Иккинчидан, инсон ақл-идрокка эга бўлганлиги боис бошқарув ҳам ақл-идрок билан амалга оширилиши ва икки томонлама ижтимоий муносабатлар ўрнатилиши лозим;
Учинчидан, инсон меҳнатини ривожлантириб, янги техника-техналогияларга ўқитиш, касбини ўзгартириш, маҳоратини ошириш ва турли кўникмалар ҳосил қилишни тақозо этади;
Тўртинчидан, инсон капиталиижтимоий хусусиятгаэга бўлиб, дам олиш, рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя каби омилларнинг қўлланиши икки томонлама манфаатдорликни таъминлайди;
Бешинчидан, инсоннинг меҳнат фаолияти бир корхонада узоқ вақт нафақага чиққунича давом этиши мумкин. Шунга мувофиқ ўзаро муносабатлар ҳам узоқ давом этиши билан тавсифланади.
Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат ресурслари миқдорий ва сифат ўлчамлари билан тавсифланади. Миқдоран ишлай оладиган кишилар сони, сифат жиҳатидан - бу ишловчиларнинг малака -маҳорати, билим ва тажрибалари тушунилади. Кўрсатилаётган хизматлар миқдори ва сифати айнан мана шу жиҳатларга боғлиқ бўлади. Шу боис фан-техника тараққиёти билан хизматлар соҳасининг илмталаб тармоқлари ривожланади ва юқори малакали иш кучига талаб тез суръатларда ортиб боради.
Хизмат кўрсатиш соҳаси ўз вазифаларига кўра турли хил тармоқлардан ташкил топганлиги боис, унда банд бўлган ходимларнинг малакаси ҳам турличадир. Шу боис ҳам маҳсус тайёргарликка, амалий ва назарий билимларга эга бўлган аниқ меҳнат фаолиятини олиб борувчи ходимларнинг малакасига мувофиқ меҳнат тақсимотига асосланади. Меҳнатнинг бу тарзда тақсимланиши аниқликни талаб қилади ва ўз навбатида ходимларни мутахасислиги бўйича тақсимлашни шарт қилиб қўяди.
Хизмат кўрсатиш соҳаси учун меҳнат ресурсларини шакллантириш икки хил усулда амалга оширилади:
биринчидан, иш жойида тажриба ортириш, кўникма ҳосил қилиш, шогирд сифатида иш ўрганиш билан тавсифланади,
иккинчидан, турли билим масканларида таълим олиш туфайли мутахасисликка эга бўлиш, малакасини ошириш, тажриба алмашиш ва хоказолар билан изоҳланади.
Хизмат кўрсатиш соҳаси ўртасидаги рақобат юқори самарали меҳнатдан манфаатдорликни юқори малакага эга бўлишини, касбни ижтимоий эҳтиёжларга монанд равишда янгилашни рағбатлантиради.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, миллий иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хунармандчилик, маиший хизмат турлари, маданий соҳаларнинг ривожланиши кўп жиҳатдан меҳнат ресурслари билан боғланган. Аммо меҳнат ресурслари ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида илмий йўналтирилсагина улардан оқилона фойдаланиш мумкин. Шу боис хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодий равнақи кўп томонлама шу масаланинг ечимига боғлиқ бўлади.
Кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва миқдори кўпинча моддий, молиявий ресурслар билан таъминланганлик даражасига боғлиқ бўлади. Шунингдек, замонавий хизмат кўрсатишда илмий техника тараққиёти ҳам молиявий ресурсларнинг етарли бўлишини талаб этади. Чунки фан-техника тараққиёти хизмат кўрсатишни, биноларни, жихозларни, асбоб-ускуна техникаларини тез янгиланишини тақозо этади.
Шу боис ҳам хизмат кўрсатиш соҳасида молиявий ресурслар янги техника ва техналогиялар билан жиҳозлаш, хизмат кўрсаишни кенгайтириш ва такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ёки малакали ишчи кучларини тайёрлаш, тараққиёт дастурлари ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, моддий воситаларни капитал таъмирлаш каби мақсадлар учун сарф қилинади.
Молиявий ресурслар ўз кўринишини ўзгартирмасдан кўрсатилаётган хизмат харакати доирасида фаолият кўрсатади ҳамда ўз қийматини қайтадан яратилган хизмат қийматига ўтказади.
Хизмат кўрсатиш соҳасида молиявий ресурслар номинал ва реал шаклларда бўлади. Номинал шаклда пул кўринишидан бўш маблағлар тушунилади. Аммо пул ресурсларининг мавжудлиги фақат имконият ҳисобланиб, йилига сармоя қанча кўп айланса даромад шунча кўп бўлиши мумкин. Реал шаклда пул ресурсларининг ишлаб чиқариш омилларига айланиши, яъни моддийлашуви тушунилади. Зеро хизмат кўрсатишда пул ресурслари ўз вақтида моддийлашмаса, улар самарасиз қолади, кўзланган иқтисодий ва ижтимоий мақсадни рўёбга чиқармайди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ижтимоий ишлаб чиқариш ва унинг асосий бўғини бўлган хизмат кўрсатиш фаолияти самарадорлигини оширишда моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Хизмат кўрсатиш соҳасида моддий ресурслардан фойдаланишнинг жуда кўп йўллари мавжуд бўлиб уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
моддий ресурслардан ҳар тарафлама фойдаланиш;
чиқиндилар ва иккиламчи ресурслардан самарали фойдаланиш.
Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасида моддий ресурсларни сарфлаш нормалари турлича бўлиши мумкин, буларга:
фойдаланиш муддатига кўра нормалар, яъни истиқболли, йиллик ва тезкор нормаларидан иборат бўлади;
қўлланиш миқёси бўйича нормалар, яъни шахсий ва расмийлашган нормаларни ташкил қилади.
Муайян хизматни ишлаб чиқариш учун ер, меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг бирон-бир комбинацияси зарур бўлади. Бу ресурслар бир-бири билан боғлиқ ҳолда фаолият юритади ва бир-бирини тўлдириб туради. Шунингдек, таъкидлаш жоизки, хизмат кўрсатиш жараёнида вақт асосий ресурс бўлиб жуда катта бойлик ҳисобланади. Чунки вақт бирлиги ичида кўрсатилган хизмат хажми ва меҳнат унумдорлиги муҳим аҳамият касб этади. Шу боис вақтнинг қадрига етиш, уни тежаш умумий иқтисодий қонун эканлиги билан тавсифланади.
Одатда махсулотларнинг яратилиши ва эҳтиёжларнинг қондирилиши бир вақтнинг ўзида юз бермайди, чунки истеъмол ишлаб чиқаришдан сўнг келади. Аммо хизмат кўрсатиш соҳасида шундай хизматлар борки, уларнинг яратилиши айни вақтнинг ўзида эҳтиёж қондирилишини билдиради. Ўз навбатида эҳтиёжларнинг вужудга келишини ҳал қилувчи даражада яратилаётган хизматнинг ўзи тақозо этади. Шу боис хизмат кўрсатиш соҳасида ресурслар иштироки тезкорлиги ва илдамлиги билан алоҳида аҳамият касб этади ҳамда хизмат турларининг яратилишида асосий роль ўйнаб, хўжалик субъектларининг иқтисодий вазифаларини амалга оширишга хизмат қилишлиги билан тавсифланади. Шу жумладан ҳам, ҳар бир хизмат кўрсатувчи субъект, хизмат кўрсатиш учун муайян моддий молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиб, хизмат бирлигига сарфланаётган ресурслар харажатини камайтириш ҳисобига даромадларини оширишга харакат қилади.
Бунда хизмат жараёнида фойдаланилаётган барча ресурсларнинг ўзаро алоқалари ва боғланганликларига монанд кўриб чиқилиши лозим бўлади. Уларни мувозанатга келтириш, талаб ва таклиф функциялари симметриклиги, нарх сигналларидан фойдаланган ҳолда қатъий молиявий чекловлар шароитида истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи иқтисодий хатти ҳаракатларини асослаш симметриклигини таъминлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |