3-Мавзу: Хизматлар соҳасининг ривожланишига таъсир этувчи омиллар
Режа:
1.Хизматлар соҳаси ривожланишининг умумийлиги ва хусусийлиги
2.Туризмга таъсир этувчи омилларнинг таснифланиши
3.Хизматлар соҳасига таъсир этувчи ташқи ва ички омиллар
4.Мамлакатлар ривожланиши ва туризм соҳасига таъсирини баҳолаш
Хизмат кўрсатиш фаолиятининг муҳим шарти - бу ишлаб чиқаришдир. Бу жараёнда иқтисодий ресурслар ишлатилиб, хизматлардан иборат ҳаётий неъматлар яратилади. Ҳар қандай иқтисодий фаолият ишлаб чиқаришдан бошланиб муайян иқтисодий ресурслар харакатга келиши билан тавсифланганидек, хизмат кўрсатиш ҳам фаолиятни таъминлаш учун зарур бўлган моддий ва инсоний омилларнинг яхлитлигига таянади.
Иқтисодий адабиётларда бу ресурслар турлича талқин этилади. Жумладан, Ж.Б. Сей ишлаб чиқаришнинг уч омили назариясини асослаб, уларга ер, капитал ва ишчи кучини киритган ва уларнинг ўзаро таъсир доирасида ишлаб чиқариш содир бўлишини таъкидлаган. Шунингдек, К. Маркс иш кучи, меҳнат предметлари ва меҳнат воситалари деб атайди.
Хозирги /арб мамлакатларида йирик иқтисодчилар иқтисодий ресурс тушунчасини ривожлантириб, уларга ер, капитал, меҳнат ҳамда тадбиркорлик қобилиятини киритадилар1. Шу боис ҳам ресурслар товар ва хизматлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий элемент ҳисобланади ва ҳар қандай иқтисодий тизим шаклидан қатъий назар иқтисодий фаолиятини амалга оширишда товар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш муайян иқтисодий ресурслар бўлишини тақозо этади. Шу билан бирга, фикримизча ушбу анъанавий ресурслар билан бир қаторда ахборот олиш ҳам ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва унинг юқори самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, кўпгина иқтисодий адабиётларда ва иқтисодий фаолият мажмуида хўжалик юритиш тизимларининг барчалари учун қуйидаги турлардаги ресурслар ажратиб кўрсатилади:
1)Табиий ресурслар товар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёни у ёки бу даражада табиий ресурслардан фойдаланишга асосланади. Табиий ресурслар ишлаб чиқаришнинг муқаррар шарти сифатида унинг ўсиши учун табиий негиз бўлиб хизмат қилади. Агар корхона янги ташкил этилаётган бўлса, у ерни сотиб олиш ёки ижарага олиши керак бўлади. Шу жиҳатдан ерни худуд ва тирикчилик манбаи сифатида қараш лозим бўлади;
2)Асосий ишлаб чиқариш фондлари. Ишлаб чиқаришнинг омили сифатида товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда доимий фойдаланиладиган воситаларнинг йиғиндисидан иборат;
3)Айланма фондлар. Товарлар ва хизматларни ишлаб чиқишдаги моддий маблағлар, захиралар, ярим фабрикатлар, алмаштириладиган деталларнинг техник ҳолати ва даражаси ишлаб чиқариш
самарадорлигига таъсир этиб, унинг самарадорлигини белгилаб беради;
4)Инсон ресурслари. Товар ва хизматларни яратишда ишга солинадиган инсоннинг ақлий ва жисмоний қобилиятлари, инсон капитали ва ижодий потенциалини ташкил этади;
5)Даромадлар. Товар ва хизматларни такрор ишлаб чиқишда ҳамда инсон капитали ва ишлаб чиқаришни инвестициялашда иштирок этади;
6)Тадбиркорлик қобилияти. Тадбиркорнинг ишлаб чиқаришнинг бошқа ресурсларини муайян комбинацияларда ва усулларда бирлаштира олиш қобилиятини билдиради.
Шу жиҳатдан айтиш мумкинки, хизмат кўрсатишдаги иқтисодий ресурслар хизмат кўрсатувчи корхона, оила ёки жисмоний шахс ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ҳамда хизмат кўрсатиш ва истеъмол жараёнларида фойдаланиш мумкин бўлган иқтисодий имкониятлар, моддий ва инсоний омилларнинг яхлитлиги демакдир.
Хизмат кўрсатиш корхоналарида ушбу ресурслардан фойдаланиш ихчамлиги ва соддалиги билан иш фаолиятини ташкил қилишда намоён бўлиб, ресурслар сарфи техника-техналогия даражасига боғлиқ бўлади. Шунингдек, мазкур ресурсларнинг барчаси амал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |