секин ўтиши; вақтнинг зерикарли ва фойдасиз ўтиши;
-ишдаги муваффақиятсизлик-меҳнатга лаёқатлилик қобилиятини бузилиши, фойдасиз ишлар билан банд бўлиш, ака-сингилларини хушламаслик, ўқишга лаёқатсизлик;
-салбий идентификация энг аввало йўналганлигида ижтимоий роллари ва қадриятлар тизимида намоён бўлади.
Эриксон ўсмирлик ва етуклик даврлари орасидаги оралиқ даврни англатиш учун “психосоциал моратор” тушунчасини киритган бўлиб, бу оралиқда жамият ёшларнинг ижтимоий психологик касбий муаммоларига сабр билан ёндошиши керак дейди. Демак, ҳаётий режаларнинг ортиб бориши ўтмиш, бугун ва келажакдаги “Мен”нинг оптимал даражада уйғунлигидан дарак беради.
Ёшларни “Мен” концепциясини тадқиқ этган кўпгина олимлар ушбу даврдаги реал ва идел “Мен”нинг ўзаро мувофиқлиги муҳим омиллардан бири эканини таъкидлаганлар. Камол топиш, реал фаолият ва мулоқотдаги тажрибанинг ортиши билан шахснинг ўзига берадиган тажрибанинг ортиши билан шахснинг ўзига берадиган баҳоси реалликка яқинлашиб боради ва ота-она, ўқитувчининг фикрларидан мустақил бўлиб боради. Позитив “Мен” концепцияси, ўзини ўзи ҳурмат қилиш, ўзини қадрлаш, ҳаётий мақсадларни қўйилиши ва унга эришига интилишни ортишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |