Режа Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва ўлчаниши



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/13
Sana25.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#269515
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
13-мавзу. Иқтисодий ўсиш умумий тавсиф неокейнсча ва неоклассик моделлари b3e4ece5058c28b5fb338810a21626b1

Y* 
dk* 
dk* 
f(k*
) 
k** 



тадқиқотларга субсидиялар беради. Ҳозирги кунда маблағларни инсон капиталига 
йўналтириш ҳам муҳим масалалардан бири бўлиб келмоқда, техник тараққиётида у асосий 
ролни ўйнайди. 
12. Иқтисодий ўсишнинг Ж.Мид ва А. Льюис моделлари 
 
Ж.Миднинг иқтисодий ўсиш модели ҳам неоклассик асосларга эга. У иқтисодий 
ўсишни чекли унумдорлик қонуни қўлланиладиган маржиналистик ёндошувлар билан 
тушунтиради. Ўз концепциясини Ж. Мид “Иқтисодий ўсишнинг неоклассик назарияси” 
(1961 й.) китобида баён этди. Кобб- Дуглас функциясининг замонавийлаштирилган 
вариантидан фойдаланиб, Ж Мид барқарор динамик мувозанат имконияти тенгламасини 
келтириб чиқарди.  
У=αk+βL+r 
бу ерда Y-миллий даромаднинг ўртача йиллик ўсиш сурати: 
k- капиталнинг ўртача йиллик ўсиш суръати; 
L- меҳнатнинг ўртача йиллик ўсиш суръати; 
α- миллий даромадда капиталнинг улуши; 
β- миллий даромадда меҳнатнинг улуши; 
r- техник тараққиёт суръати. 
Тенглама, миллий даромаднинг ўсиш суръати миллий даромадда эга бўлган улуши 
бўйича меҳнат ва капитал ўсиш суръатларининг йиғиндисига техник тараққиёт суръати 
қўшилишидан пайдо бўлган миқдорга тенг бўлишини кўрсатади. Меҳнат ва техник 
тараққиёт ўсиш суръатларини доимий деб тахмин қилиб Ж. Мид қуйидаги хулосага келди; 
иқтисодий ўсишнинг барқарор суръати капитал ўсишнинг барқарор суръатлари ва унинг 
миллий даромад ўсиш суръатлари билан тенглиги шароитида эришилади. Агар 
капиталнинг ўсиш суръатлари миллий даромаднинг ўсиш суръатларидан ошса, унда бу 
жамғариш суръатларининг ўз-ўзидан пасайишига олиб келади. 
Бундай боғлиқлик Ж.Миднинг жамғаришнинг миллий даромаддаги улуши доимий 
деб шарт киритганлигининг натижасидир. Шу сабабли капитал жамғаришнинг 
(инвестицияларнинг) юқорироқ суръатларини молиялаштириш учун зарур бўлган 
жамғармаларнинг қўшимча ўсиши биричисидан орқада қолади ва унга салбий таъсир 
кўрсатади. Агар капиталнинг ўсиш суръати миллий даромаднинг ўсиш суръатидан орқада 
қолса тескари ҳолат рўй беради. 
Меҳнат унумдорлиги ўсиш суръатларининг динамик мувозанатга таъсирини кўриб 
чиқиб Ж. Мид агар улар капитал жамғариш суръатидан ошса унда чекли меҳнат 
унумдорлигининг пасайиши натижасида меҳнатнинг капитал билан алмаштирилиши ҳосил 
бўлади деган хулосага келди. Ишлаб чиқариш жараёнида уларнинг янги нисбати эса 
меҳнатнинг ҳам, капиталнинг ҳам тўлиқ бандлигини таъминлайди. Шу билан бирга Ж. Мид 
реал ҳолатда меҳнатнинг ва капитал жамғарилишининг ўсиш суръатлари ўртасида 
мувофиқликка амал қилиш зарурлигига эътибор қаратган. Акс ҳолда, агар меҳнатнинг 
ўсиши шунга мувофиқ капитал ошиши билан бирга бормаса ишлаб чиқаришнинг ўсиши 
рўй бермайди, чунки ишчи кучининг ўсиши ортиқча бўлиб ишсизлик вужудга келади. Агар 
капитал меҳнат унумдолигини ўсиш суръатларидан тезроқ ўсса, унда ортиқча ишлаб 
чиқариш қувватлари ҳосил бўлади. Бироқ бу ҳолда ҳам динамик мувозанатга эришиш 
усуллари мавжуд. Ж. Мид бозорларнинг неоклассик назариясига асосланиб уларни 
кўрсатади. 
Бунда, меҳнат бозорида ишсизликнинг вужудга келиши рақобатни кучайтиради, бу 
эса ўз навбатида иш ҳақи ставкаларининг пасайишига ва капиталнинг фойдалилигининг 
ўсишига олиб келади. Натижада жамғариш суръатлари ошади ва ишчи кучининг ўсиш 
суръатлари билан тенглашади. Ж. Мид моделида давлат пул-кредит сиёсатидан 


фойдаланган ҳолда фақатгина билвосита барқарорлаштирувчи ролини бажариши керак. 
Фақат шугина даромадлар ва жамғармаларни қайта тақсимлашнинг, ресурсларнинг зарур 
бандлиги ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайдиган, самарали механизмини яратиш 
имконини беради. 
А. Льюис ўз моделида ишчи кучи заҳираси (резерв) ни иқтисодий ўсишнинг асоси 
сифатида кўриб чиқади. Шунинг учун унинг фикрича, бу модел “аҳоли зичлиги юқори, 
капитал тақчил, табиий ресурслар эса чекланган” давлатлар учун қўл келади. Бундай 
мамлакатларга А. Льюис Ҳиндистон, Покистон, Миср ва бошқаларни киритади.
А. Льюис ўз концепциясида эркин бозор ғоясига асосланганлиги туфайли, таҳлил 
марказига тадбиркор шахсини қўяди. У бозорда мавжуд ишлаб чиқариш омилларидан, яъни 
меҳнат, ер ва капиталдан фойдаланиш хусусида қарорлар қабул қилади, Модел 
иқтисодиётнинг икки сектори: аграр ва саноат секторларини ҳисобга олган ҳолда 
қурилади:. Аграр секторда меҳнат ресурсларининг таклифи чекланмаган, меҳнат 
унумдолиги жуда паст, чекли маҳсулот эса нолга тенг деб тахмин қилинади. Бу эса қишлоқ 
хўжалигидан ишчи кучининг “олиниши” ишлаб чиқариш қисқаришига олиб келмаслигини 
англатади. Қишлоқ хўжалигида ишчиларнинг иш ҳақи яшаш минимуми даражасида 
бўлгани сабабли, бу ишчи кучидан саноатда фойдаланиш ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. 
Бу сектордаги меҳнат унумдолиги аграр сектордагидан анча юқори. 
Шундай қилиб, А. Льюис моделининг вазифаси меҳнат ресурсларининг бир қисмини 
қишлоқ хўжалигидан саноатга қайта тақсимлаш ва бу билан иқтисодий ўсиш суръатининг 
тезланишига эришиш ҳисобланади. Бу жараёнда асосий механизм бўлиб тармоқлараро 
бозор хизмат қилади. 
Саноат ишлаб чиқариш маштабларини кенгайтириб, ўз ишчиларининг даромадлари 
ўсишини таъминлайди, бу эса ички талабни ошишига кўмаклашади. Бунда тадбиркорлар 
ўсиб бораётган даромадларни ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтирадилар. Бу 
даромадлар кейинчалик иқтисодий ўсишга динамик таъсир кўрсатади. 
Иқтисодий ўсишнинг ўзини А. Льюис икки турга ажратади: саноатда унинг манбаи 
бўлиб қўшимча ишчи кучидан фойдаланиш ҳисобланади (экстенсив тур), қишлоқ 
хўжалигида эса- чекли меҳнат унумдорлигининг ошиши (интенсив тур). Иқтисодий 
ўсишнинг бу икки тури инвестициялашнинг икки турли хил функцияларига мувофиқ 
келади. Саноатда гап асосан капитални кенгайтириш устида боради. Шунинг учун 
инвестицияларнинг берилган функцияси якуний саноат маҳсулотига талабга боғлиқ 
бўлади. Унинг ўсиши даромадлар ошиши ва инвестициялар кенгайишини рағбатлантиради. 
Қишлоқ хўжалигида, аксинча, инвестциялар даромадларнинг қисқаришига боғлиқ ҳолда 
кенгаяди: иш ҳақига харажатларнинг кўпайиши фермерларни қўл меҳнатини машина 
меҳнати билан алмаштиришга мажбур қилади. 
Ўз моделини ривожланаётган мамлакатлар учун ишлаб чиқиб А. Льюис уни 
индустриал босқични ўтган ғарбий мамлакатлар учун тўғри келмайди, деб ҳисоблаган. 
Бошқа муаллифлар эса, аксинча, уни ривожланган иқтисодиёт шароитлари учун мақбул деб 
ҳисоблашади. Ш. Киндлбергер ўз таҳлилида кўрсатганидек иқтисодий ўсишнинг меҳнат ва 
капитал билан боғлиқлигининг энг яхши намунаси бўлиб ГФР, Италия, Швейцария, ва 
Нидерландия ҳисобланади. Буюк Британия , Бельгия, Швеция, Норвегия ва Дания каби 
мамлакатлар ҳам А. Льюис моделини тескари боғлиқликда бўлсада, тасдиқлашди: бу 
мамлакатларда иқтисодий ўсишнинг паст суръатлари меҳнат ресурслари ва ишлаб чиқариш 
қувватларидан чекланган ҳолда фойдаланиш билан боғлиқ эди. Яна бир гуруҳни сезиларли 
ишчи кучи ортиқчалигини бошидан кечирган мамлакатлар ташкил этади (Испания, 
Португалия, Греция, Югославия, Туркия). Уларнинг иқтисодий ўсиши ҳам Ш. 
Киндлбергер фикрича А. Льюис моделига тўғри келади. Бу мамлакатлар нафақат ўз 
саноатини балки бошқа европа давлатлари саноатини ҳам ишчи кучи билан таъминлар эди 
ва бутун қитъа учун ўзига хос меҳнат заҳираси фонди вазифасини бажарган эди.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish