I-БОБ. БОЛАЛАР НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАР
Болалар нутқини ривожлантириш педогогик муаммо сифати.
Болалар нутқини ривожлантиришда тўғри товуш талаффузини тарбиялаш бўйича ишни бошлашдаги аввал, тарбиячи ўз гурҳидаги ҳар бир боланинг нутқи билан танишиб чиқиш керак.нутқни текшириш йилда икки марта: кузда ишларни тўғри ривожлантириш ва баҳорда қилинган ишларга якун ясаш мақсадида ўтказилади. Болаларда тўғри товуш талаффузини, умуман нутқини ривожлантиришда теварак атрофдаги кишиларнинг нутқига тақлид қилиш катта ўринни эгаллайди. Шунинг учун тарбиячи ҳар бир боланинг оила аъзолари бола билан қандай гаплашишларини албатта билиши, машғулотларда нутқидакамчилиги бўлмаган болаларни уларга намуна қилиб кўрсатиши керак.
Тарбиячи энг аввало, болалар билан ўтказиладиган таълимий фаолиятда дидактик ўйинлар билан тарқатма материал тариқаасида фойдаланиши керак.
Нутқ ўйин жараёнида жуда катта аҳамиятга эга нутқ орқали болалар фикр алмашади, ўз ҳис-туйғуси, кечинмаларини ўртоқлашади. Сўз болалар ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилишига, теварак-аторфдаги ҳаёт воқеаларига бир хилда муносабатда бўлишига ёрдам беради.
Болаларнинг ўзи яратган ўйин келиб чиқадиган ёки катталар томонидан таклиф этилган ўйиннинг ғояси, мазмуни, ўйин ҳаракатларини, роллар, ўйин қоидалари унинг тузилишини ташкил этувчи қирраларидир.
Болалар ўйинига тарбиячининг раҳбарлик қилиши. Ўйин болаларнинг қизиқарли эрмагигина бўлиб қолмай, шу билан бир қаторда у болаларни ривожлантириш ва тарбиялашнинг муҳим воситаси ҳамдир. Аммо ўйин катталар томонидан ташкил этиб, унга раҳбарлик қилингандагина ижобий натижа беради.
Педагог болалар ўйинига раҳбарлик қилар экан, қуйидаги талабларга эътибор бериши зарур, ўйин мазмунининг таълим-тарбия берувчи аҳамиятга эга бўлиши, акс эттирилаётган нарсалар ҳақидаги тасаввурлар тўғри ва тўла бўлиши, ўйин ҳаракатларига фаол, маълум мақсадга қаратилган, ижодий ҳусусиятга эга бўлиши керак.
Ҳамма ва айрим болаларнинг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда ўйинга раҳбарлик қлиш, ўйинчоқларни ва бошқа керакли материаллардан мақсадга мувофиқ фойдаланиши, болаларнинг ўйинга хайрихоқ ва хурсанд бўлишларини таъминлаш лозим.
Мактабгача таълим ташкилотларида дидактик ўйинлар мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларида таълим олишларига кенг имкониятлар очиб беради.
Дидактик ўйинларда билиш жараёни ўйиинлар билан бевосита боғланиб кетади. Ўйин иш орқали, иш жумладан дидактик ўйин ўйнаш орқали бола бевосита билим олишга киришади.
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда ўйинлардан фойдаланиш масалалари кўпгина педагог олимлар илмий тадқиқотларни олиб боришган ва ҳозирги кунда ҳам илмий изланишлар олиб боришмоқда. Ўйин ўйнаш жараёнида болаларнинг тасаввурлари ва билимлари янада кенгаяди, бола онгида шаклланган тушунчалар ва тасаввур аниқлаштиради.
Ўйин нафақат болада шаклланган билим ва тасаввурларни мустаҳкамлайди, балки боланинг фаол билиш жараёнининг ўзига хос шакл сифатида номаён бўлади, бу эса ўз гавбатида боланинг мактабга таёрлаш жараёнига замин вазифасини бажаради.
Дидактик ўйинлар мазмуни, ташкил этилиши шакли, таълимий вазифаларига кўра турли тумандир. Мактабгача таълим ёшидаги болаларга таълим-тарбия беришда дидактик ўйинлардан фойдаланишга кўпгина педогог олимларнинг илмий тадқиқот ишларида кенг ёритиб берилган. Бу илмий тадқиқотларнинг хар бирида болаларга таълим ва тарбия беришда дидактик ўйинлардан фойдаланишга лалоҳида урғу бериб ўтилган. Жумладан М.мантессари ҳам бола тарбиясида ўйиннинг аҳамиятига катта эътибор қаратган.
М.Мантессари ўйин таълимий бўлиши лозимлигини акс ҳолда бу ўйин боланинг ривожланишига ҳеч қандай таъсири бўлмаган “бўш ўйин” бўлиб қолишини эътироф этган.
Дидактик ўйинларнинг самарадорлигини бринчи навбатда уларнинг болани қизиқтиришларига мос келиши, болага қувонч бағишлаши, бу ўйинларда бола ўзини эркин тутиши, ўзининг фаоллигини кўрсатиши имкониятини бериши лозимлигини эътироф этган.
Болаларни нутқини ўстиришда ҳам дидактик ўйинлар алоҳида аҳамият касб этади. Ўйин давомида бола ўзининг ҳаракатларини шарҳлайди, бу топшириқни қандай бажарганини ёки бу муоммали вазиятдан қандай чиқиб кетганлигини гапириб беради, ўзидан каттанинг саволига жавоб беради, ўз тенгидошлари билан мулоқат қилади.
Ижодий ўйинларни боалар ўзлари ўйлаб топишади. Унда олдиндан белгиланган қоидалар бўлмайди. Ўйин қоидасини болалар ўзлари ўйин жараёнида белгилашади.
Қоидали ўйинларнинг мазмуни ва қоидаси катталар томонидан белгиланади. Қоидали ўйинларга қуйидагилар киради: дидактик ўйинлар, ҳаракатли ўйинлар, мусиқавий ўйинлар, эрмак ўйинлар. Болаларга таълим-тарбия бериш мақсадида катталарнинг ўйинни танлай билиши унга тўғри тахбарлик қилиши “МТМ таълим ва тарбия” давтурида белгиланган вазифаларни муваффақиятли амалга оширишни таъминлайди.
Ўйин болаларни ривожлантириш ва тарбиялаш воситасидир. Психологлар ўйинни мактабгача ёш даврида еткачи фаолият деб ҳисоблайдилар. Ўйин туфайли боланинг юқори ривожланиш босқичига ўтишини таъминловчи сифатлар шаклланади, руҳтятига сезиларли ўзгаришлар юз беради.
Ўйинда акс эттирилаётган нарсани билиб олишга қизиқиш уйғонади. Кўпинча ўйин болаларга янги билим бериш ва уларнинг фикрини билим доирасини кенгайтириш учун хизмат қилади. Ижодий ўйинни тор дидактик мақсадларга бўйсиндириб бўлмайди, бу ўйин ёрдамида жуда катта тарбиявий вазифалар ҳал қилинади.
Табиат ва жамият тараққиётининг барча жабхалари маълумотсиз фаолият кўрсата олмайди, чунки маълумотлар орқали ахборот пайдо бўлади ва улар манбаларни ўргатиш ҳамда уларни ташкил қилишда асосий омил бўлиб ҳисобланади.
Маълумотлар бериш-бу ўрганилаётган обектив(таълим ва тарбия жараёни, таълим-тарбия оловчилар ва ҳ.к.)нинг хусусиятлари ва хоссалари ҳақидаги маълумотларни ифодалаш жараёни бўлиб уни обиект тўғрисида сонли ва сифатли маълумотлар акс эттирилади. Бу нафақат ўқитиш балки мустақил билим олиш, оммавий ахборотлар таъсирида бўлиш билан бирга инсоннинг илмий тизимини ахбортлар таъсирида бўлиш билан бирга инсоннинг илмий тизимини эгаллаш илмий дунёқарашини шакллантириш кўзда тутилади.
Тарбия-маънавий мансалар ва ҳозирги замон талаблари ва эҳтиёжларини назарда тутилган ҳолда тарбияловчи билан тарбияланувчи аниқ бир мақсадга қаратилган тарбиянинг самарадорлиги, тарбиянинг қандай методдан фойдаланишига боғлиқлигидир.
Тарбия жараёни-шахсни тарбиялаш, уни билим олишга, меҳнат қилишга ундайди ва бу хатти-ҳаракатини аста-секин кўникмага айлантириб беришдаги асосий жараёнидир.
Тарбиянинг хусусиятлари:
Тарбиявий технологиянинг комплектлик хусусияти.
Тарбиявий технологиянинг эрорхиялик (мантиқий кетма-кетлик асосида, узликсизлик сақлаш) хусусияти.
Тизимлилик хусусияти.
Яхлитлик хусусияти.
Ривожланиш-оддийдан мураккабга қуйидан юқорига, эскисфатлардан янги ҳолатларга ўтиш, янгиланиш, янгининг пайдо бўлиши,эскини йўқолиб бориши, миқдор ўзгаришининг сифат ўзгаришига ўтишини таъминловчи мураккаб ҳаракат жараёни саналади.
Ривожланишнинг манбайи қарама-қаршиликлар ўртасидаги курашлардан иборатдир.
Бола шахсининг ривожланиши инсон ижтимоий мавжудотдир, деган фалсафий таълимотга асосланади. Бола шахси ривожланишида табиат ривожланишининг қонунятлари, биологик ва ижтимоий қонуниятлар биргаликда таъсир этади. Тарбия ривожланишида муҳим жараён ҳисобланади. Тарбиянинг самарали таъсир этиши учун ўсиш ва ривожланиш қонуниятларини билиш ва ҳисобга олиш мувофиқдир.
Шахс ривожланишида ирсият, муҳит, тарбия билан бир қаторда инсон фаолияти ҳамда муҳим ахамият касб этади. Фаолият инсон томонидан табиий ва ижтимоий ҳаётни мақсадга мувофиқ ўзгартиришга юналтирилган ижтимоий тарақий турмушнинг ўзига хос шаклидир. Инсоннинг қобилят ва ёши у томондан ташкил этилаётган фаолият моҳиятига кўра белгиланади. Фаолиятнинг фаол ва пассив бўлиши мумкин.
И.А.Коленский ва К.Д.Ушенскийнинг қимматли мероси ўтмиш педогоглари томоонидан мактаб дидактикасини ишлаб чиқишида фойдаланилади.
Ўтмиш педогоглари мактабгача ёшдаги болаларнинг билим олиши муҳидини-ҳаётни англашга дунёқарашни кенгайтиришга, билим, кўникма ва малакалар ҳуқуқини кафолатлаш лозим деб таъкидлайдилар. Улар билимларнинг ақлий ривожланиш ва нутқнинг ўсишида, ўйин ва тасвирий фаолият ривожлантиришга атрофдаги вокейликка муносабатнинг шаклланшида муҳим рол ўйнашини кўрсатиб ўтдилар.
Шунингдек мактабгача таълим муассасаларида дастурга киритилиши зарур бўлган билимлар доирасини белгилаб берадилар. Булар-табиат жамият кишилар меҳнати, буюмлари ва материаллари ҳақидаги билимлардир.
Уларнинг таъкидлашича, билимлар дастурини барча болалар ўзлаштириб олишлари лозим ва бунинг учун болалар имкониятларини уларни ўқитиш методларини ўрганиш лозимдир.
Бу ғояларни мактабгача таълим дидактикасидаги тадқиқотлар йўналишини белгилаб беради.
Л.С.Вигодский психолог олим, мактабгача таълимнинг дастурийлиги ҳақдаги масалани кўтариб чиқди.
У мактабгача ёшдаги болаларга мулжалланган билимларнинг мунтазамлик принсипини асослаб, мактабгача ёшдаги ўқиш дастурининг мактабдаги таълим дастуридаги фарқини ёритиб берди. У таълимнинг мактабгача ёшдаги бола камолати ва уни мактабдаги таълим ишининг мазмунини шундайгина кўчириб қўймасликка чақирди. ХХ-асрнинг ўрталарида болаларни мактаб таълимига тайёрлаш эҳтиёжи туйфайли мактабгача таълим дидактикаси муаммоларни кенг тадқиқ қилиш жараёнлари авж олди.
Мактабгача таълим дидактикасининг ривожланишида мактабгача педогогика соҳаси бўйича олима А.Р.Усова тадқиқотлари, таълим, сенсор тарбия,педогогик жараёнларни ва халқ амалий ижадиёти масалаларини илмий жиҳатдан асослаб берди. У мактабгача таълим муассасасидаги ўқув жараёнларнинг ташкилий шакллари ва методларини, болалрни ҳар томонлама тарбиялаш ва ривожлантиришдаги уларни мактабга тайёрлашдаги аҳамиятини кўрсатиб беради. Унинг раҳбарлигида болалар боғчаси дастури ишлаб чиқилди. Ўқитиш жараёнида, мактабгача ёрдаги болаларда шу ёшдаги болаларга хос бўлган ва катта ёшли кишилар фаолиятига кирган бўлиш ҳисси, образли тафаккур каби қобилиятларини ривожлантириш ғояларини А.В.Запарожес ва Н.Н.Подиоковлар илмий жиҳатдан тадқиқ қилдилар. Бу эса мактабгача таълим муассасасидаги таълимий жараённи ривожлантирувчи ҳисобланади.1
Болалар нутқини ривожлантиришнинг миллий педогогикамизда ўрганилиши.
Қайта қуриш жамиятимизнинг фақатгина ижтимий-иқтисодий, сиёсий соҳаасидагина эмас, балки маданий ҳаётида ҳам ўз аксини топмоқда. Маълумки, адабий тилда гаприш ва ёзиш кишиларнинг бир-бирини тез ва осон тушунишига ёрдам беради, нутқнинг жозибадорлигини, таъсирчанлигини оширади.
Болаларни адабий нутққа ўргатишда оила, мактабгача тарбия муассасаларини роли бениҳоядир. Бугунги кунда бизнинг асосий вазифамиз боғча ёшиданоқ боланинг оғзаки нутқини ўстириб боришдир.
“Бола”- деган эти К.Д.Ушенский илк ёшлик чоғидаёқ халқ маданияти элементларини ўзгартира бошлайди, бу уларни аввало, она тилини билиш йўли билан ўрганади. Шу боис, бизнинг фикримизга, оилада, болалар боғчасида таълим тарбиявий ишларни амалга оширишда она тилидан унумли фойдаланмоқ зарур”.
Маълумки жамият тарақиётида тилнинг аҳамияти жуда катта. Бутун дунё халқларининг хоҳ сиёсий, хоҳ маданий тарақиётини тилсиз тасаввур қилиб бўлмади. Чунки тил энг муҳим алоқа воситаси, жамият эса алоқасиз ривожланмайди.
Боғчада таълим бериш самарадорлигини ошириш болаларни мустақил таълим олишга (мактабгача таълимга) тайёрлаш, янги жамиятнинг онгли қурувчиларини тарбиялаш каби мухим ва хаётий вазифаларини ҳал қилишда она тили асосий ўрин эгаллайди.
Халқнинг миллий маданияти ва ўзига хослигини ифода этувчи восита бўлиш ўзбек тилини ривожлантириш – бу тилнинг давлат мақомини изчил ва тўлиқ рўйобга чиқариш.... демакдир”! деб таъкидлаб ўтган эди. Республикамиз Президенти И.Каримов.
Ўзбек адабий тили ўзбек халқининг ёгона, нармаллашган тили сифатида оғзаки ва ёзма шаклда асрлар мобайнида ривожланиб, мукаммаллашиб келди.
Ўзбек адабий тилини тараққиёт босқичига кўра икки адабий тилга ажратиш мумкин, эски ўзбек адабий тили ва ҳозирги замон ўзбек адабий тили.
Болалар боғчаси болаларни ҳар томонлама яъни жисмоний, ақлий, ахлоқий, эстетик томондан тарбиялашдек мақсадни ўз олдига қўйган. Боҳчада оғзаки нутқни ўстириш натижасида болалар ақлан ривожланиб,умумий маданий савяси ошади. Улар теварак-атрофдаги воқеа-ҳодисалар табиат ва жамият қонуниятларини тушуниб борадилар. Болаларда нутқнинг ривожланиши уларнинг рухий жихатдан ҳам такомиллашиб боришида ёрдам беради.
Бола ташқи дунёни хотира, тасаввур, хаёл, тафаккур каби руҳий жараёнлар ёрдамида, шунингдек нутқ ёрдамида билиб олиш қобилиятига эга. Аммо болалардаги интелект, яъни руҳий жараёнлар (хотира тасаввур, хаёл, тафаккур ва х.к.) шунчаки бола организмининг ўсиб бориши ва такомиллашиши билангина пайдо бўлмай, балки нутқнинг ривожланиши билан пайдо бўлади ва такомиллашади. Агар бола кичик ёшидан бошлаб тўғри гапиришга (сўзлашишга) ўргатиб борилса, у вақтда бундай бола нормал ҳолатда ривожланади, яъни аввал тасаввур этиш, кейин эса фикр юритиш, хаёл қилиш қобилияти пайдо бўлади ва бу қобилият ҳар бир ёш босқичида такомиллашиб боради.
Болаларда интелликт билан боробар (параллел) равишда ирода каби руҳий жараён ҳам такомиллашиб боради.
Кўпгина тажрибалар шуни кўрсатадики, нутқи ривожланмаган бола тўлиқ шахс сифатида камол топмайди. Демак, тарбиячи ҳар доим шуни эсда тутиши керакки, нутқ бу мактабгача тарбия ёшидаги болаларда барча руҳий жараёнлар ривожланишига кўмаклашувчи воситадир. Болага она тилини ўргатиш билан бир вақтда уларни мактабда муваффақиятлт, ўқишлари учун замин тайёрланади, меҳнат фаолиятига ижодий ёндашишга ўргатилади.
Болалар боғчасининг барча тарбиявий-таълимий ишларида болаларга она тилини ўргатиш орқали уларнинг нутқи ўстирилади. Айниқса, нутқ ўстириш машғулотларда ҳар бир боланинг нутқини ривожлантириш бўйича ишлар режалаштирилади. Болаларга барча машғулотларнинг мазмунини фақат она тили орқали сингдирилади. “Она тили, - деб таъкидлаган эди К.Д.Ушинский, - ҳар қандай тараққиётнинг асосий бутун билимнинг хазинасидир. Ҳар қандай тушиниш ундан бошланади, у орқали ўтади ва унга қайтади.”
Сўз бойлиги болага барча машғулотларда бериладиган билимларни тез ва пухта ўзлаштириб олиш ва бу билим, тушунчаларни нутқ орқали ифодалаш имконини беради. Бу ўз навбатида бола камолати учун ҳам кенг йўл очади. Билимларни пухта эгаллашга уни секин-аста хаётга татбиқ этишда ҳам ўргатади. Она тили ақлий тарбиянинг манбаий ва воситаси ҳамдир – К.Д.Ушинискийнинг фикрича, болага таълим ва тарбия беришда тилнинг қиммати дастлаб ижтимоий ҳодисанинг чуқур халқчиллиги билан унинг миллий ҳарактери билан белгиланади. У “тилда чуқур маъноли кўпдан кўп фалсафий фикрлар, чинакам нафис ҳис-туйғулари, ниҳоятда тўғри, кўркам дид, фикрни бир ерга тўплаб, зўр диққат билан қилинган меҳнат иўлари, табиат ҳодисаларини ва улардаги энг нозик ранг-барангликларни ғоят даражада зийраклик билан ҳис этиш, кузатувчилик, зўр мантиқийлик... бор” деб таърифлайди.
Бола кузатиш ва нутқ орқали дунёни, борлиқни билиб олади, теварак-атрофдаги нарса ва буюмларнинг, воқей ва ҳодисаларнинг номини сифатлари ва белгиларини, хусусиятларини ўхшаш ва фарқли томонларни айтишга ўрганади.
Тарбиячи ҳар доим ўз нутқига танқидий нуқтаий назардан қарши, агар нутқида бирор камчиликни сезса, уни дарҳол бартараф этишга ҳаракат қилиши лозим. Бироқ у хар доим хам ўз нутқидаги камчиликни аниқлашга мувоффақ бўлмайди, чунки унинг диққати нутқининг шаклига эмас, балки мазмунига қаратилган бўлади. Бундан ташқари, узоқ вақтгача ўз нутқига эҳтиётсизлик, эътиборсизлик билан қараганлиги туфайли, айрим камчиликлар нутқига мустахкам ўрнашиб қолиши ва бу нуқсон ўзига мутлақо сезилмаслиги мумкин. Бунинг учун тарбиячи ҳамкасбларининг кўрсатмасига амал қилиши ва бу камчиликни бартараф этишга ҳаракат қилиши керак.
Тарбиячи учун намунали нутқни эгаллаш – бу унинг ўз касб-корига тайёрлигини белгилаб кўрсаткич ҳисобланади. Таниқли педогог, болаларни она тилига ўргатиш услуб ва услубиятларни ишлаб чиққан услубиятчи мактабгача тарбия бўйича машҳур мутахасис, профиссор Ю.И.Тихиева тарбиячи нутқига юксак баҳо бериб, шундай деган эди. “Боғчада болалар беихтиёр тақлид қиладиган номуна тарбиячининг тилидир, тарбиячининг тили болалар тилига ғоят самарали ва ниҳоятда кучли таъсир кўрсатадиган ҳамма нарсаларни ўзига бирлаштирадиган бўлиши лозим”.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, ҳар бир тарбиячи ўз нутқидаги нуқсонларни акс эттирувчи дафтар тутиши унга камчиликларини белгилаб бориши, сўнгира уларни бартараф этиши бўйича режа тузиб, ишни ташкил этиши керак, ҳар бир тарбиячи-педогог нутқига қўйилган талабларни жуда яхши билган ҳолда ўз нутқидаги камчиликларни бартараф этиб бориши керак.
Илк ёшдаги болалар нутқини ривожлантириш масаласи педагогиканинг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Илк ёшдаги боалар нутқини ривожлантириш бўйича узоқ ва кўп йиллар давомида тадқиқот ишлари олиб борилди. Бу масала бўйича машҳур олимлар, амалётчи педогоглар, методестлардан Ю.Н.Тихиева, Н.М.Шелованов, Н.М.Аскарина, Н.Ф.Ласигина, Й.К.Каверика, Г.Л.Разелгарт-Пупко, С.М.Лцалина, В.А.Петрова, Н.С.Карпенская, И.А.Панина, С.Л.Новоселова, Ю.В.Зваригина, И.М.Конова, Н.Н.Палагина, М.И.Попова, Ю.И.Радина ва бошқалар тадқиқот ишлари олиб бордилар.
Бола ҳаётининг биринчи йили энг масъулиятли давр бўлиб, бу даврда бола нутқига катта ўзгаришлар содир бўлади. Бу боланинг умумий ривожланишида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |