Режа: кириш. I-боб. Болалар нутқини ривожлантиришнинг назарий асослар


II-БОБ. ТАЪЛИМИЙ ЎЙИНЛАР ВОСИТАСИДА БОЛАЛАРНИНГ НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ



Download 56,64 Kb.
bet4/6
Sana21.02.2022
Hajmi56,64 Kb.
#42163
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
БОЛАЛАР НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДИДАКТИК ТАМОЙИЛЛАРИ диплом иши учирмела

II-БОБ. ТАЪЛИМИЙ ЎЙИНЛАР ВОСИТАСИДА БОЛАЛАРНИНГ НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

  1. Таълимий ўйинларнинг болалар нутқини ривожлантиришдаги ўрни.

  2. Ролли ўйинлар воситасида болалар нутқи устида ишлаш.




    1. Хар бир халқда асрлар давомида катталарнинг болалар учун яратган ўйинлари ва болаларнинг ўзлари яратган баъзи ўйинлари мавжуд. Ҳар қайси ҳам авлоддан авлодга ўтиб келган ва халқ оғзаки ижодининг ўзига хос шаклига айланган.

Таълимий ўйинлар дидактик ҳаракатли, мусиқий ўйинлар бўлиб, уларнинг хар бири бола шахсига таъсир кўрсатади. Дидактик ўйинларнинг муҳим элементи қоидалар ҳисобланади. Қоидаларни бажариш ўйин мазмунини амалга оширишни таъминлайди. Дидактик ўйин таълим билан бевосита боғлиқ бўлиб, унга ёрдам беради.
Таълимий-дидактик ўйинлар бу мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва имкониятларига мос келадиган таълим бериш методидир.
Тажрибали тарбиячи бу ўйинда паасив болаларни жамоага аралаштириши, ҳар хил режалар, вазифаларни қўрқмасдан бажаришлари учун фойдаланади.
Дидактик ўйинни амалга оширишда ҳар доим ғоявийлик принсипларига асосланиши керак. Дидактик ўйин тарбиячининг вазифа ҳамда мақсадларига мувофиқ келиши лозим.
Дидактик ўйинлар болаларнинг биргаликда ўйнаб, ўз манфаатларини жамоа манфаатлари билан уйғунлаштира олиши бир-бирига кўмаклашиш ва ўртоғининг муваффақиятидан хурсанд бўлиш каби яхши муносабатларнинг таркиб топишига ёрдам бнеради. Ўйинлар шахснинг сафдиллик, ростгуйлик каби ижодий хислатлари шаклланишига имкон беради.
Дидактик ўйин болаларнинг амалий фаолияти ҳисобланади, чунки унда болалар машғулотларда олган билмимларидан фойдаланадилар. Шу нуқтаий назардан қараганда олган билимларидан ҳар хил усулда фойдаланишлари учун шароит яратиб беради.
Бундай ўйинларда кичик болалар учун “Рангига қараб топ”, “Шаклига қараб топ” каби ўйинларни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Катта гуруҳ болалари учун “Ишчилар нималар ва қандай ишларни билишади”, “Деҳқонлар нималарни етиштиради?”, “Ким кўпроқ нарсаларни номини айта олади?” ва бошқа ўйинларни кўрсатиш мумкин.
Дидактик ўйинлар болаларнинг теварак-атроф ҳақидаги билимларини мустахкамлашга ёрдам беради, ўз шахсий тажрибалари ва машғулотларда олган билимларини амалда қўллай олишига ўрганади, улардаги фикрлаш қобилятларини, ижодий кўчларни, сенсор жараённи ривожлантиради, олган билимларини тартибга солади.
Дидактик ўйинлар таълим жараёнини енгилроқ ва қизиқарлироқ қилади. Болалар ёшларига мос, қизиқарли фаолият орқали ўйинда амалга ошириладиган ақлий тарбия вазифасини жуда осон ва яхши ўзлаштирадилар.
Дидактик ўйин катталар томонидан болаларни ақлий ривожланиш мақсадида яратилади. Унда ўйин элементлари қанча кўп бўлса, болаларга у шунча қувонч бағишлайди.
Дидактик ўйиннинг муҳим томони-уни ўтказишдан кўзда тутиладиган ғоядир. Ўйин ғояси болаларда ўйинга қизиқиш уйғатади, кўпинча бу ғоя дидактик ўйинни бошлашга сабабчи бўлади. Масалан “Халтачада нима бор?” ёки “Ким қандай қичқиради” ва шунга ўхшашлардир.
Ҳар бир дидактик ўйинда ўйин мазмуни, ғоясидан келиб чиққан қоидалар бўлади. Унда қоиданинг мавжудлиги ҳаракат ўйналишини ёки ўйиннинг боришини белгилаб беради. Болаларнинг хулқини, ўзаро бир бирига бўлган муносабатини бошқариб, керак томонга йўналтириб туради. Қоида, болалар ҳаракатини баҳоловчи ўлчовдир.
Дидактик ўйинда амал қилинадиган қоидалар ўйин ҳаракатларининг тўғри-нотўғрилигини аниқловчи ва уларга баҳо берувчи мезон ҳисобланади.
Болалар бирор болага нисбатан “У ўйин қоидасини бузиб ўйнаяпти” дейишларининг ўзи уларнинг ўйин қоидаларига қандайдир ўзгартириб бўлмайдиган қонундек муносабатда бўлишларини кўрсатади.
Болаларнинг дидактик ўйин қоидаларини ўрганиб олишлари ва уларга риоя қилишлари, уларда мустақилликни, ўйин жараёнида ўзини-ўзи, ўзаро бир бирини назорат қилиш қобилиятини тарбиялашга ёрдам беради.
Ўйиннинг натижасини икки нуқтаи назардан: болалар ва тарбиячи нуқтаи-назаридан баҳолаш лозим.
Агар ўйин натижасини болалар нуқтаий назаридан баҳоланганда унда бу ўйиндан болалар қандай маънавий ва ахлоқий озуқа олганларини ҳисобга олиш лозим.
Дидактик вазифаларни бажариш болалардан маълум даражада зўр беришни, яъни уларнинг ақлий фаолиятига талабни кўчайтиради.
Болалар фаҳм-фаросатлари, топағонликлари, диққат ва хотираларини намойиш қиладилар. Буларнинг ҳаммаси болаларнинг ўз кучига ишончини оширади. Қалбини хурсандчилик ҳисси билан тўлдиради, улар бундан маънавий қониқиш ҳосил қиладилар.
Дидактик ўйиннинг натижасини муҳокама қиладиган тарбиячи қоидаларга эътибор бериши лозим: қўйилган мақсадга эришилдими, белгиланган ҳаракат бажарилдими, иш кўзланган нуқтаий назардан маълум натижаларга эришилдими ёки йўқми. Юқорида келтирилган икки вазифа ҳам яхши бажарилса, яъни бир томондан болаларда қизиқиш уйғата олса ва улар фаолиятини амалга оширишга интилсалар, иккинчи томондан қўйилган ҳамма мақсад вазифага эришилса бундай ўйин яхши натижа беради, деб ҳисоблаш мумкин.
Ўйин қатнашчиларини рағбатлантириш, мақташ яхши қатнашганлари учун еткчи ролни бериш, баъзан эса шу ўйинда фойдаланилган ўйнашга бериш ёки меваларни ейишга бериш мумкин, аммо болалар бундай мукофатларни оламан деб, ҳар қандай йўл билан бу ишга интилишларига йўл қўймаслик керак.
Ўйин ҳарактили болалар томонидан бажарилади. Ўйин ҳарактлари хар-хил ишларда, нарсаларнинг жойини алмаштириш, йиғиштириш, уларнинг рангига, катта-кичиклигига, шаклига қараб бир-биридан ажратиш, танқидий ҳаракатлар ва ҳоказоларда номаён бўлади.
Катта болаларнинг ўйин ҳаракатлари эса мураккаброқдир, бу ўйин ҳаракатлари бир гуруҳ болалар ҳаракати билан бошқа гуруҳ болалари ҳаракати ўртасида ўзаро боғланиш бўлишини, ҳаракатларнинг изчиллик ва навбати билан амалга оширилишини талаб этади.
Ўйин натижаси дидактик ўйиннинг муайан натижаси бўлади, натижа эса ўйиннинг финали ҳисобланади. Масалан топишмоқларни топиш, берилган ўйин топишмоқларини бажариш, фаҳм-фаросатини намоён қилиш кабилар ўйин натижаси бўлиб, уларни боалар эришилган муваффақият деб тушунадилар.
Ўйин мазмуни ғояси, ҳаракатлари ва қоидалари ўзаро бир бири билан боғланган бўлиб, ҳатто улардан бирортаси бўлмаса ҳам ўйинни ўтказиб бўлмайди.
Дидактик ўйиннинг ўйин фаолияти сифатидаги ўзига хос хусусияти шундан иборатки, тарбиячининг боалар билан ўзаро муносабатлари ўйин қатнашчиси ёки унинг ташкилотчиси бўлади. Масалан: “Магазин” ўйинида билиш мазмуни шундан иборатки харидор болалар ўзлари сотиб оладиган нарсаларнинг белгиларини айтишлари, сотувчи болалар эса, талаб қилинган нарсанинг нмалигини харидор айтган белгилар бўйича билиб олишлари керак. Ўйин кузатувчанликни машқ қилиш, нутқни равон қилиш учун хизмат қилади.
Ўйин ҳаракатлари кузатишдан,буюмни ҳар томонлама кўриб чиқиш, уни тасвирлаш ва бошқа буюмлар билан тоққослашдан иборат.
Ўйин қоидалари харидорнинг оладиган нарсасини танлаб олиш, уни ҳар томонлама кўриб чиқиш ва бошқа буюмлар билан таққослаши, белгисини айтиш ва пул тўлашидан: сотувчиларнинг вазифаси эса харидор гапрганда уларни зўр эътибор билан тинглаб, сўзларини бўлмаслик, сўраган буюмларни олиб қоғозга ўраб беришдан иборат бўлади.
Кўринча дидактик ўйинлар болаларнинг билимига бирон-бир янгилик киритмайди, аммо уларни ўз билимларини янги шароитда ишлата билишга ўргатади ёки улар кичкинтойлардан ақлий фаолиятнинг турли туман шаклларини номаён қилишга талаб этади. Масалан: “Ажойиб халтача” ўйинида болаларга ўзларига таниш бўлган ўйинчоқни тасвирлаб бериш вазифаси юклатилади, бунинг учун эса бола ўйинчоқни бошдан оёқ яхшилаб кўдан кечириши ва унинг ўзига хос белгиларини эслаб қолиши керак бўлади.
Боалар ўйин фаолиятининг яна бир хусусияти, ўйиннинг умумийлик характерига эга бўлишдир. Бола ўзининг турли-туман ўйинларида фақат ўзига таниш бўлган ёлғиз бир касб эгасининг эмас умуман ҳайдовчиларнинг ички ишлар ходимларининг тарбиячиларнинг, учувчиларнинг ҳатти-ҳарактларини акс эттиради.
Албатта турмуш тажрибаси ва фаолият доираси жуда чекланган кичик ёшдаги болалар ролли ўйинларида конкрет одамларни (отасини, онасини ва бошқаларни) ҳатти-ҳарактларини акс эттирадилар. Бу эса ҳар бир болада ўзининг бутун қобилиятини ишга солишни талаб этади.
2.2.Болалар боғчасида асосн мазмунли ва ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинларни ўйнайдилар. Улар ўзларининг турли ўйинларида катталарнинг оилавий ҳаёт шариоитларига доир ҳодисаларни меҳнат фаолиятларини, байрамларни, муҳим саналар каби ходисаларни тақлидчанлик билан қайта тиклайдилар.
Кўпинча болалар акс эттираётган ташқи муҳим ҳодисалари улар ўйин фаолиятининг мазмунини ташкил этади. Болалар акс эттираётган муҳит қанчалик кенг ва хилма-хил бўлса болалар ўйинининг мазмуни ҳам шунчалик кенг ва хилма-хил бўлади. Ана шйнинг учун кичик боғча ёшидаги болалар ўйинларининг мазмуни нияҳоятда тор бўлади. Болалар ўсиб улғайган сари улар ўйинининг суюжети тоборо бойиб, хилма-хиллашиб боради. Ўйин турининг кўпайиши билан бирга ўйинга сарф қилинадиган вақт ҳам ортиб боради. Масалан: уч ёшли болалар 10-15 дақиқа мобайнида ўйнайдиган бўлсалар, 4-5 ёшли болалар эса 40-50 дақиқа давомида ўйин фаолияти билан шуғулланадилар катта ёшдаги боғча болаларида ўйин фаолияти бир неча соат давом этиши мумкин.
Ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинларда болалар теварак-атрофдаги нарсаларни акс эттирадилар. Бундай ўйинларда олдин роллар тақсимлаб олинади. Ўйинда иштирок этувчи ҳар бир бола ролини усталик билан бажариши керак бўлади. Ҳамма болалар ҳам бундай вазифанинг уддасидан чиқавермайдилар. Кичик ёшдаги айрим болалар тасаввур доиралари кенг бўлмаганлиги сабабли ўз ролларини ҳали яхши бажара олмайдилар. Шунинг учун ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинлар асосан катта ёшдаги боғча болаларига тааллуқлийдир.
Боғча болаларининг мазмунли ва ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинлари диярли ҳамма вақт жамоа ҳолида амалга оширилади. Мазмунли ва ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинлар болаларнинг кўпгина психик жараёнлари ва шахсий психологик сифатларини ривожланишига ёрдам беради. Ўйин шароитининг ўзиёқ болалар диққатини атрофдаги нарса ва ҳодисаларга фаол йўналтиришни талаб қилади. Бу эса ўйин фаолияти давомида болаларни нияҳоятда фаоллаштиради, яъни улар кузатувчан, тез эсда олиб қоладиган ҳар бир нарсани атофлича ва чуқур анализ қиладиган бўладилар.
Ўйинлар жараёнида болаларнинг бир-бирлари билан фаол муносабатда бўлишларига имкон яратилади. Бу эса болалар нутқининг тез ривожланишига олиб келади. Маълумки мазмунли ва ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинларнинг ўз қонун қоидалари мавжуд. Бу қонун-қоидаларга риоя қилишда болалар ўз ирода кучларини ишга соладилар. Бинобарин ўйин фаолияти давомида болаларнинг иродавий сифатлари ҳам жадал ривожланади.
Саҳналаштириш ўйинларида болалар ўйин жанаёнига кириб борадилар, воқеа ва эртак қаҳрамонларининг ички ҳаётига бевосита алоқадор бўлган қаҳрамонлик, жасурлик, меҳрибонлик, жонбозлик, жонкуярлик каби ижобий фаолиятларни ўзларида яққол номоён қиладилар.
Бу жараёнда болаларнинг нутқ фаоллиги, луғат бойлиги дунёқараши кенгайиб боради.
Саҳналаштириш учун бадий асар, эртаклар танлаш катта ёшдагилардан болаларннг ёш хусусиятлари, қизиқишлари, истакларини ҳисобга олишни талаб этади.
Болалар халқ эртакларини саҳналаштиришни яхши кўрадилар, масалан “Шолғом”, “Зумрад ва Қиммат”, “Буғирсоқ” ва бошқалар. Болалар бошқа халқ эртакларини ҳам турли усулларда (қўғирчоқ, соя театри орқали) саҳналаштиришга эхтиёж сезадилар.
Бадий асарни эслаб қолишлари учун уни қайта қўйиб бериш, саҳнада кўрсатиш, расмлар намойиш этиш, дидактик ўйинлардан фойдаланилади.
Саҳанлаштириш ўйинлари қизиқарли ўтиши ва узоқ вақт давом этиши учун керакли жиҳозлар тайёрланиши ва унга тўғри раҳбарлик қилиниши керак. Тарбиячи ўйин сежиссёри ролини амалга ошира бориб, болаларнинг ҳатти-ҳаракатлари, қобилиятлари, интилишларини ҳисобга олиб борадилар. Ўйинда қаол иштирок этган болаларни алоҳида раҳбатлантириб, келгусида қайси асарларни саҳналаштириш кераклигини аниқлайдилар.
Саҳналаштирилган ролли ўйинлар ижодий ўйинлар сарасига киради. Унда ижодий ўйиннинг қўйидаги асосий ниятнинг мавжудлиги роли ва мавжуд ҳаракатлар, хаёл қилинган вазиятнинг ва бошқа элементларнинг уйғунлиги болаларнинг мустақиллик ва ўз-ўзини уюштира олиш жихатлари хос.
Саҳналаштирилган ўйин бадий асар асосида кўрилади: Ўйин сюжети, роллар, қаҳрамонларнинг ҳатти-ҳаракатлари, уларнинг нутқи асар матнига кўра белгиланади.
Саҳналаштирилган ролли ўйин болаларнинг эшитган асар ёки эртагидан олдин тасаввурларини мустақил ифодалаш ҳамда машқ қилиш имконини беради. Бу ўйинлар болаларда ирода, интизом ўз харакатларини бошқаларнинг ҳаракатига мувофиқ амалга ошириш каби сифатларни тарбиялашда самарали восита ҳисобланади.
Ролли ўйинлар болаларни қайта сўзлашга ўргатиш усулларидан биридир. Баъзи бир болаларда бадиий асардан олинган парчани қайта сўзлаб беришга ҳоҳиш ҳам қизиқиш ҳам бўлмайди, асар мазмунини жуда яхши айтиб беришга ҳаракат қилади.
Бундай ўйинда бола ўзини ўша асардаги қаҳрамон ўрнида ҳис этиб унинг сезги кечинмалари дунёсига чуқурроқ кириб боради. Бадий асарларни қаҳрамонлар тилида сўзлаб бериш боладаги хаёлни ривожлантиришга ёрдам беради ва асар қаҳрамонида мавжуд бўлган илоҳий сифатларни эгаллашга интилади. Саҳналаштирилган ўйинда бадий асарнинг ғоявий мазмуни болалар томонидан чуқурроқ англаб олинади. Ролли ўйинлар болалар бирор эртак ёки ҳикоя сюжети асосида маълум бир ролни бажаришга, ўйин жараёнидаги персанажларнинг айтадиган сўзларининг ёд олинишига асосланган бўлиб, болаларда ирода, интизом, ўз ҳаракатларини бошқаларнинг ҳаракатига мувофиқ амалга ошириши каби сифатларни тарбиялашда самарали восита саналади.
Эртак ва ҳикояларни болалар кўпинча ўзларининг ижодий ролли ўйинларида саҳналаштирадилар, бу ўйинларда тулки, сичқон, хўроз, қуён каби персанажларни ўйинларда акс эттирадилар. Ёзувчиларнинг бадиий асарларини ҳам болалар севиб саҳналаштирадилар.
Болалар билан суҳбатлашатуриб, тарбиячи ҳикоя ёки эртак қаҳрамонларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга харакат қилади. Ҳар хил шеър эртак қаҳрамонларининг ўзига хос хусусиятлари мана шундай ўрганилади.
Гуруҳда уч ёшли болаларга хос бўлган эртаклар, хикоялар уларга таниш бўлиб, қолгандан кейингина саҳналаштириш бошланади. “Шолғом”, “Бўғирсоқ” каби эртаклар саҳналаштирилади. Тайёрлов гуруҳида бу иш давом эттирилади. Саҳналаштириш учун эртакларгина олинмасдан бадий асарлар, хусусан шеърлар ҳам олинади. Масалан тарбиячи урта гуруҳ болалари учун эса асар қаҳрамонларининг анча мураккаб муносабатлари, уларнинг кечинмалари, қайғулари акс эттирилган асарлар танланади.
Тарбиячи бажарган ишининг ҳисобини олиб боради. Болаларда қайси асар ёққанини, улар кўпроқ қандай асарни саҳналаштиришни ёқтиришларини, қайси бола топширилган ролни яхши ижро эта олганини ролларни ижро этишда болаларда қандай қийинчиликлар вужудга келганини ёзиб боради. Мана шу асосда бўлғуси саҳналаштириладиган ўйинлар жонлантирилади.

Download 56,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish