Режа: Қишлоқ қалтисликлари суғуртасининг моҳияти ва иқтисодий аҳамитяти


Қишлоқ қалтисликларини суғурталашнинг хорижий тажрибаси



Download 42,73 Kb.
bet4/5
Sana14.06.2022
Hajmi42,73 Kb.
#668291
1   2   3   4   5
Bog'liq
6 мавзу Қишлоқ хўж.суғурта қилиш

3. Қишлоқ қалтисликларини суғурталашнинг хорижий тажрибаси
Турли мамлакатларда вақти-вақти билан фермерлар учун «кафолатланган» нархлар жорий қилинади. Агар фермер товарнинг йўқ қилиниши сабабли уни сота олмаса, бу ҳолатда бозор нархи ва «кафаолатланган» нарх ўртасидаги фарқни йўқотади. Бу ҳолатда компенсация пайти бу фарқ ҳисобга олинади. Ўрнини тўлдириш учун мўлжалланган суммада, табиийки, қимматроқ нарх акс еттирилади.2
Испания қишлоқ хўжалигини суғурта қилиш бўйича бой тажрибага эга давлатлардан бири ҳисобланади. Испанияда қишлоқ ҳўжалиги суғуртасининг 1920 ва 1970 йиллар ўртасида турли тизимлари маъқулланган бўлиб, давлат иштироки бошқа давлатларга нисбатан фарқ қиалди.
Испанияда қишлоқ ҳўжалиги суғуртаси бўйича суғурта полисларининг уч хил тури таклиф этилади: улар хатарнинг бир типини қоплайдиган (ехсертионал), кўплаб хатарларни қоплайдиган, ишлаб чиқарувчи назорат қилмайдиган барча хатарларни қоплайдиган суғурта полисларидир.
Ҳозирги вақтда харид қилинадиган полисларнинг кўпчилиги кўп хатарлар типига тааллуқли ҳисобланади. Суғурта полислари ҳам ҳар бир ишлаб чиқарувчи томонидан, ҳам бир гуруҳ ишлаб чиқарувчилар – кооператив фермерлар, профессионал ташкилотлар ва ҳоказолар томонидан харид қилиниши мумкин. 1999 йилда фермерлар ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг барча турларини қоплайдиган 58 хил суғура дастурлари ишлаб чиқилди. Юқорида қайд етилган 58 та суғурта дастурларидан 3 таси чорвачиликда юзага келадиган рискларни қоплашучун ва 5 таси денгиз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қоплаш учун қўлланила бошлади.
Суғурта дастурларини танлаш имкониятларини кенглиги унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг кенг иштирок етиши нуқтаи назаридан бутун Испания суғурта тизимининг шубҳасиз муваффақият қозонишида муҳим рол ўйнади.Давлат бир қанча хатарлар бўйича тўловларни маблағ билан таъминлайди (дўл, ёнғин, бўрон, совуқ, тошқин, қурғоқчилик, касалликлар ва паразитлар), бироқ улар фақат кузги екинлар, ловия, узум ва пиёзга татбиқ этилади. Бошқа екинлар ҳосили суғурта тури аъло даражада ташкил етилмаган. Компенсация ҳажми кафолатланган ҳосил (кўзда тутилган йиғимнинг 65 фоизи) ва олинган маҳсулотнинг реал сони ўртасидаги қиймат фарқи сифатида таърифланади.
Испанияда қишлоқ ҳўжалиги суғуртасида тизим иштирокчилари бўлиб, қишлоқ хўжалиги, балиқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлигининг бир қисми ҳисобланган давлат муассасалари қатнашади. Вазирлик котибларининг бири прези­дент ҳисобланади, унинг директори Вазир томонидан тайинланади. Унинг иккала бўлимларида тизимнинг барча иштирокчилари иштирок этади. Қишлоқ хўжалигини суғурта қилишнинг йиллик режаларини ишлаб чиқиш унинг вазифаларига киради, унда тизим фаолиятининг техник доиралари (субсидиялар даражаси, суғурта хатарлари, култивация қилишининг минимал стан­дартлари, суғурта полисларига мурожаат қилиш муддатлари ва ҳоказолар), суғурта мукофотларини маблағ билан таъминлаш тартиби белгиланади (минтақалар вакиллари билан ҳамкорликда) ва суғурта дастурларини қўллаш назорат қилинади. Бундан ташқари, бу орган иштирокчилар тафовутлари келиб чиққан барча ҳолатларда ҳакамлик қилади.
Суғурта пули, 60 та хусусий суғурта компанияларидан иборат бўлиб, суғурта базасида тизимда иштирок этади. Иштирокчи компаниялар жорий йилда қабул қилинган таваккалчиликни АСК05 ЕС11ВО, АСВО5 Е011ВО активларида ўзларининг улуш асосида қатнашишларига мутаносиб тарзда ўзаро бўлишиб оладилар ва суғурта тизимининг жорий мониторингини амалга оширадилар,яъни суғурта мукофотларини тўплайди, суғурта тарифларини белгилайди, зарарларни тартибга солади, суғурта тавонини тўлайди, суғурта фаолиятини назорат қилади.
ССС, (Cонсорcиоде Cомпенсаcтионде Сегурос) – қишлоқ хўжалиги рискларини қайта суғурта қилишга ихтисослашган хусусий суғурта компания. Қишлоқ хўжалигини суғурта қилувчи ташкилотлар рискларни ушбу компанияда қайта суғурта қилиши мажбурийдир. Ушбу ташкилот иқтисодиёт вазирлиги бошқаруви остида ўз фаолиятини амалга оширади ва ҳар йили қишлоқ хўжалигини суғурта қилиш йиллик режасини чопэтади, унинг доирасида қайта суғурта қилиш ва ишларни олиб бориш харажатлариг асарфланадиган харажатларни ўзичига олган ҳолда тегишли хавф-хатарлар даражасига боғлиқ ҳолда минтақалар бўйича суғурта тарифларини белгилаб, барча суғурта маҳсулотлари учун суғуртанинг батафсил шартларини белгилайди. Суғурта шартлари белгиланганидан сўнг суғурта компаниялари, агентлик тармоқлари пул аъзолари орқали суғурта полисларини сотиб олишлари ҳамда мажбурий номутаносиб қайта суғурталаш таъминланади, қўшимча қайта суғурта билан ҳимоя қилиш хусусий қайта суғурталаш компаниялари орқали харид қилинади.
Испания қишлоқ ҳўжалиги суғурта сектори Европадаги енг йирик суғурта сектори ҳисобланади. Ҳажми бўйича жаҳонда АҚШ ва Канададан кейинги яъни, учинчи суғурта сектори ҳисобланади.
Италия қишлоқ ҳўжалиги суғурта бозори ҳажми бўйича ЕИда иккинчи суғурта секториҳисобланади. 2012йилда у суғурта мукофотлари кўринишида тахминан 450 миллион евро тўплади. Италида қишлоқ хўжалиги сохасида 1,5 миллион киши иш билан таъминланган бўлиб,хўжаликнинг ўртача ҳажми еса атиги 7 гектарни ташкил этади. Италия миллий даражада қишлоқ ҳўжалиги хатарларни бошқариш муаммоларини ҳал қилишга мурожаат қилган Европадаги биринчи мамлакатлардан бири бўлди. Миллий Бирдамлик пули қишлоқ ҳўжалигихатарлари билан ишлайдиган суғурта компанияларини қўллаб-қувватлаш учун 1970 йилда ташкил топилди (2004 йилда хатар портфелининг 90 фоизидан ортиғи дўл улушига тўғри келди). 2001 йилда пул ўрнига қайта суғурта қилиш фонди тузилди, у суғурта компанияларига қишлоқ ҳўжалиги сохаси учун янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш имконини берди.
Италия суғурта компаниялари алоҳида маҳсулот сифатида дўлдан суғурта қилишни ёки алоҳида (сараланган) хатарларни суғурталашни таклиф қилади, дўлдан ташқари уларга совуқ уриши ва бўрон хатарлари киради. Мултихатар суғурталаш тўғрисидаги биринчи битимлар қайта суғурта қилиш фонди кўмагида 2003 йилда таклиф етилди. Дастур 2004 йилда кенгайтирилди, бироқ мултихатарли битимларнинг умумий ҳажмлари кичиклигича қолди (мамлакат бўйича умумий суғурта суммасининг 0,25 фоизи). Мултихатар схемаси бўйича ишлаб чиқарувчилар узум (суғурта суммасининг 44 фоизи) ва қайта ишланадиган томатни (10%) суғурта қилди. Тўпланган мукофотлар суммасининг 56 фоизи субсидияларни ташкил етди. Суғурта битимларининг катта қисми мамлакатнинг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, у ерда Алп тоғларининг мўътадил иқлими туфайли мева ва сабзавотлар ҳосилини кўпинча дўл уриш ҳолати кузатилади. Қишлоқ ҳўжалигининг суғурта маҳсулотлари асосан хусусий суғурта компаниялари томонидан суғуртага олинади, ушбу бозорнинг 75 фоизи суғурта гуруҳлари томонидан назорат қилинади.

Download 42,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish