Режа: Ишлаб чиқаришда шовқин ва титраш. Уларнинг инсон организмига зарарли таъсири. Юзага келиш сабаблари ва манбалари


Шовқин ва титрашнинг санитария меъёрлари



Download 111,09 Kb.
bet6/7
Sana15.06.2022
Hajmi111,09 Kb.
#674250
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Shovqin va titrash (1)


Шовқин ва титрашнинг санитария меъёрлари


Ишлаб чиқариш корхоналарида шовқин ва титрашнинг инсон организмига салбий таъсири - чарчатиши, турли хил оғриқлар пайдо қилиши оқибатида турли бахтсиз ҳодисалар, касб касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Интенсив шовқин(95-100 дБ) узоқ вақт таъсир этганда айрим ишчиларнинг боши оғрийди, унинг ўзи қаттиқ чарчайди, тез жаҳли чиқади. Кейинчалик эшитиш органлари ишдан чиқади. Шовқин ва титраш биргаликда инсонга бундан ҳам ёмон таъсир кўрсатади.


Муайян параметрли титраш одамга узоқ вақт таъсир этганда марказий асаб тизимлари бузилади, бармоқлар томири тортишиб, уюшиб қолиши кузатилади. Ҳаттоки суяк ўсишида жиддий ўзгаришлар юзага келиб чиқиши кузатилади. Шунинг учун ишлаб чиқаришда титрашни изоляция қилишга қаттиқ эътибор берилади. Товуш босими ва титраш учун санитар меъёрлар СМ 245-71 да белгилаб қўйилган бўлади. Масалан, 250 Гц частотали шовқин учун шовқин даражаси 91-103 дБ, ўртача частотали (250-100 Гц) шовқин учун 85-91 дБ, юқори частотали(1000 Гц дан юқори) шовқин учун 80-85 дБ бўлишига йўл қўйилади. Титраш параметрлари меъёрлари: частоталар диапазони 1,4 - 90 Гц; гармоник тебранишларда тарқалиш амплитудаси 3,11 - 0,005 мм; тебранма тезликнинг ўртача квадратик қиймати 11,2 - 2 мм с.
Шовқин ва титраш кучлари даражалари - 1 ўлчов асбоби ёрдамида аниқланади. Бу 22 дан 12000 Гц гача частоталар диапазонида 30 дан 150 дБ гача товуш босими даражасини ўлчайди. Ш - 71 шовқин ўлчагичи 31,5 дан 8000 Гц гача диапазонда ишлайди ва 30 дан 140 дБ гача товуш босими даражасини ўлчайди. Шовқин ўлчагичларнинг бошқа кўринишдаги турларидан, масалан Германиянинг фирмасида ишлаб чиқарилган туридаги шовқин ўлчагичлардан ҳам кенг фойдаланилади.


Ультра ва инфратовушларнинг инсон организмига зарарли таъсири. Юзага келиш манбаалари ва сабаблари. Ҳимояланиш воситалари
Товуш тўлқинларининг частотаси 20000 Гц дан катта бўлиши уларнинг ультра товуш деб номланишига асос бўлади. Булар асосан ишқаланиб ишловчи деталлар, радиодинамика товушлари бўлиши мумкин. Булар асаб толаларининг узилишигача олиб келиши мумкин.
Ишлаб чиқариш корхоналаридаги зарарли омиллардан яна бири инфратовуш тўлқинлари бўлиб, бу тўлқинларнинг зарарли таъсирларини билиш муҳим ҳисобланади. Чунки бундай тўлқинларнинг частотаси 20Гц дан кам эканлиги физика курсидан маълум.
Акустик энергия инфратовуш тебранишларининг частотаси ҳар хил: герцнинг мингдан бир улушидан тортиб, то 20Гц гача бўлиши мумкин. Инфратовушнинг жадаллик даражаси децибел(дБ)ларда ифодаланади. Инфратовуш пайдо бўлиши жиҳатидан механик ва аэродинамик (газ ёки суюқликларнинг катта турбулент оқимлари натижасида ҳосил бўладиган) тебранишлар бўлиши мумкин. У ҳавода, ерда, сув юзасида узоқ масофаларга тарқалиш хусусиятига эга бўлади. Инфратовуш тўлқинлари табиатда кенг тарқалган: уни шамол ва момақалдироқ бўлаётган пайтда, портлаш юз берганда, ер қимирлаганда кузатилиши мумкин. Ҳозирги кунда ана шу тўлқинлар бошланганини кўрсатувчи махсус қурилмалар яратилган.
Ишлаб чиқаришда инфратовуш тўлқинлари катта қувватли машиналар, агрегатлар, компрессорлар, иситувчи ўчоқлар, кентиляторлар, газ турбиналари бўлган қурилмалар ва бошқаларнинг ишлатилиши натижасида пайдо бўлади. Транспорт воситалари: автобуслар, енгил машиналар, кемалар ва бошқалар ҳам қуйи частотали акустик тебранишларнинг манбаи бўлиши мумкин. Масалан, енгил машиналар ҳаракат қилганда кузатиладиган шовқиннинг спектрал таркиби инфратовушли ҳарактерга эга эканлиги тасдиқланган. Қуйи частотали товуш тўлқинлари катта қувватда ва юқори тезликда ишловчи машиналар ва агрегатлар билан ишлаганда пайдо бўлади. Бу тўлқинлар метрополитендаги электр поездларининг ҳаракат қилиши натижасида ҳам пайдо бўлади. Бунда ҳайдовчининг кабинасида инфратовушнинг максимал даражаси 2-4 Гц ли частоталарга тўғри келади, жадаллиги эса 104-105 дБ ни ташкил этади.
Ҳозирги кунда кучли радиокарнайларнинг микрофон оралиқларида юзага келувчи чинқириқли товушларнинг ҳам таъсир доираси бўйича инфратовуш қаторига киритиш мумкин.
Инфратовушлар таъсир этиш вақтига қараб инсоннинг марказий асаб тизимига, унинг функционал фаолиятига таъсир қилади ва вестибуляр-соматик реакцияларнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Булар асосан 150 дБ дан кучли бўлган инфратовуш тебранишлари 10 дақиқа ва ундан ортиқ таъсир этиши натижасида пайдо бўлади.
Инфратовуш тўлқинлари таъсир этишидан касалланиш аломатлари пайдо бўлиши биланоқ, инфратовуш тўлқинлари таъсири остида ишлашни тўхтатиш, ва симптоматик даво муолажаларини бошлаш тавсия этилади. Тезда тиббий кўрикдан ўтишни амалга ошириш зарур. Умумий ҳолат бўйича ишчилар индивидуал ҳимоя воситалари ва товуш ютгич материалли қопламалардан фойдаланишлари инфратовушларга қарши чора-тадбирлар бўлиши мумкин.
Шовқиндан ҳимояланиш учун асосан қулоқчин, қулоқ учун резина тиқин ва косинка бўлиши мумкин. Бунда таъсир этувчи шовқинлар йўли тўсилади.
Титрашдан ҳимояланиш учун резина қўлқоп, резина гиламча, резина пошнали этиклар ишлатилади. Бунда юзага келган титраш кўрсатилган ҳимоя воситаларида ютилади.

Download 111,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish