Режа. Кириш i-bob. Ўспиринлик ёшида ҳулқ атвор шаклланишининг методологик ва ижтимоий психологик асослари



Download 458 Kb.
bet14/16
Sana17.07.2022
Hajmi458 Kb.
#814831
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
ярматова Рано МД2021

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР ВА ТАВСИЯЛАР

1. Шахс маънавияти ва ҳулқ атвор тарбиясига миллий урф-одатлар таъсирини ўрганишда Шарқ мутафаккирларининг илмий қарашларидан шу нарса аён бўладики, улар инсон тарбиясида оила таъсирига жуда катта эътибор билан қараганлар. Ҳар бир оила аъзосининг юриш-туриши, шуғулланаётган фаолияти, уларнинг бир-бирига ўзаро муносабати, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар ўртасидаги алоқалар моҳияти болага ўз таъсирини кўрсатиши ҳақида қимматли фикрлар билдирганлар.


2. Чет эл ва республикамиз психологларининг шахс аҳлоқи ва маънавияти, унинг шаклланишида миллий урф-одатларнинг таъсири борасида қилган ишлари салмоқлидир. Улар инсон маънавиятини атрофлича ўрганганлар, яъни хулқ-атворга билим ва одатларнинг таъсири, унинг асосий таркиблари: қизиқишлар, иродавий фаолият, эмоционал хусусиятлар, хулқнинг тузилиши ва шаклланиш қонуниятларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борганлар.
3. Ўтказилган тадқиқотларда турли ёшдаги шахс ҳулқ атвор ва аҳлоқий дунёқараши ва сифатлари, уларнинг шаклланиш шарт-шароитлари ва психологик воситалари хусусида сўз юритилишига қарамай, илк ўспиринлик ёшининг нуфузи ва аҳамиятидан келиб чиқиб, айнан шу ёшда ҳулқ атвор тушунчалар ва улар асосида ҳулқ атвор тасаввурларнинг шаклланиши механизмлари ва социал психологик шарт-шароитлари тўлалигича ёритилмаган.
4. Ҳулқ атвор фазилатларнинг жамиятдаги соғлом инсоний муносабатларнинг реал асоси эканлиги фикридан келиб чиқиб, айнан жамият мезонларига қизиқиш ва уларга фаол муносабат шаклланадиган илк ўспиринлик даврида ҳулқ атвор тасаввурлар ҳосил қилиш орқали шахсда адаптив ҳислатларни мақсадли шакллантириш ҳозирги замон психологияси ва амалий педагогикасининг долзарб вазифасидир.
5. Халқ миллий анъаналари, урф-одатларидаги миллат қадриятига айланган ижобий жиҳатларидан тарбия воситаси сифатида самарали фойдаланиш, уларни мақсадли ижтимоий таъсир мазмунига киритиш бу борадаги муҳим методологик, амалий ва мънавий чора-тадбирлардандир.
Илмий тадқиқотимизнинг ушбу бобида юқори синф ўқувчилари ҳулқ атвор тасаввурларининг шаклланишига: оила, адабиёт, одобнома ва ноанъанавий дарслар, этик суҳбатлар, маҳалла жамоатчилиги таъсири, каби ижтимоий омилларнинг таъсир этиши ўрганилди.

  1. Миллий урф-одатлар, қадриятлар ва ижтимоий омиллар таъсирида ривожланиши билан уларда адаптив ҳислатларининг ўзгариши илмии методларни қўллаш орқали ўрганилди.

  2. Анкета методи ёрдамида юқори синф ўқувчиларининг миллий анъаналар, урф-одатлар ҳақидаги тасаввурлари, улар тасаввурларидаги миллий қадриятларнинг тарбиявий моҳияти ва замонга алоқадорлиги, миллий анъаналарнинг ўспиринлар тасаввуридаги ижобий қирралари ўрганилди. «Наврўз» байрами ва унинг таркибий қисмлари «Деҳқончиликнинг бошланиши», «қўш оши», «Дарвешона» каби удумлар, «Ҳашар», «Ҳайит», «қушлар байрами», «Гуллар байрами», «Меҳржон байрами» каби анъаналаримизнинг психологик таъсир механизмлари илмий баён қилинди.

  3. Миллий анъаналар ва ижтимоий омиллар таъсирида уларнинг хулқ-атворидаги адаптив ҳислатларни таркиб топишига таъсир қилар экан. Бу нарса Т.Лирининг «Характер хусусияти», Т.Пашуковнинг «Шахснинг эгоцентризм хусусиятини аниқлаш» тести, Ч.Оскуданинг «Семантик дифференциал» методларидан фойдала-ниш орқали исбот қилинди.

  4. Дарс ва дарсдан ташқаридаги ташкил этилган тадбирлар ўқувчиларнинг фаол мулоқот тизимидан жой олди, миллий қадриятлар мазмун-моҳиятини қамраб олди ҳамда улар ўспиринларнинг феъл-атворини, хулқини ўзгартириш омилига айланди.

  5. Ўқувчи ҳулқ атвор тасаввурларининг шаклланишига биринчи навбатда таълимнинг самарадорлиги, мактаб ўқитувчилари ва синф жамоалари фаол таъсир этди. Шунингдек, мактабда ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, турли кечалар, учрашувлар, мунозаралар, мушоиралар, баххлар уюштириш, спорт мусобақалари ҳамда бу тадбирларга ота-оналарни таклиф қилиш каби воситалар ўқувчиларда ташкилотчилик, масъулиятни ҳис қилиш, сабр-қаноат сингари сифатларни таркиб топтирди.

  6. Оила, мактаб, жамоатчиликнинг ҳамкорликдаги фаолияти эса, айниқса, бола камолоти учун юқори самара беради. Ҳар бир халқда бўлгани каби ўзбекларга хос бўлган урф-одатлар, анъаналарга ана шу оила, мактаб, жамоатчилик муҳитида амал қилинади. Уларда ўқувчиларнинг фаол иштирок этиши ҳулқ атвор тасаввурларини таркиб топтиради. Масалан; ота-оналарга фарзандларнинг салом бериши, келинчакларимизнинг, аёлларимизнинг барвақт туриб ҳовли-жойларни тартибга келтириши, оқар ва булоқ сувларни муқаддаслаш, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар бир-бирлари ҳолидан хабар олиши олижаноб урф-одатларимиз намунаси эканлиги тажрибаларда яққол намоён бўлди.

Демак, миллий анъаналар ва ижтимоий омиллар кичик ўспиринлик ёши ҳулқ атвор тасаввурларига таъсир этиб, уларнинг феъл-атворида намоён
Ўқувчининг ҳулқ атвор тасаввурлари жуда кўп психолог олимлар томонидан ёритилганлигига қарамасдан, бу муаммонинг фанда ҳали ишланмаган муайян қирралари мавжуддир. Ҳозирги даврда миллий қадриятларга нисбатан эътиборнинг ортганлиги туфайли миллий характер, миллий қиёфа, миллий ҳис-туйғуларга қизиқиш кўчаяётганлигини кўриш қийин эмас. Шунинг учун биз ўз тадқиқотимизда мана шундай муаммоларга оид шахсий изланишларимизни амалга оширдик.
Кичик ўспиринлик дарида ҳулқ атвор шаклланишида ташқи муҳитнинг, яъни миллий анъана ва урф-одатларнинг таъсири уқидаги мавжуд қарашлар, назариялар ва йўналишлар таҳлили бу муаммони давр учун долзарб эканлигини далиллаб берди.

Download 458 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish