Режа: Қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг моҳияти ва иқтисодий аҳамитяти



Download 42,73 Kb.
bet1/5
Sana14.06.2022
Hajmi42,73 Kb.
#668291
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6 мавзу Қишлоқ хўж.суғурта қилиш


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ СУҒУРТАЛАШ


РЕЖА:
1. Қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг моҳияти ва иқтисодий аҳамитяти
2. Ўзбекистонда қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг ўзига хос хусусиятлари ва турлари
3. Қишлоқ қалтисликларини суғурталашнинг хорижий тажрибаси


1. Қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг моҳияти ва иқтисодий аҳамитяти
Қишлоқ хўжалиги аҳолининг озиқ-оқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларининг еса хом ашёга бўлган талабини қондиради. Озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизига яқини қишлоқ хўжалиги тармоқларида тайёрланади. Қишлоқ хўжалиги бозори учун зарур бўлган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларни ҳамда пахтани қайта ишлаш, ёғ-мой саноатига хом ашё етказиб бериши билан бирга, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё саноати ва бошқа саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кафолатли бозор ҳамдир.
Қишлоқ хўжалиги табиат шарт-шароитларига қаттиқ боғлиқлиги унинг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли деҳқонлар учун тижорат хавф-хатарларидан кам бўлмаган ҳолда (маҳсулот ва ресурслар нархлари ўзгариши туфайли фойда олмаслик, харидорлар ва етказиб берувчиларнинг инсофсиз фаолияти, қонунчилик ўзгариши ва ҳоказолар) турли табиат ҳодисалари билан боғлиқ хавф-хатарлар муҳимдир.
Қишлоқ хўжалигига табиий офатлар етказадиган зарарлар сектор барқарорлигини сезиларли даражада камайтиради ва унинг тараққиётига салбий таъсир кўрсатади. Фавқулодда вазиятларга олиб келмайдиган, бироқ шу билан бирга ҳосилдорликнинг қаттиқ камайишига, бинобарин, қишлоқ хўжалигидан тушадиган даромадларнинг йўқолишига олиб келадиган ноқулай табиий шарт-шароитлар натижасида катта зарар кўради.
Хавф-хатарларни суғурта қилиш уларни бошқаришнинг енг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг етакчи експортчилари ҳисобланган хориж мамлакатларида (АҚШ, Канада ва бир қанча ЕИ мамлакатларида) суғурта қилиш тажрибаси қишлоқ хўжалиги фаолиятининг самарадорлигини ва барқарорлигини таъминлашда юқори ролини кўрсатмоқда. Бунда ушбу мамлакатларда ишлаб чиқариш хавф-хатарларини суғурта қилишда давлатнинг фаол иштирокида суғурта мукофотларини ёки суғурта зарарларини тўлаш бўйича харажатлар қисмига қарз ажратиш ва қишлоқ хўжалиги суғуртаси инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш билан бирга ихтиёрий шаклда амалга оширилади.
Қурғоқчилик, дўл, тўфон, епидемия каби ноқулай табиий ҳодисалар туфайли юз бериши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳосил ёки чорва билан боғлиқ йўқотишларини қисман ёки тўлиқ қоплаш қишлоқ хўжалиги хавф-хатарларини суғурта қилишнинг биринчи ва асосий мақсадидир. Шундай қилиб, суғурта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг, енг аввало, табиий хавф-хатарлар билан боғлиқ даромадларининг кескин ўзгаришининг олдини олиш учун сафарбар етилган.
Кредит тўлаш қобилияти нуқтаи назаридан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисининг молиявий ҳолатини яхшилаш суғуртанинг иккинчи мақсади ҳисобланади. Барча турдаги кредит ташкилотлари – банклар, кредит уюшмлари, хусусий шахслар табиий офат юз берганда, ҳосил ёки чорва йўқотилганда ўз даромадининг муайян даражасини сақлаш кафолатига эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчисини маъқул кўради. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ривожланган тизими инвестиция имкониятларини оширади, чунки инвесторларнинг фойда олиш кафолатларини оширади. Катта миқдордаги инвестицияларсиз замонавий технологияларни татбиқ етиш ва тармоқни техник қуроллантириш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари самарадорлигини жиддий ошириш шунчаки мумкин емас.
Мамлакатимизда ҳали ҳам давлат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг бош бошқарувчиси ҳисобланади, у тижорат банклари орқали фермерларга имтиёзли кредитлар ажаратади, кимёвий препаратлар, ўғитлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бошқа ресурсларнинг етказиб берилишини ташкиллаштиради. Бироқ ишлаб чиқарувчиларнинг имтиёзли кредитлар ва ресурслардан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиш имкониятидан самарали фойдаланаяпти деб бўлмайди. Кредит тарихи, қадрли гаров йўқлиги (ер гаров объекти бўлиши мумкин емас), қишлоқ жойларида банк инфратузилмасининг суст ривожланганлиги туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг тижорат кредит ресурсларидан фойдаланиши ҳам анча чекланган. Шу сабабли кафолатли суғурта ҳимоясининг таъминланганлиги деҳқонларнинг кредит ресурсларидан фойдаланишида муҳим шарт ҳисобланади. Бундан ташқари, фермер хўжаликларнинг молиявий барқарорлигининг ошишига олиб келади, демак, қишлоқ хўжалиги лойиҳаларининг инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари ошади.
Охирги йилларда қишлоқ хўжалигида амалга ошириётган ислоҳотлар натижасида ердаги хўжалик шакллари тузилмасида сифат жиҳатидан ўзгаришлар юз берганини назарда тутиш зарур. Фермерликнинг гуркираб ривожланиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатиш инфратузилмасида ва ушбу фаолиятни молиялаштириш тизимида ўзгаришлар юз беришини талаб қилади.
Қишлоқ хўжалик соҳасида ишлаб чиқариш мавсумий тусга эга бўлиб, кузда ерни шудгорлашдан то кейинги йили ҳосилни йиғиштириб олингунга қадар бўлган жараён жуда мураккабдир. Мураккаблиги шундаки, қишлоқ хўжалик екинлари екишга мўлжалланган ерларни ҳайдаш, унга екинларни екиш ва парваришлаш бир томондан деҳқончиликнинг сир-асрорларини чуқур эгаллашни ҳамда зарурий агротехника қоидаларига риоя етилишини талаб еца, иккинчи томондан, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг табиат инжиқликларини бартараф етиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўришини тақоза этади. Айтайлик, ерга агротехника талабларига риоя етмасдан ишлов бериш, пировардида, ҳосилдорликни кескин камайишига олиб келади ва бунда аксарият ҳолларда айбдорларни аниқлаш мумкин. Аммо, қишлоқ хўжалик соҳасига табиий офатлар раҳна солса, кўрилган зарарни миқдорий жиҳатдан аниқлаш жуда қийин бўлади. Инсоният минг йиллар давомида табиатнинг бешафқат муносабатларига қарши курашиб келган ва таъкидлаш зарурки, ҳамма вақт ожизлик қилган. Бунга тарихдан етарли даражада мисоллар келтириш мумкин. Иқтисодиётининг асоси қишлоқ хўжалиги бўлган Ўзбекистон учун табиий иқлимни доимо қулай бўлиб туриши сув ва ҳаводек зарур. Афсуски, инсоният томонидан ўйлаб топилган ва табиий офатларни олдини олишга қаратилган ҳар қандай чоралар кутилган ижобий натижани беравермайди.
Мутахассисларнинг фикрича, ҳар йили табиий ҳодисалар рўй бериши туфайли жаҳон қишлоқ хўжалиги тизимига катта зиён етказилади. Шу жумладан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳам табиий об-ҳавонинг ноқулай келиши ва сув ресурсларининг тақчиллиги натижасида вужудга келадиган қалтисликлардан бири - қурғоқчилик туфайли катта миқдорда зарар кўрган.
Шу ўринда таъкидлаш зарурки, фермер ва деҳқон хўжаликларининг фаолияти бошқа тармоқ хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қараганда нисбатан қалтисликка таъсирчан бўлади. Турли қалтисликлар, хусусан, қурғоқчилик, гармсел, сел, ёғингарчиликнинг ҳаддан зиёд кўп ёғиши, зараркунанда ҳашоратлар, ёнғин ва бошқа шунга ўхшаш рисклар доимо фермер ва деҳқон хўжаликларининг молиявий барқарор фаолият кўрсатишига салбий таъсир кўрсатиб келган.



Download 42,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish