Режа жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фанинг предмети



Download 34,57 Kb.
bet3/5
Sana29.05.2022
Hajmi34,57 Kb.
#619287
1   2   3   4   5
Bog'liq
xalqaro mehnat taqsimoti

Ек = э/ЯИМ х 100%,
бу эрда эк - экспорт квотаси, э - экспорт ҳажми.
Агар эк 10% бўлса, иқтисодиётнинг очиқлиги мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Иқтисодиёт
очиқлигининг бошқа кўрсаткичи импорт билан ЯИМ муносабатидан келиб чиқувчи импорт
квотаси кўрсаткичидир:
Ик = И/ЯИМ х 100%,
бу эрда Ик - импорт квотаси, И - импорт ҳажми.
Очиқликнинг комплекс кўрсаткичларидан бири деб одатда ташқи савдо квотаси кўрсатилади:
ТСк = ТС/ЯИМ х 100%,
бу эрда ТСк -ташқи савдо квотаси, ТС - ташқи савдо айланмасининг ҳажми.
Бу кўрсаткичнинг камчилиги унда капитал экспорти катталигининг ҳисобга олинмаганлигидир. Шуни таъкидлаш лозимки, кўрсатиб берилган коеффистиент ва кўрсаткичлар ҳар доим ҳам иқтисодиёт Очиқлигининг ҳолатини тўлиқ кўрсата олмайди. Масалан, ташқи савдо квотаси маълум маънода иқтисодиёт очиқлигини намойиш қилса ҳам, унинг синтетик кўрсаткичи бўла олмайди. Ташқи савдо квотаси асосан давлатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги иштирокини кўрсатади. Бу еса очиқ иқтисодиёт тушунчасининг бир қисми холос. Иқтисодиёт очиқлиги кўрсаткичи эса мураккаброк комплекс кўрсаткичдир.
3. Замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш хусусиятлари
Интенсив давлатлараро иқтисодий алоқаларнинг ҳозирги даражаси қуйидагиларни кўрсатади:
- жаҳон хўжалигида халқаро меҳнат тақсимоти даражасининг чуқурлигини;
- анъанавий халқаро тайёр маҳсулотлар савдоси миқёсларининг кенгайиши ва
характерининг ўзгарганлигини (у кўп жиҳатдан миллий ишлаб чиқариш жараёнларига тўғридан-
тўғри хизмат қила бошлайди);
- капитал мигратсиясининг интенсивлашганлигини;
- илмий-техник билимлар алмашувининг тезлашганлиги ва шунингдек хизматлар соҳасининг
ривожланганлигини;
- ишчи кучи мигратсиясининг сезиларли даражада ўсганлигини (халқаро ишчи кучи
мигратсияси халқаро хўжаликнинг байналминаллашувининг муҳим қисми бўлиб қолмоқда);
- давлатлар ва минтақалар ўртасидаги иқтисодий интегратсиялашув жараёнларининг
тезлашиши ва кенгайишини. Саноати ривожланган давлатларнинг савдо, ишлаб чиқариш ва кредит-молия соҳасида эришилган ютуқлар даражаси жаҳон хўжалигининг шаклланишини кўриниши бўлиб хизмат қилади. Унинг иштирокчилари давлат чегараларининг мавжудлигига қарамай умумий хўжалик тизимининг таркибий қисми сифатида фаолият кўрсатадилар. Хўжалик ҳаётининг байналминаллашуви тушунчаси ортида алоҳида давлатларни глобал жаҳон мажмуига бирлаштирувчи кўп даражали жаҳон хўжалик алоқалари тизимининг самарали ишлаши туради. Байналминаллашув алоҳида миллий иқтисодий тизимларнинг ўсиб бораётган ўзаро алоқа ва ўзаро боғлиқлигини характерлайди. ХХ асрда айирбошлашнинг байналминаллашуви капитал ва ишлаб чиқаришнинг байналминаллашувига айланади, ИТИ таъсирида ривожланишда сезиларли туртки
олади (ХХ аср 50-йилларининг ўрталари). Халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооператсияси кескин ўсди. Йирик миқёсдаги ихтисослашган ишлаб чиқариш учун ички бозорлар доираси торлик қила бошлаб, у объектив равишда миллий чегаралардан чиқа бошлайди.
ИТИ таъсирида ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви шундай ҳолатни юзага келтирадики, у ҳар қандай мамлакат учун “шахсий ишлаб чиқаришга” эга бўлиш фойдасиз бўлиб алоҳида миллий иқтисодиётлар эса янада кўпроқ жаҳон хўжалигига интегратсиялашадилар. Ишчи кучи ҳаракати, кадрлар тайёрлаш, мутахассислар билан алмашиш янада байналминал характерга эга бўлади.
Ушбу алоқалар ва ривожланишининг истиқболи шаклланиш қонуниятларини текшириш шуни кўрсатмоқдаки, жаҳон хўжалигини ривожланишининг асосий тенденстияси бўлиб капитал, товар ва хизматларнинг ягона планетар бозорини ташкил қилиш ва алоҳида давлатларни ягона жаҳон хўжалиги ажмуига бирлаштиришга бўлган ҳаракат ҳисобланади. Бу эса глобал иқтисодиёт масалаларини халқаро иқтисодиёт муносабатлар тизими мажмуи сифатида ўрганиш заруриятини келтириб чиқаради. Бу эса халқаро иқтисодий муносабатларнинг бошқача қилиб айтганда юқорирок даражасидир. Жаҳон иқтисодиёти ва ХИМда глобализастия феноменини икки томонлама, яъни макроиқтисодий ва микроиқтисодий даражада кўриб чиқиш мумкин. Макроиқтисодий даражада глобализастия – бу, давлатлар ва алоҳида минтақаларнинг чегараларидан ташқарида иқтисодий фаолият кўрсатишга бўлган умумий интилишлари тушинилади. Бундай интилишларнинг кўринишлари - либерализастия, савдо ва инвестистион тўсиқларнинг олиб ташланиши, эркин тадбиркорлик зоналари ташкил этиш ва ҳ.к.лар ҳисобланади. Микроиқтисодий даражадаги глобализастия эса корхона фаолиятининг ички бозор чегараларидан ташқарида кенгайиши тушинилади. Тадбиркорлик фаолиятининг миллатлараро ёки кўпмиллий йўналганлигидан фарқли равишда глобализастия жаҳон бозори ёки “жаҳон учлиги” (Шимолий Америка, ғарбий Европа, Япония) бозорларини ўзлаштиришда ягона ёндашишни тушинилади.

Download 34,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish