5. Халқаро меҳнат тақсимотини ривожланишининг замонавий ўзига хос томонлари.
Халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооператсияси Халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосий йўналишини биз халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооператсиясининг кенгайишида кўришимиз мумкин. Халқаро кооператсия (ХК) ва халқаро ихтисослашув (ХI) халқаро меҳнат тақсимотининг шакллари бўлиб, унинг моҳиятини намоён қилади. Турли давлатларнинг корхоналарини маълум бир товарга ихтисослашуви замонавий ИТИ билан боғлиқдир. Ишлаб чиқаришнинг технологик тизимини мураккаблашиб бориши билан тайёр маҳсулотда ишлатиладиган деталлар сони кўпайди. Масалан: энгил автомобил саноатида 20 минггатача, прокат дастгоҳларида 100 мингтача, электровозларда эса 250 мингтача деталларнинг қисмлари ишлатилиши мумкин. Жаҳон иқтисодиётида халқаро ишлаб чиқаришни ихтисослашуви (XII) иккита йўналиш бўйича
– ишлаб чиқариш ва ҳудудий йўналишлар бўйича ривожланиб бормоқда. Ўз навбатида ишлаб чиқариш йўналиши:
а) соҳалараро;
б) давлатлар гуруҳи;
в) алоҳида корхоналарнинг ихтисослашувига бўлиниши мумкин. Бундан ташқари ҳудудий
халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашуви эса:
а) алоҳида давлатлар;
б) давлатлар гуруҳи;
в) ҳудудларнинг жаҳон бозори учун маълум товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашувига бўлинади.
Халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашувининг асосий турларига:
- предметли (маҳсулот ишлаб чиқариш);
- деталли (маҳсулотни ташкил қилувчиларни ишлаб чиқариш);
- технологик ёки босқичли (яъни, алоҳида технологик жараёнларни, масалан йиғиш, бўяш ва бошқаларни амалга ошириш) ихтисослашиш киради. Халқаро меҳнат тақсимотининг бошқа бир шакли - халқаро ишлаб чиқариш кооператсиясидир. Унинг объектив асоси бўлиб, ишлаб чиқариш кучларини ривожланишининг ўсиб бораётган даражаси, ҳамда мамлакат ичида ёки ташқарисида рўй беришидан қатъий назар мустақил корхоналар ўртасидаги барқарор ишлаб чиқариш жараёнларини бориши ҳисобланади. Халқаро ишлаб чиқариш кооператсияси ўзининг ривожланган шаклларида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олади. Жумладан, биринчидан, ишлаб чиқаришда технологик ҳамкорлик. Ушбу ҳамкорликларга қуйидагилар киради:
а)листензиялар бериш ва мулкчилик ҳуқуқларидан фойдаланиш;
б)лойиҳа конструкторлик ҳужжатларини, технологик жараёнларни, маҳсулотнинг техник даражаси
ва сифатини, қурилиш ва монтаж ишлари замонавий, кооператсиялашган корхоналарни ишлаб чиқиш ва мослаштириш;
в)ишлаб чиқаришни бошқариш, стандартлаштириш, унификастиялаш, сертификастиялашни
такомиллаштириш, ишлаб чиқариш дастурларини тақсимлаш ва ҳ.к.лар.
2. Кооператив маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган савдо-иқтисодий жараёнлар.
3.Сотилган техникага хизмат кўрсатиш.
Жаҳон иқтисодиётида кооператсия алоқаларини ўрнатишда фойдаланиладиган қуйидаги уч
асосий усулга алоҳида эътибор берилади:
- Ҳамкорликдаги дастурларни амалга ошириш.
- Шартнома асосида ихтисослашиш.
- Қўшма корхоналар ташкил қилиш.
Ҳамкорликдаги дастурларни амалга ошириш ўз навбатида икки асосий шаклда.( пудратли ишлаб чиқариш кооператсияси ва ҳамкорликдаги ишлаб чиқариш) амалга оширилади. Шартнома асосида ихтисослашиш эса ишлаб чиқариш дастурларини ишлаб чиқариш кооператсияси иштирокчилари
орасида тақсимланишини назарда тутади. Қўшма корхоналар бу интегратсиялашган кооператсиядир
Do'stlaringiz bilan baham: |