Режа: Қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг моҳияти ва иқтисодий аҳамитяти


Ўзбекистонда қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг ўзига хос хусусиятлари ва турлари



Download 42,73 Kb.
bet3/5
Sana14.06.2022
Hajmi42,73 Kb.
#668291
1   2   3   4   5
Bog'liq
6 мавзу Қишлоқ хўж.суғурта қилиш

2. Ўзбекистонда қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг ўзига хос хусусиятлари ва турлари
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ривожланишини қишлоқ хўжалик тармоғисиз тасаввур етиб бўлмайди. Зеро, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг салмоқли қисми мана шу тармоқда яратилади ва аҳолининг катта қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилади.
Қишлоқ хўжалигини суғурталашнинг ушбу соҳасидаги енг муҳим хусусияларни ажратиб кўрсатамиз.
1. Тизимли хусусият (бошқача сўзлар билан айтганда – жуда оғир табиат) хавф-хатарларнинг кўпчилиги. Барча хавф-хатарларни маҳаллий (алоҳида хўжалик бирликларига дах қилади) ва тизимли хавф-хатарларга бўлиш мумкин, улар бир вақтда кўп сонли хўжалик субъектларига дахл қилади. Тизим хавф-хатарлари уларнинг юз бериши еҳтимолини тахмин қилиш мураккаблиги билан ифодаланади ва енг катта йўқотишлар манбаи ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида, одатда, суғурта воқеалари бир вақтда катта ҳудуддаги (минтақа ёки бир гуруҳ минтақалар) кўп ёки деярли барча суғурталанувчиларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш ва нарх билан боғлиқ хатарларнинг кўпчилиги тизимли бўгани сабабли хавф-хатарларни бошқариш методи сифатида суғурта, бу ерда, енг аввало, хавф-хатарларнинг ушбу тоифаларига қаратилган.
2.Иккита хавф-хатарлар тоифасининг мавжудлиги: олдини олиш мумкин бўлган хавф-хатарлар ва бирор-бир хатти-ҳаракатлардан қатъи назар юзага келадиган хавф-хатарлар.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар хавф-хатарларнинг баъзи турларига мустақил равишда анча самарали қарши курашашлари мумкин. Масалан, қулай техника алоҳида ноқулай об-ҳаво ҳодисаларининг салбий оқибатларини анча камайтириш, маҳсулотларни диверсификация қилиш (турли екинлар етиштириш, ўсимлик ва ҳайвонлар маҳсулотларини етиштиришни бирга қўшиш), алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ўзгариши натижасида йўқотишларни камайтиришга ёрдам беради, ветеринария тадбирларининг ўз вақтида ўтказилиши чорва қирилишини камайтиришга кўмаклашади. Хавф-хатарларнинг баъи турлари бўйича уларнинг юз бериш еҳтимоли самарали давлат сиёсати евазига камайтирилиши мумкин. Масалан, давлат инфлясия туфайли маҳсулот сотишдан тушган пул маблағларининг нархи қадрсизланиши, битимларнинг кучсиз ҳуқуқий ҳимоя қилиниши туфайли ҳамкорларнинг инсофсизлиги билан боғлиқ тижорат хавф-хатарларини камайтиришга қодир (мулк ва битимларнинг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаган ҳолда).
Бироқ қишлоқ хўжалигининг катта қисми объектив хусусиятга эга ва деҳқонлар, суғурта компаниялари ва давлат томонидан бевосита назорат қилинишини талаб қилмайди (табиий офатлар, жаҳон бозорларида конюнктураларнинг ноқонуний ўзгаришлари билан боғлиқ хавф-хатарлар). Бундай ҳолатларда деҳқонларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига ноқулай омиллар таъсир кўрсатишини камайтириш механизмларини яратишга қаратилади. Ушбу омиллар таъсирларининг олдини олиш (профилактика қилиш) деярли мумкин емас.

  1. Қишлоқ хўжалиги қалтисликлари вақт еътибори билан намоён бўлишнинг тенг емаслиги билан тавсифланади. Айниқса бу ўсимлик етиштириш соҳасига дахлдор, у ерда етиштириш натижалари об-ҳаво омиллари таъсирига қаттиқ боғлиқ. Бунда об-ҳаво шароитлари бўйича қулай ва ноқулай йиллар номаълум кетма-кетликда алмашади (кўпчилик минтақаларда кетма-кет икки-тўрт йил давомида ёки зарар кўрилган йиллар орасида вақтида зарарлар ҳосил бўлиши мумкин, шу билан бирга бир неча йиллар давомида зарарлар бўлмаслиги ҳам мумкин).

  2. Маҳаллий бозор ёки ҳудуд ўзига хослигининг катта аҳамияти, бу еса ушбу ўзига хосликни ҳисобга оладиган суғурта дастурларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Масалан, Ғарбий Европа ва Австралия мамлакатларида қишлоқ хўжалиги екинларини дўл ва ёнғиндан суғурта қилиш жуда оммабоп (баъзан еса ягона йўли) ҳисобланади. Россияда бундай суғуртани оммавий татбиқ қилишга уринишлар бу ерда у жуда ҳам катта талабга эга емаслигини кўрсатди. Ғарбий Европа ва Австралия мамлакатларида анча илиқ (субтропик) иқлим ҳукмроқ бўлиб, у ерда дўл ёғиш тезлиги анча юқори. Россия ва Украинанинг анча совуқ континентал иқлими шароитларида дўл камдан-кам ёғдади ва камроқ зарар етказади. Шу сабабли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун бундай суғуртани харид қилиш ҳар доим ҳам мақбул емас. Шу билан бирга ук­раиналик ва россиялик деҳқонлар қишни ўтказиш хавф-хатарларига қарши суғурта харид қилишдан жуда манфаатдор, бу еса аксинча, Ғарбий Европада катта муаммо ҳисобланмайди. Бу мисол ҳосилдорлик ўзгаришининг бирхил даражаси турли мамлакатларда мутлақо турли сабаблар билан изоҳланиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини суғурта қилиш маҳсулотларининг ўзига хосликлари, одатда, минтақадаги умумий фито-санитар вазият ва ветеринар қонунчилик талаблари билан изоҳланади. Масалан, Австралияда чорвачилик бутун мамлакат бўйлаб «ёйилган», шу туфайли юқумли касалликлар тарқалиши жуда чекланган. Бундан ташқари, мамлакатда қатъий кириш ветеринар карантини ўрнатилган. Буларнинг барчаси ҳайвонлар орасида юқумли касалликларнинг паст даражаси ва тегишли суғуртага бўлган қизиқишнинг йўқлиги билан изоҳланади. Ғарбий Европада, аксинча, ҳайвонларнинг юқори даражада зичдиги ва мамлакатлар ўртасида чорва материаллари жуда фаол айрибошлаш кузатилади. Бу фито-санитар вазиятни анча кескинлаштиради ва касаллик ўчоғи аниқланган чорвани дарҳол дарҳол йўқ қилишга олиб келади (қонунчилик талабини). Тегишли равишда Европада юқумли касалликларни суғурта қилишга қизиқиш катта.

  1. Хавф-хатарларни баҳолаш, суғурта ҳолати келиши мезонларини аниқлаш, суғурта воқеа-ҳодисаларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг реал даромадларига таъсирларини баҳолашнинг юксак даражада мураккаблиги. Бу, енг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлиги ва сердаромадлигига таъсир қиладиган кўпчиллик омиллар билан боғлиқ. Табиий шароитлар турчилча бўлган йилларда майдон бирлигига ёки чорва бошига сарфланаиган бирхил харажатларда турли ҳажмда маҳсулотлар олиниши мумкин. Бунда ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиши ёки камайиши бозор нарх мезонлари динамикасина боғлиқ бўлмаган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари даромадларининг тегишлича ўсиши ва камайишини англатмайди.

  2. Суғурта бўйича ходимларни махсус тайёрлаш зарурати. Ан­деррайтинг (хавф-хатарларни таҳлил қилиш жанаёни, суғурта хавфларини қабул қилиш ёки улардан воз кечиш, қоплаш муддатлари, шарт-шароитлари ва ҳажмларини, мукофот ҳажмларини ва ҳоказоларни аниқлаш), суғурта полисларини сотиш, суғурта компанияларнинг суғурта шартларига риоя қилиши мижозлар томонидан назорат қилиниши, қишлоқ хўжалиги хавф-хатарларини суғурта қилиш шартномалари бўйича зарарларни аниқлаш ходимларнинг махсус тайёргарлигини, суғурта соҳасидан бошқа соҳалардан мутахассислар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ташриф буюриш учун қўшимча сарф-харажатларни жалб қилишни талаб қилади. Тегишли равишда, суғурта компаниялари инвестициялари нафақат маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, балки сотувчилар, андеррайтинглар, агентларни ўқитишга сарфланиши керак.

1. Маҳсулот ишлаб чиқаришни суғурта қилиш. Ўсимлик етиштириш учун мақбулдир. Гарчи ёпиқ тупроқда ўсимлик тармоғи учун бундай муаммо мавжуд бўлса-да, чорвачиликда ишлаб чиқариш маҳсулотини ўлчаш билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли (масалан, сут етиштиришда ёки гўшт етиштиришда) ва объектив «ҳосил йиғиш вақти» йўқ бўлгани боис суғуртанинг бундай тури қўлланмайди.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш одатда дўл каби хавфлардан суғурта қилинади, улар статистик маълумотлардан келиб чиққан ҳолда келтирилиши мумкин бўлган зарарлар тақсимланишини ҳисоблаб чиқиш имконини беради. Суғурта якка тартибдаги ишлаб чиқариш маълумотларига ёки минтақавий маълумотларга асосланиши мумкин.
2. Жуда оғир зарарлирни суғурта қилиш. Ноқулай об-ҳаво шароитларида ёки ҳайвонлар епидемияси бошланганда юзага келади. Қоплаш одатда екинлар ҳосилининг муайян фоизини ва маҳсулотнинг муайян нархини (ўртача кўп йиллик нарх) ўз ичига олади. Муайян минтақа ичида жуда оғир табиий воқеалар хавфи еҳтимоли жуда кам, бироқ зарарлар даражаси жуда юқори. Бундай хавф-хатарнинг ўзига хос хусусияти қуйидагилар билан боғлиқ:

  • хатар табиати. Зарур заҳираларни шакллантириш учун суғурта компанияси мукофотларнинг юқори ставкаларини қўллашга мажбур. Агар қайта суғурталаш ёки давлатнинг тегишли кафолатлари йўқ бўлса, бундай мукофотлар, одатда, суғурталовчилар учун мақбул емас;

  • воқеа-ҳодисаларнинг тезлиги билан боғлиқ ҳолда тегишли мукофотларни ҳисоб-китоб қилиш учун етарли бўлмаган статистик маълумотлар;

  • давлат сиёсатининг ноаниқлиги (ҳукуматлар табиий офатлар юз берганда махсус тўловларни амалга оширишлари мумкин, бу еса суғуртанинг ушбу тури ривожланишини тўхтатиб туради).

Суғуртанинг ушбу тури ҳам қонуний таъминлаш нуқтаи назаридан, ҳам епидемиялар ёки бошқа табиий хавфлар натижасида бевосита зарарларни қоплаш бўйича сиёсат нуқтаи назаридан давлатнинг суғурта компаниялари билан яқин ҳамкорлигида ривожланиши мумкин. Оғир зарарлардан суғурта қилишни татбиқ етиш одатда хавфли воқеа-ҳодисалардан кейин ишлаб чиқарувларни дотациялар билан таъминлашнинг муқобил варианти сифатида ҳукумат томонидан рағбатлантирилади.
3. Маҳсулот нархи асосида суғурта. Нархлар тўғрисида холисона маълумотлар мавжуд бўлган маҳсулотнинг барча турлари учунгина қўлланади. Маънавий хавф-хатарни истисно қилиш учун зарарлар нархга асосланган ҳолда тартибга солиниши мумкин.Нархларнинг тизимли хавфлар билан мустаҳкам алоқаси суғуртанинг ушбу тури учун асосий тўсиқ ҳисобланади.
4. Даромадаларнисуғуртақилиш (ревенуе инсуранcе). Бу ишлаб чиқариш ва маҳсулот нархи комбинацияси. Принсип жиҳатидан, суғуртанинг ушбу тури унинг қисмлари суммасидан арзонроқ, чунки натижали хавф камаяди: маҳсулот ишлаб чиқариш паст даражасининг таъсири юқори нарх билан юмшатилиши мумкин ёки аксинча. Ҳар бир етиштирадиган ўсимлик билан алоҳида ҳамда фермада етиштириладиган ўсимликларнинг барчаси асосида қоплаш мумкин. Иккинчи ҳолатда суғурта қиймати паст бўлади, чунки бир ўсимлик бўйича қисман йўқотишлар бошқа ўсимликлар ҳисобига компенсация қилиниши мумкин. Суғуртанинг ушбу турини таклиф етиш учун суғурта компанияси нарх ва ишлаб чиқариш таваккалчиликларининг умумий еҳтимолини белгилаши ва маънавий зарарни бартараф етиш бўйича ечимларни ишлаб чиқа билиш уқувига эга бўлиши керак.
5. Шахсий даромадаларни суғурта қилиш (инcомт инсуранcе). Фермерлар учун бу суғуртанинг енг жалб этадиган суғурта тури, чунки бу уларнинг фаровонлиги билан бевосита боғлиқдир. Суғурта фермер оиласи аъзоларининг шахсий даромадларига асосланиши мумкин: харажатлар чиқариб ташланган ҳолда фермер хўжалиги даромади, солиқлар, рента тўловлари, ёлланма ходимларга ҳақ тўлаш ва бошқа чиқимлар. Бироқ суғуртанинг ушбу тури маънавий хавф ошиши билан боғлиқ, чунки кўп жиҳатдан фермер ўз хўжалигини қай тарзда юритишига боғлиқдир. Бундан ташқари, фермер ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, оператив харажатлар ва шу каби фойда олишга бевосита таъсир кўрсатадиган муайян компонентларни ҳисобга олиши зарур.
Қишлоқ қалтисликларини суғурталашда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг бошқа таснифидан ҳам фойдаланиш мумкин.
1. Алоҳида хавфларни суғурта қилиш. ЙАкка ва комплекс айрим хавфларни суғурта қилиш давлатнинг иштирокисиз тижорат суғурта компаниялари (масалан, момақалдироқ ёки ёнғиндан суғурта қилиш) томонидан муваффақиятли бажарилиши мумкин;
2. Бир қанча хавфлардан суғурта қилиш (мулти-рисc инсуранcе). Бундай дастурлар пухта ишлаб чиқиш ва минтақалаштиришни талаб этади. Ушбу дастур кўпинча давлат томонидан турли тадбирлар воситасида қўллаб-қувватланади;
3. Индексли суғурта (индех инсуранcе). Турли индекслар асосида суғурта қилиш (об-ҳаво параметрлари, ҳосилдорлик, моллар ўлати ва бошқалар).
Ҳосилдорлик индекси асосида суғурта маҳсулотлари ҳосилдорлик бўйича узоқ муддатли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда кўпчилик қишлоқ хўжалиги екинлари учун мақбулдир. Ҳосилдорлик индекси суғурта қопламаси даражасини белгилаб берадиган айрим тумандаги ўртача ҳосилдорлик даражасига асосланади. Маҳсулот ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулот бирлигига ҳалокатли тўловларга муқобил сифатида фойдаланилиши мумкин. Бундай маҳсулотларни чорвачилик учун ҳам ишлаб чиқиш мумкин. Ҳосилдорлик индекси осонлик билан бошқарилдаи ва у бошқа суғурта маҳсулотларидан соддароқ. Суғурта қилувчилар ҳар бир суғурта қилинган майдон учун зарарларни баҳолаш зарур емас. Ҳосилдорлик индекси ҳосилдорлик бўйича узоқ муддатли ҳисоботларга эга бўлмаган кичик хўжаликлар ва бошловчи фермерлар учун мақбул. Даромад индекси (бундай маҳсулот АҚШда мавжуд-ГРИП) ҳосилдорлик индекси варианти ҳисобланади. Ҳосилдорлик ёки даромад индекси асосида қурилган суғурта маҳсулотларини ҳосилдорлик кўрсаткичлари минтақавий ўртача даражага тенг бўлган ёки яқинлашиб қолган хўжаликлар сотиб олишлари мумкин.
Базис таваккалчилиги (алоҳида хўжаликда зарар кўрилганда тўлов тўланмаслиги, бироқ минтақавйи индекснинг таҳликали даражасига еришилмаганда) ва қоплашнинг кечиктирилган тўлови индексли маҳсулотларнинг асосий муаммоларидир. Индексларни белгилаш одатда ҳосил йиғиштириб олингандан кейин кейинги йил бошида амалга ошириладигна расмий статистик маълумотлар еълон қилинишига боғлиқ бўлади. Ҳосилдорлик индексини албатта субсидия қилиш шарт емас, чунки маҳсулотни бошқариш осонроқ ва у суғурта компанияларидан камроқ таваккалчиликларни талаб этади
Об-ҳаво индексибўйича суғурта енг холис суғурта маҳсулоти ҳисобланади, у об-ҳаво мезонларининг статистик маълумотлари базасида ишлаб чиқилади. Маҳсулотлар об-ҳаво мезонларининг турли оғир даражалларини белгилаш имконини беради, ушбу даражаларда ўсимликлар жароҳатланади ёки нобуд бўлади. Об-ҳаво индекслари қурғоқчилик, баҳор ва кузги изғиринлар, иссиқлик етишмаслиги ва қишки паст ҳарорат каби жуда оғир хавф-хатарларни суғурта қилиш учун ишлаб чиқилади. Об-ҳаво индекси бошқарув сиёсати, ресурслар ва уруғлар сифати, технологик операцияларни ўз вақтида ўтказиш ва бошқа субъектив омиллар таъсирини камайтиради. Маҳсулот ахлоқий хавф-хатар муаммоларидан ҳоли, чунки об-ҳаво мезонлари мустақил хизматлар томонидан рўйхатга олинади ва осон текширилиши мумкин. Об-ҳаво индекслари енг тезкор суғурта тўловларини таъминлайди, гидрометеорологик хизматлар томонидан маълумотлар жуда тезкорлик билан етказиб берилади.
Об-ҳаво индекси бўйича суғурта давлат субсидияларини талаб қилмайди, бироқ давлат маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва уларни татбиқ етиш босқичларида кўмак бериши мумкин. Суғурта компаниялари маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун об-ҳаво ва ҳосилдорлик бўйича тарихий маълумотларга эга бўлишлари керак. Об-ҳаво стансиялари тармоқларини ривожлантириш, сунъий йўлдошлардан фойдаланиш, шунингдек актура ҳисоб-китобларда ёрдам бериш каби инфратузилмага давлат инвестицияларини ажратиш мукофотларга оддий субсидия ажратишдан кўра об-ҳаво индекс суғуртасини ривожлантиришга кўпроқ кўмак беради.
Ҳукумат миллий оғир захира фондини қайта суғурталаш ва маъмурий минтақаларда ноқулай об-ҳаво шароитларидан кейин зарарлар ҳажмларини белгилаш учун об-ҳаво индекс маҳсулотларидан фойдаланиши мумкин. Жуда оғир об-ҳаво шароитларидан кейин кўрсатиладиган ёрдам ҳажмини об-ҳаво индекслари бўйича белгилаш ва турли минтақаларга турли суммалар тўлаш мумкин.
Хулоса чиқарадиган бўлсак, қишлоқ хўжалигида юзага келадиган қалтисликларни табиатини, рўй бериш даврийлигини ўрганиш мақсадида уларнинг ягона маълумотлар базасини яратиш мақсадга мувофиқ. Бизнинг таклифимиз фақат бундан иборат емас.
Қалтисликни узатиш, ўз-ўзидан маълумки, ушбу қалтислик учун жавобгарликни бошқа ташкилотларга беришдир. Жумладан, суғурта ташкилотлари тегишли ҳақ евазига қишлоқ хўжалигида юзага келадиган қалтисликларни қабул қилиб олишлари ва улар учун жавоб беришлари мумкин.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари, унинг ажралмас қисми бўлган фермер ва деҳқон хўжаликлари табиий офатлар ва бошқа стихияли ҳодисалар натижасида бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан кўпроқ зарар кўради. Ушбу зарарларни қоплаш бўйича тўланган суғурта қопламалари фермер ва деҳқон хўжаликларининг молиявий барқарор фаолият кўрсатишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Суғурта ҳодисалари рўй бериши натижасида кўрилган зарарларни қоплаш учун тўланган жами суғурта қопламалари таркибида ихтиёрий мол-мулк ва мажбурий суғурта турлари бўйича тўланган суғурта қопламалари катта салмоқни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалигифаолияти, қайд этганимиздек, бошқа турдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятидан бир қанча жиҳатлари билан тубдан фарқ қилади. Аввало, фермер ва деҳқон хўжаликларининг иш юритиш услуби мавсумийликка асосланади. Айнан мана шу хусусият уларнинг барқарор фаолият кўрсатиш омилларини белгилаб беради. Масаланинг нозик томони шундаки, деҳқон екинларининг ҳосилдорлиги об-ҳавонинг улар учун қулай келишига чамбарчас боғлиқ. Бунга алоҳида урғу берилишининг боиси йилнинг ҳамма фаслида, айниқса, баҳор фаслида ҳарорат ва ёғингарчилик, ёз фаслида еса ҳарорат агрономия илмида маълум бўлган меъёрда бўлиши зарур. Масалан, баҳор фаслида ёғингарчиликнинг ҳаддан зиёд ёғиши екинларни захлаб кетишига, аксарият ҳолларда, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик екинларини қатқалоқ ҳолатига келишига сабаб бўлади. Шунингдек, қишда қор-ёмғирларнинг меъёрида ёғмаслиги сувнинг етишмаслигига ва енг салбий томони қурғоқчиликни пайдо бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, баҳор фаслида ёмғирни меъёридан ортиқча ёғиши натижасида сув тошқини юзага келиши ва у фермер ҳамда деҳқон хўжаликларининг екинларига, чорвасига катта миқдорда зиён етказиши мумкин. Афсуски, бунга оид статистик маълумотларни юритилмаслиги фикримизни етарли даражада ойдинлаштиришга ҳалақит беради.
Биз юқорида келтирган фикр-мулоҳазалар кўпчиликка маълум еканлигини эътироф этган ҳолда шуни таъкидлаймизки, баён етилган қалтисликларни рўй бериши оқибатида фермер ва деҳқон хўжаликларининг екинлари нобуд бўлади ёки ҳосилдорлик даражаси кескин камайиб кэтади. Бу ўз навбатида уларни йирик миқдорда молиявий зарар кўришига олиб келади.
Бундан ташқари, фермер ва деҳқон хўжаликлари тадбиркорлик тузилмасининг муҳим шаклларидан бири сифатида доимо юқори даромад олишга интилади. Уларнинг бу борадаги фаолияти тадбиркорлик қалтисликларини, хусусан, шартнома шартларини тайёрлов идоралари ва бошқа ҳамкорлар томонидан бажарилмаслиги, тижорат банклари томонидан олинган кредитларни ўз вақтида қайтара олмаслик қалтисликларини юзага келишига ва бинобарин, уни объектив суғурталаш заруриятини келтириб чиқаради.
Юқорида баён етилганлар, шубҳасиз, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида юзага келадиган қалтисликларни рўй бериши натижасида кўриладиган зарарларни ўрнини қоплаш услубларини ишлаб чиқишни талаб этади.
Халқаро тажриба шундан далолат берадики, қишлоқ хўжалиги фаолиятида юзага келадиган қалтисликларни рўй бериши натижасида кўриладиган молиявий зарарларни қоплашнинг оқилона йўли уларни суғурталашдир.



Download 42,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish