Режа: Имитация, мураккаб системаларни тадқиқот воситаси



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#210103
  1   2
Bog'liq
Имитацион моделлаштириш



1
6-Маъруза. Имитацион моделлаштириш. 
  
Режа:  
1. 
Имитация, мураккаб системаларни тадқиқот воситаси 
сифатида.
2. 
Имитацион моделларни қуриш методологияси ва 
имитацион экспериментларни ташкиллаштириш.
3. 
Маълумотларни тайёрлаш. 
Имитацион моделлаштириш процедураси. Иммитацион моделлаштириш 
усулининг мохияти шундан иборатки, тизимни ва ташқи муҳит таъсирларини 
мантиқ-аналитик (математик) моделини яратишдан иборат булиб, тизимни 
ишлаш жараёнини имитация килишдан иборатдир, яъни ташки таъсирлар 
остидаги тизим ҳолатини вақт бўйича ўзгаришини аниқлашдан иборат. 
Натижада чиқиш параметрларини бир қанча қийматларини аниқлаш билан 
тизимни асосий эҳтимоллик характеристикаларини аниқлашдан иборат.
Бу таъриф асосан стохастик тизимлар учун мос келади. Детерминистик 
тизимлар учун чиқиш характеристикаларини қийматларини тўпламини олиш 
шарт эмас. Структурали принципли бошқаришдаги тизим модели 
элементларнинг мажмуаси модели ва уларнинг функционал ўзаро боғланиши 
кўринишида ифодаланади. Элемент модели (агрегат, хизмат кўрсатиш 
қурилмаси) бу биринчи галда қурилмани кириш таъсирларига (талабларга) 
бўлган ҳаракат қоидалари (алгоритмлари) мажмуаси ва элементлар ҳолатларини 
ўзгариш қоидасидир. Ҳисоблаш тизимларини тизим сатҳида моделлаштириш 
жараёнида элемент у ёки бу деталлаштириш сатҳида функционал қурилмани акс 
эттиради.
Энг оддий ҳолда қурилма ишга ярокли ёки рад этиш ҳолларида бўлиши 
мумкин.
Қурилмаларни ўзаро фунционал боғланиши талабларини кириш 
қурилмаларидан чиқишга мумкин бўлган ҳаракат йўлларини аниқлайди. Улар 
ҳисоблаш тизимларини функционал тузилмасини шакллантиради.
Ташки муҳит таъсирлари модели бу-тизимга кирувчи кириш сигналларини 
(талабларини) келиб тушиш дақиқаларини, талабларини тизимдаги маршрутини 
ва қайта ишланиш алгоритмини устиворлигини қурилмалар ёрдамида талабларга 
хизмат кўрсатиш иш ҳажмини аниқлаш қоидаларидир.
Имитацион моделлаштириш-бу тадкик этиш усули бўлиб, таҳлил 
этилаётган динамик тизим имитатор билан алмаштирилади ва у билан 
ўрганилаётган тизим ҳақида ахборот олиш учун тажрибалар ўтказилади.


2
Стохастик тизимларни имитацион моделлаштириш усулининг моҳияти 
тасодифий миқдорларни ҳисоблаш усули билан тадқиқ этилади. Бу усул статик 
синаш усули ёки Монте-Карло усули дейилади.
Бу усулнинг мохияти куидагича:тасодифий миқдорни у таксимланиш 
функциясини аниклаш талаб этилсин.Фараз килайлик,кидирилаётган у куйидаги 
куринишда ифодаланиши мумкин
)
,...,
,
,
(




y


бу ерда 




,...,
,
,
-маълум тақсимланиш функциясига эга булган тасодифий 
катталиклар бўлсин. Бу масалани ечиш учун қуйидаги алгоритмлардан 
фойдаланилади:
1) Ҳар бир катталик бўйича 




,...,
,
,
тасодифий миқдорларни конкрет 
қийматлари 




,...,
,
,
топилади;
2) Топилган миқдорлар бўйича у
i
ни хусусий қиймати юқоридаги боғланиш 
билан топилади.
3) Олдинги амаллар N марта такрорланади ва натижада тасодифий миқдорни 
Y.
4) Y миқдорини N та қийматига асосан унинг эмпирик тақсимланиш 
функцияси топилади.
Имитацион моделлаштиришни умумлашган алгоритмлари. Айрим 
ҳолатлар принципи бўйича моделлаштириш алгоритми. Айрим ҳолатлар 
сифатида тизимга келаётган (тушаётган) талабларни белгилаймиз ёки 
талабга хизмат кўрсатгандан сўнг элемент бўшаши мумкин. Умуман, 
тизимда алоҳида ҳолатлар сифатида бошқа турдаги ҳодисалар хам танлаб 
олиниши мумкин, масалан талабга хизмат кўрсатиш жараёнини рад 
этилиши ва рад этилгандан сўнг қурилмани тиклашни тугалланиши.


3
1-расм. Айрим ҳолатлар принципи бўйича моделлаштириш алгоритми. 
Бу алгоритм бўйича оддий циклик моделлаштириш жараёни қуйидаги 
амалларни бажаришга келтирилган:
1) минимал вақтли ҳодиса аникланади энг бошлангич ҳодиса;
2) модель вақтига энг бошлангич ҳодисани содир булиш вақти тайинланади;
3) ҳодиса тури аниқланади;
4) ҳодисага моделни реакциясини аниқланади;
5) бу амаллар моделлаштириш вақти тамом бўлгунича такрорланади.
Моделлаштириш жараёнида чиқиш характеристикаларини ўлчаш ва 
статик қайта ишлаш амаллари бажарилади. Айрим ҳолатлар принципи бўйича 
(uz принципи) моделлаштиришни алгоритми расмда келтирилган. Энг аввал 
моделлаштирувчи дастурни иницилизация қилинади, яъни массивларни 
тайёрланади, кириш маълумотларини тезкор хотирага юкланади, тасодифий 
сонлар датчигини созланади. Сўнгра ҳар бир оқимнинг биринчи талаби 
генерация қилинади-яъни тизимга келиб тушиш вақт дақиқалари аниқланади ва 
бошқа параметрлар аниклаштирилади.


4

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish