Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, корхонанинг маркетинг фаолияти натижасида юқори даромадли ва юқори нафлиликка эга товарлар улуш ассортиментнинг анча қисмини эгаллашга эришилган. Шу билан биргаликда “сўроқ белгиси” ва “ит” каби самараси паст махмулотларнинг ортиб бориши ҳам мутахассислиар томонидан ёмон белги ситфатида кўрсатилмоқда. Ушбу диаграммада кўришимиз мумкинки, бугунги кунда бундай маҳсулотлар улуши 23%дан ошиб бормоқда.
2.3-расм. “Samarkand APPAREL” ҚК товар ассортименти рақобатбардошлигининг тахлили Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, “Samarkand APPAREL” ХКси маркетинг фаолиятида инновацион товар маркетинги дастурини такомиллаштириш масаласи мавжуд. Айниқса янги ташқи бозорларнинг эгаллаши учун маркетинг усуллари ва воситаларидан кенгроқ фойдаланиш зарур.
Ички ва ташқи бозорларда юқори истеъмол хусусиятларига эга маҳсулотлар ишлаб чиқиш билан бир қаторда, нанотехнологиялар ва плазма қайта ишланмалар билан янги тўқимачилик материалларни ишлаб чиқариш технологияларини яратиш ҳам самарали йўналиш ҳисобланиб, белгиланган хусусиятларга эга “ақлли тўқимачилик” маҳсулотларини яратиш лозим. Бунда махсус академик институтлар мутахассисларини жалб қилиб, олий таълимнинг етакчи олимларини ҳам бу тадқиқотдаги иштирокини таъминлаш, шу билан бирга, етакчи ишлаб чиқариш компанияларининг юқори технологик жиҳозларидан фойдаланиш тўқимачилик тармоғи корхоналарига янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имконини беради.
Хулоса ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланан “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”даюқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш, экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспорт таркибини ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сафарбар этиш каби вазифаларнинг олға сурилиши республикамиз саноати корхоналари учун катта имкониятларни очиб берди. Буни бизлар енгил саноат ва тўқимачилик соҳасидаги корхоналар мисолида кўришимиз мумкин.
Мамлакатимиз бозорининг ривожланиши, жаҳон истеъмол бозорига эркин кириб бориш йўлларининг очолиши соҳанинг экспорт салохиятини кескин ошишига хизмат қилади.
Бугунги кунда тўқимачилик саноатига Давлатимиз раҳбари томонидан катта эътибор берилмоқда. Бунга мисол қилиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сон Фармонини келтириш мумкин. Мазкур Фармоннинг ижроси соҳадаги муҳитни ижобий томонга ўзгаришига олиб келди. Аввало тўқимачилик корхоналарнинг технологик ва техник имкониятлари оширилди. Янги замонавий корхоналар очилишига туртки берилди, мавжуд корхоналар қайта жихозланди. Шу билан биргаликда корхоналар томонидан экспортга йўналитириш сиёсатида илмий ёндашувларн қўллаш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда.
Олиб борилган назарий ва амалий изланишларимиз натижасида қуйидаги хулосаларга келдик.
Замонавий ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятида маркетинг тамойилларини қўллаш дунё бўйлаб энг асосий устувор тамойилга айланмоқда. Ривожланган фирма ва такшилотлар маркетинг тамойилларига асосланган холда барча турдаги хўжалик фаолиятларини қайта қуриб бўлганлар. Маркетингда замонавий усул ва ёндашувларнинг хилма-хиллига корхоналар учун ўз моделини танлашга имкон беради.
Ўзбекистон Респубилкаснинг анъанавий соҳаларидан бири бўлмиш пахта етиштириш ва қайта ишлаш саноати мамлакатимиз иқтисодиётида катта ўрин эгаллаб келмоқда. Айниқса, мамлакатимиз Президенти томонидан етиштирилган пахта хом-ашёсини тўлик мамлакат ичида қайта ишлаш бўйича қўйилган вазифалар тўқимачилик саноати корхоналари учун дастури амал бўлган. Бугунги кунда республика тўқимачилик корхоналари ўзбекистон миллий саноат брендини яратишда етакчилик қилмоқдалар. Шу муносабат билан тўқимачилик корхоналарининг халқаро рақобатбардошлигини ошириш бугунги кун масаласи ҳисобланади. Ушбу масалани ҳал қилиш фақакт маркетинг фанининг энг охирги ютуқларини қўллаш орқали эришилиш мумкин.
Маркетинг фанининг замонаий концепциясида стратегик ва тактик режалаштириш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса корхонанинг мукаммал маркетинг дастури бозор муносабатлари шароитида рақобатбардошликни ошириш бўйича аниқ восита ҳисобланади. Маркетинг дастури ўрта ва узоқ муддатли ички ҳужжат бўлиб корхонанинг истиқболини аниқ рақамлар билан асослаб беришга қаратилади. Маркетинг дастури - бу корхонанинг бозордаги фаолиятини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланиб, унинг таркибида маркетинг фаолияти билан боғлиқ барча бўлимлар мужассамлашган бўлади.
Тўқмачилик саноатининг Самарқанд шахридаги йирик намоёндаларидан бўлмиш «Samarkand Apparel” ХК си карийб эллик йилдан буен халқмизга хизмат қилиб келмоқда. Айниқса, 2012-2014 йилларда амалга оширишлган реконструкция ва қайта жихозлаш ишлари корхонанинг мавқеини кескин ошишига сабаб бўлди. Бугунги кунда «Samarkand Apparel” ХК си тўқимачилик корхоналари ичида ўзига хос ўринга эга унинг ўзига хослиги биринчи ўринда халқаро бозорда катта муваффақиятга эришганлигида кўрилади. Корхона Россия, Белоруссия, Чехия, Жанубий Корея ваАҚШ бозорларига маҳсулот етказиб беришга эришган. Унинг экспорт салохияти янги маҳсулотларни яратиш, тақсимот каналларини ривожлантириш, хорижий бозорда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, товарни доимо такомиллаштириш каби фаолиятлар натижасида шаклланган.
«Samarkand Apparel” ХКси иқтисодий кўрсаткичлари ҳам унинг салоҳиятидан далолат беради. Охирги икки йил ичида сотиш ҳажмининг ошиб бориши, маҳсулот таннархини нисбатан пасайиши, соф фойда ва рентабелликни ўсиб боришини бизлар олиб борган тадқиқотлар натижаларидан яққол кўриш мумкин. Сотиш ҳажмида экспорт тушумларининг сезиларли улуш эгаллаганлиги ҳам маркетинг фаолияти натижаси сифатида баҳолаш мумкин.
Корхонанинг маркетинг хизмати, унинг вазифалари ва маркетинг фаолиятига оид режаларнинг ўрганиш натижасида шундай, «Samarkand Apparel” ХКси да маркетинг дастури мавжуд бўлиб унинг таркиби анъанавий шаклларга мос холатга келтирилмаган.
“Samarkand Apparel” ХКси да олиб борилган тахлилий ҳаракатлар ва илмий изланишлар натижасида бизлар корхонанинг экспортга йўнилтирилган маркетинг дастурини такомиллаштришга қаратилган қуйидаги таклифларини ишлаб чиқган:
биринчи ўринда «Samarkand Apparel” ХКси раҳбарияти маркетинг дастурини алоҳида ҳужжат сифатида тан олиши ва уни жаҳон талабаларига мос равишда, тегишли бўлимлар билан шакллантириш лозим. Бунинг натижасида маркетинг фаолияти тизимли ва тартибли шаклга киради ва уни назорат қилиш осонлашади;
Мавжуд марктеинг дастурини маҳсулот рақобатбаридошлигига йўналтиришни таклиф қиламиз. Бугунги кунда корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари талабларга тўлиқ жавоб беради десак бўлади, демак товар ассортиментига барча эътиборни қаратиш лозим;
Маркетинг дастурини асосан ташқи бозорларга йўналитириш зарур деб ҳисоблаймиз. Бунда хорижий бозорларни ўрганиш, тарқатиш каналларини шакллантириш, товарни шу бозорларга мослаштириш бўйича фаолиятни жадаллаштиришни таклиф қиламиз;
Тўқимачилик саноатининг ўзига хослиги шундаки, унда қийматни шакллантириш занжири узун бўлиб, бир қанча такшлотларнинг биргаликда фаолият кўрсатиш лозим бўлади. Бундан ташқари, ташқи бозорга чиқиш ҳам кучларни бирлаштиришни талаб қилади. Шу сабабали, бизлар маркетинг дастурин яратишда кластер тизими тамойиллардан кенг фойдаланишни таклиф қиламиз. Бунда хом-ашё етказувчилар, логистик тизимлар, экспорт-импорт ташкилотлар ва бошқаларни тизимли равишда ишлаш йўлга қўйилади.
Корхонада маркетинг хизмати вазифалари ва ваколатларини кенгайтириш бўйича таклфларимиз ходимларни экспортга йўналтириш ғоясини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилади.
Ушбу таклифларнинг амалиётга тадбиқ этилиши «Samarkand Apparel” ХКси да маркетинг фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.