Режа: «Ижтимоий ҳимоя қилиш» тушунчаси ва унинг асосий йўналишлари



Download 54,85 Kb.
bet6/6
Sana22.02.2022
Hajmi54,85 Kb.
#113524
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14-мавзу маъруза матн (1)

Нафақалар. Меҳнат улушига қараб табақаланадиган ненсиялардан фарқли ўлароқ, нафақалар моҳияти бошқача. Улар ўта муҳтож кишиларга айнан кўмаклашиши керак. Болаликдан ногиронларга, қариялар ва меҳнатга қобилиятсиз кишиларга, пенсия тайинлаш учун зарур иш ста­жига эга бўлмаган фуқароларга нафақалар худди пенсиялар сингари ойма-ой тўлаб борилади.
Ойлик нафақа ногирон болаларга 16 ёшга етгунига қадар, уни олиш ҳуқуқини берадиган тиббий далиллари бор бўлса; шунингдек, иш стажига эга бўлмаган 16 ёшдан ошган, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан болаликдан I ва II гуруҳ ногирони деб тан олинган шахсларга тўланади. Нафақалар туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланади ва болаликдан I ва II гуруҳ ногирони ёки ногирон болаларга нафақа тайин қилинган ота-оналари яшайдиган жой бўйича тўланади.
Тайинланган нафақа болаликдан I ёки II гуруҳ ногиронига у оладиган иш ҳақи, стипендия, алимент ёки бошқа даромадлардан қатъи назар, ногирон болага тайинланган нафақа у оладиган (унга бериладиган) бошқа нафақалардан қатъи назар тўланади. Нафақаларни болаликдан ногиронларга тўлаш, етказиб бериш ва жўнатиш ишлари Ижтимоий суғурта фонди маблағлари ҳисобидан тўланади.
Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажи бўлмаган кек­са ва меҳнатга қобилиятсиз фуқароларга бериладиган на­фақа - давлат ижтимоий таъминоти бўйича нафақанинг бошқа бир тури ҳисобланади.
Ёшга доир нафақа иш стажи ҳамда таъминлаб туриши лозим бўлган қариндошлари бўлмаган шахсларга: эркакларга - 65 ёшдан, аёлларга - 60 ёшдан бошлаб тайинланади. Нафақа олиш юзасидан мурожаат қилган шахс қариндошларининг моддий аҳволи ночор эканлиги аниқланган тақдирда, моддий ёрдам кўрсатишга қурби етмайдиган қариндошлари бор бўлса ҳам, унга нафақа тайинланиши мумкин.
Ногиронлик нафақаси ногиронлик бошланган ҳолда, яъни доимий ёки узоқ вақт меҳнат қобилияти йўқотилган ҳолда, фақат I ва II гуруҳ ёлғиз ногиронларга тайинланади ҳамда тўланади.
Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажи бўлмаган шахс вафот этган тақдирда, унинг қарамоғида бўлган оила аъзолари юқорида кўрсатилган Низомга биноан нафақа олиш ҳуқуқига эга.
Ёшига доир нафақа, ногиронлик нафақаси ва боқувчисини йўқотганлик нафақаси ижтимоий таъминот органлари томонидан тайинланади. Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган ҳолда нафақа тўлови тўхтатилади.
Ижтимоий таъминот тури бўлган нафақалар сирасига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўловлар ҳам кирадики, улар узоқ давом этмайдиган вақт ичида узрли сабаб юзасидан ходим йўқотган иш ҳақи ўрнига ёрдам кўрсатиш мақсадида берилади. Бундай ёрдам нисбатан қисқа муддатли, аммо йўқотилган иш ҳақи миқдорларига тенг ёки яқин суммаларда нафақа тўлашни тақозо этади.
Қонун ҳужжатларида болаларни таъминлашда ва тарбиялашда адресли моддий ёрдам кўрсатиш, айрим қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида катер нафақалар бериш ҳам кўзда тутилганки, бунинг учун қонун чиқарувчи асосий турмуш воситалари - меҳнат ҳақи, пенсия ва ҳоказоларни етарли деб ҳисобламаган. Мазкур нафақалар асосий турмуш воситаларига қўшимча тўланади, уларга тенглаштирилмайди, балки қўшимча харажатлар зарурлиги ҳисобга олиниб белгиланади. Бундай тўловлар сирасига болали оилаларга ойлик ва бир галлик нафақалар, бола туғилганлиги муносабати билан, дафн маросими учун бериладиган нафақалар ва бошқалар киради.
Download 54,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish