Режа Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва ўлчаниши


Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсиш суръатлари ва омиллари



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/13
Sana25.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#269515
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
13-мавзу. Иқтисодий ўсиш умумий тавсиф неокейнсча ва неоклассик моделлари b3e4ece5058c28b5fb338810a21626b1

8.Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсиш суръатлари ва омиллари.
(алоҳида файлда илова қилинди) 
 
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида олиб борилган ислоҳотлар орқали иқтисодиётнинг 
барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, 
иқтисодиёт ва унинг айрим соҳалари ўртасидаги мутаносиблик кучайди, бозор механизмининг 
таркибий қисмлари қарор топди ва унинг инфратузилмалари вужудга келтирилиб, 
ривожлантирилди. 
Мамлакатимизда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш 
мақсадида қуйидаги жараёнларнинг амалга оширилшига катта эътибор қаратилади: 
-кенг кўламдаги тизимли бозор ислоҳотларини изчил амалга ошириш; 
-хорижий инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирларини кучайтириш; 
-иқтисодий чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш; 
-ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилаш; 
-экспортга ихтисослашган янги тармоқ ва корхоналарни барпо этиш; 
-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган, ҳар 
томонлама пухта ўйланган сиёсатни амалга ошириш. 
 Жаҳон иқтисодиётини иқтисодий ўсиш суръатларига таъсир этувчи асосий 
рисклар (Жаҳон Банки ҳисоб-китоблари асосида): 
-глобал савдони барқрор суръатларда пасайиши; 
-молия бозорларини йирик мамлакатлардаги процент ставкаларини турли йўналишда 
ҳаракат қилиши натижасида ўзгариш имкониятини мавжудлиги; 
-нефтнинг паст баҳоси ва нефт қазиб чиқаруви мамлакатларнинг тўлов балансини 
кескинлигини ортиши; 
-Еврозона ва Японияда стагнация ва дефляция (иқтисодиётда баҳолар умумий 
даражасининг пасайиши) босқичини узоқ давом этиш рискини мавжудлиги. 


9. Р.Солоунинг неоклассик модели асослари. 
Иқтисодий ўсишнинг дастлабки неоклассик моделлари 1950-1960 йилларда, яъни 
динамик мувозанат муаммосига эътибор сусайган ва биринчи планга нафақат 
фойдаланилмаган қувватлар ҳисобига, балки шу билан бирга янги техникани жорий қилиш,
унумдорликни ошириш ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни яхшилаш ҳисобига
потенциал мумкин бўлган ўсиш суръатларига эришиш муаммоси чиққан даврда пайдо 
бўлди. 
Шу сабабли иқтисодий ўсиш муаммосининг нафақат назарий асослари, балки уни 
таҳлил қилишнинг услублари ҳам ўзгарди. Бу даврда ривожланган давлатлар
иқтисодиётида йирик фирмаларнинг роли кескин ўсди. Бу фирмалар ўз инвестицияларини 
стратегик режалаштириш учун, иқтисодий ўсишнинг неокейнсча моделларига таянган 
ҳолда, микродаражада ўсишнинг динамик моделларини туза бошлашди. Таъкидланган 
моделларни тузишда фирмалар чизиқли дастурлаш услубларидан ва В.Леонтьевнинг ишлаб 
чиқариш функциясидан фойдаланишди.
Йирик фирмаларнинг мустақил иқтисодий сиёсат юритишга ва иқтисодий ўсишга 
эришишга интилишлари неоклассик йўналиш вакилларини иқтисодий ўсишнинг 
неокейнсча моделларига муқобил бўлган ўсиш моделларини яратишга фаол киришишга 
ундади. 
Бу йўналиш вакиллари ( америкалик иқтисодчи Р. Солоу ва инглиз иқтисодчиси 
Ж.Мид ҳамда бошқалар), бозор рақобати шароитида йирик фирмаларга ўз ресурсларидан
потенциал ўсишга эришиш мақсади тўлароқ фойдаланиш имконини бериш учун, 
иқтисодиётга давлат аралашувини қатъий чеклаш лозим деган фикрни олға суришди. 
Улар яратган моделларнинг методологик асослари бўлиб, шунингдек, меҳнат, капитал 
ва ерни ижтимоий маҳсулотни яратишнинг мустақил омиллари деб қаровчи ишлаб чиқаиш 
омилларининг классик назарияси хизмат қилди. 
Неоклассик моделларнинг навбатдаги методологик асоси бўлиб чекли (чегараланган) 
унумдорлик назарияси ҳисобланади. Ушбу назарияга кўра ишлаб чиқариш омиллари 
эгалари оладиган даромад, бу омилларнинг чекли маҳсулотлари ( омилларнинг қўшимча 
бирлиги ҳисобига яратилган қўшимча маҳсулот) билан белгиланади. 
Ноклассик мактаб назариётчилари иқтисодий ўсишнинг неокейнсча назарияларини 
уч жиҳат бўйича танқид қилдилар: 
- биринчидан, улар эътиборни фақат иқтисодий ўсишнинг бир омилига-капитал 
жамғаришга ( инвестицияларнининг қўшимча ўсишига) қаратишди. Бошқа омиллар( 
айниқса техник тараққиёт билан боғлиқ бўлган ҳолатлар, яъни ишчи кучининг маълумот 
даражаси ва малакасининг ўсиши, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг яхшиланиши ҳамда 
бошқалар) улар эътиборидан четда қолди. Неоклассиклар бўш турган ишлаб чиқариш 
қувватларидан фойдаланиш учун янги ишчи кучини жалб қилиш ҳисобига ҳам ишлаб 
чиқаришнинг қўшимча ўсишини таъминлаш мумкин деб ҳисобладилар; 

иккинчидан, неокейнсчилар ишлаб чиқаришнинг капитал талабчанлиги 
коэффиценти-с (с= I / Δ Y )ни ўзгармас деб қарадилар. Неоклассик моделлар эса икки 
ишлаб чиқариш омилини (капитал ва меҳнатни) ҳисобга олган ҳолда ва уларнинг ўзаро 
бир-бирини алмаштиришини ( субститут эканлигини) кўзда тутиб бу коэффицент
ўзгариши мумкинлигини назарда тутадилар. Бундан эса, ишлаб чиқаришнинг берилган 
техник қуролланиши даражасида, белгиланган ишлаб чиқариш ҳажмига ресурсларнинг 
турли комбинацияларини қўллаб эришиш мумкин деган хулоса чиқади; 
-учинчидан, неокейнсчилар бозор механизмининг мувозанатни автоматик тиклаш 
қобилиятини етарлича баҳоламадилар. Неокейнсчилардан фарқли равишда, неоклассиклар 
фақатгина 
рақобатга 
асосланган 
бозор 
тизимигина 
иқтисодий 
ўсишнинг 
баланслашганлигини таъминлаши мумкин деб ҳисобладилар. Улар иқтисодий ўсишнинг
баланслашганлигини таъминлаш рақобат механизмидан ташқари барқарор пул тизимига 


ҳам боғлиқ, рақобат механизми ва барқарор пул тизими бозор мувозанатини автоматик 
тиклайди деб ҳисоблашдилар. Шу сабабли улар, давлатнинг иқтисодиётга аралашувига 
барқарорликни бузувчи омил сифатида қараб, инфляцион давлат харажатларига қарши 
чиқдилар. 
Неоклассик моделлар барча иқтисодий жараёнларнинг аниқ ҳолатини қамраш
хусусиятига эгадир.
Биринчи неоклассик модел Р. Солоу томонидан 1956 йилда”Иқтисодий ўсиш 
назариясига ҳисса” асарида тасвирлаб берилди ва сўнгра 1957 йилда “Техник тараққиёт ва 
агрегатив ишлаб чиқариш функцияси” номли асарида ривожлантирилди.
Р.Солоу модели мутаносиб иқтисодий ўсишнинг зарур шарти ялпи талаб ва ялпи 
таклифнинг тенглиги ҳисобланади.
Моделда ялпи таклиф Кобб-Дугласнинг ишлаб чиқариш функция билан
ифодаланган. Бу функция бир томондан ишлаб чиқариш ҳажми ва икиинчи томондан 
фойдаланилаётган омиллар ҳамда уларнинг ўзаро комбинациялари ўртасидаги
функционал боғлиқликни акс эттиради, яъни: 
Y= f( L,K,N), моделда юқори техник ривожланиш босқичида ернинг кичик аҳамиятга 
эгалиги туфайли ишлаб чиқариш фақат меҳнат ресурслари ва капиталга боғлиқ деб олинган. 
Y= f( L,K), функциянинг кенгайтирилган кўриниши қуйидагича: 
Y= (ΔY/ Δ L) L + (ΔY/ ΔK)K , 
бу ерда: ΔY/ Δ L- меҳнатнинг чекли маҳсулоти (MPL); 
ΔY/ ΔK- капиталнинг чекли маҳсулоти (MPK). 
Солоу моделига кўра ялпи ишлаб чиқариш ҳажми меҳнат унумдорлигини -битта 
ишчига тўғри келадиган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини (y=Y/L) ўстириш ҳисобига 
таъминланиши мумкин. 
Айни пайтда меҳнат унумдорлиги капитал билан қуролланганлик даражасининг k= 
K/L) функцияси, яъни
Бу ерда:
Капитал (фонд) билан қуролланганлик даражасининг ўсиши эса жамғариш нормасига 
боғлиқ. 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish