Режа Жамоатчилик назорати тушунчаси ва унинг генезиси


йил 9 январда «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ 5618 сонли Президент



Download 119,17 Kb.
bet4/7
Sana25.02.2022
Hajmi119,17 Kb.
#311090
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
11-мавзу

2019 йил 9 январда «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ 5618 сонли Президент Фармони эълон қилинди. Сал олдинроқ Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида шундай деган эди: “жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши, авваламбор, тарбия ва муҳит билан бевосита боғлиқдир....Биз жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни лозим даражада шакллантирмас эканмиз, ҳуқуқбузарликка чек қўймас эканмиз, қонунни бузиш ҳолатлари давом этаверади.Қонунларга ҳурмат одамларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти асосида шаклланади. Яъни, айрим кишилар жазодан қўрқиб қонунга итоат этса, бошқалар болаликда олган тарбиясига кўра қонунни ҳурмат қилади. Шу боис биринчи навбатда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарбияни кенг йўлга қўйишимиз лозим”45.
Ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, қонун устуворлиги, ҳуқуқий давлат каби тушунчалар кўпчиликка таниш, аммо уларнинг асл маъносини қай даражада идрок этамиз.
Нега бу тушунчалар йиллар давомида барчага тушунтирилади-ю, лекин кун тартибидаги долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда? Умуман бу тушунчалар нимани англатади?
Таниқли блоггер Шаҳноза Тўрахўжаева яқинда ўзининг “Тараққиёт қонунга ҳурматдан бошланади” номли мақоласида юқоридаги тушунчаларга аниқ ва барчага тушунарли изоҳ берган эди.
“Сиз маълум бир манзилга бормоқчисиз, аммо қандай боришни билмайсиз. Биладиганлардан сўрайсиз, маълумот берадилар. Бу шунчаки маълумот олиш босқичи, аммо ҳали билим эмас – ҳуқуқий маълумот.
Маълумотингиз билимга айланиши учун сиз ўша маълумот асосида манзилни топиб боришингиз керак. Бир марта борсангиз, кейин эсдан чиқармайсиз ва доим топиб кела оласиз – ҳуқуқий билим, саводхонлик.
Сўнг сиз манзилга боришнинг қулайроқ усулларини излай бошлайсиз, харитани оласиз, таҳлил қиласиз, йўналишларни ўрганасиз. Мана бу йўлдан юриш мумкин эмас, тақиқланган, буниси очиқ экан, шу йўлдан борсам, яқинроғу, аммо йўл ҳаракати қоидаларини бузар эканман дейсиз. Бузсангиз, қандай жавобгарликка дучор бўлишингизни ҳам биласиз ва жавобгарликни ҳис қилиб, қинғир йўлни танламайсиз. Яъни сиз билимдан онгли равишда фойдалана бошлайсиз – бу ҳуқуқий онг.
Фақат жавобгарликдан қўрқиб эмас, тақиқланган йўлдан юриш ёмонлигини тушуниб ўша йўлдан юрмаслигингиз, қоидалар сизнинг ва омманинг фойдасигаишлашини англаб, уларни ҳурмат қилишингиз, қонунларни ҳурмат қилганингиз туфайли уларни бузмаслигингиз – ҳуқуқий маданиятдир.
Ҳуқуқий маданият бўлмаса, биз фақат қонунларни ўргатиш ёки жавобгарлик билан қўрқитиш орқали ҳуқуқий нигилизмга барҳам бера олмаймиз, қонун устуворлигига эриша олмаймиз, демак, тараққий эта олмаймиз. Шу сабабли ҳам юксак ҳуқуқий маданият миллий ғоя даражасига кўтариляпти”46.
Биз собиқ бош прокурорлари қонунни бузгани учун судланаётган, хавфсизлик генераллари ва терговчилари золимлиги учун 16 йилга қамалган, ички ишлар ходимлари аёлларни ечинтирган жамиятда яшаяпмиз. Ваҳоланки, айнан улар ёшларда фуқаровийлик ва ватанпарварликни шаклланишига хизмат қилувчи, қонунларнинг мукаммал ишлаши учун жавобгар раҳбарлар эдилар.
Ватанпарварлик ва фуқаровийлик ортиқча иллатга айланиб қолган даврда ҳайдовчиларимиз йўл қоидаларига ўзи ва пиёдалар ҳавфсизлигини ўйлаб эмас, фақат камерадан ва у орқали каттагина жаримадан қўрқиб риоя қиладиган, бажарилиши мажбурий давлат хизмати саналган баъзи ҳолатларнинг ҳам бажарилмаслигига ишонган фуқаролар пул бермасанг ҳеч қаерда ишинг битмайди деб фикрлайдиган, қонунлар ўз ишини бажармагач, қасам билан ҳалол ишлаш мумкин деб ўйлайдиган, банк кредитларин олиш коррупциясиз битмаслигига ишониб, судҳўрлардан катта фоизли қарз олиб бир соатлик орзу-ҳавас учун йиллаб қарз тўлайдиган, таълим олишдаги коррупция натижасида бутун тизим ишдан чиққан, миллионлаб ватандошларимиз ўзга элларда мардикорлик қилаётган жамиятга айландик. Бугун биз ҳуқуқий маданиятимиз даражасини танқидий баҳолаб, ҳамма жойда йиғилишлар ўтказиб расмга олиб ижимоий тармоқларга жойлаштирмасдан, муаммоларимиз сабаби аслида ҳуқуқий саводсизлик эканини англашимиз керак.
Жамиятимизда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган механизмлардан бири таълим тизмидаги ҳуқуқий фанларнинг ўқитилиши этиб белгиланган. Мактабларда «Давлат ва ҳуқуқ асослари» ҳамда «Конституциявий ҳуқуқ асослари» каби фанлар ўқитилади. Лицей-коллежларда эса «ҳуқуқшунослик» деган курс ҳам бор эди. Лекин биз кундалик ҳаётимизда дуч келадиган ҳуқуқий муаммоларга ечим топишда юқоридаги қайси фанлар ёрдам беради?
Ёшларга ҳуқуқ тўғрисида умумий тушунча бериш эмас, аниқ муаммоларга аниқ ечимлар бериш, ҳуқуқий кўникмаларини шакллантириш, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳуқуқларнинг нима эканлигини тушунтириш, ҳуқуқларимиз бузилса, кимга ва қанча вақтда, қаерга мурожаат қилишни ўргатиш лозим.
Фармон билан мактабларда ҳуқуқ дарслари учун янги авлод дарсликларини яратиш ва ҳуқуқий таълим дастурини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. Қонунлар ишлаганда самара беради. Қонунларни эса саводхонлик юқори жамиятларда ишлашга мажбур қилишади.
Қонунлар, тартиблар охир оқибат ўзи ва келажаги учун фойдали эканини англаган ҳар бир босқичда фуқаролар маданий ривожлананиш пиллапояларидан кўтарилаверди. Уларнинг ватанга муҳаббати ошади. Фуқаровийлик шаклланади.
Агар йирик амалдорлардан тортиб, оддий ходимгача – ким бўлишидан қатъи назар, қонунга ҳурмат билан қараса, аҳолида ватанни севиш кўникмаси шаклланади. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “Биз жамиятимизда шундай ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки, унга мувофиқ Конституция ва қонунларга амал қилиш, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас, балки кундалик қоида ва одатга айланиши шарт”47.
Мамлакатимизда демократик қадриятлар қарор топиб бораётган, хорижий инвестицияларнинг тўғридан-тўғри кириб келиши, миллий инвесторлар томонидан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинаётган маблағлар кўламининг ошиши ўз навбатда коррупциянинг ҳам қандайдир янги йўллар билан ривожланишига сабаб бўлади. Таъкидлаш лозимки, коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келади, иқтисодиётни издан чиқаради, жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради. Агар давлат органлари тизимли ишларни амалга оширимаса ва унга қарши янги механизмлар асосида жамоатчилик назоратини амалга оширмас экан бу соҳадаги ишлар яхши натижа бермайди.
Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти шунга амин бўлмоқдаки, коррупция иллати, одам савдоси, терроризм, гиёҳвандлик воситалари савдоси, қурол- яроғ савдоси каби халқаро жиноятлар билан бевосита боғлиқ. Умуман олганда, коррупция уларни молиявий қўллаб-қувватлаётган бўлса, бошқа томондан қараганда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг фаолиятига жиддий путур етказади.

Download 119,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish