3. Туркистонда жадидчилик ҳаракати. Янги усул мактабларининг очилиши.
Жадидлар ҳаракат ижтмоий-тарбияшунослик тафаккурининг алоҳида бир оқими сифатда Туркистонда яшовчи халқлар орасида шаклланди. Туркистондаги жадид (жадид сўзи арабча “янги усул”, “янгилик”, демакдир) мактабларининг юзага келиши машҳур қрим-татар арбоби Исмоилбек Гаспирали номи билан бевосита боғлиқдир.
1851 йилда таваллуд топган Исмоилбек Гаспирали илғор демократк ғояларни мусулмончиликнинг диний асослари билан бирлаштриш йўлида қизғин кураш олиб борди. Туркий халқларнинг миллий мустақиллиги учун курашган Исмоилбек Гаспирали ўз навбатда жадидчилик оқимининг асосчиси сифатида дунёга танилди. Кўп юртларда сафарда бўлган Исмоилбек Гаспирали халқ тараққиёти биринчи навбатда маорифга боғлиқ эканлигини англаб этб, жамиятдаги туб ўзгаришларни амалга оширишни янги усулдаги мактаб тузишдан бошлади. Гаспирали томонидан очилган янги усулдаги мактаб тез орада шуҳрат қозонди. Жадид мактабларининг оммавий тус олишига асосий сабаб И.Гаспирали томонидан 1883 йилдан бошлаб нашр этла бошланган “Таржимон” газетаси бўлди. Шу билан бирга Исмоилбек Гаспирали ўзи ташкил мактаб учун бир қатор дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ҳам яратди. Унинг янги усулдаги мактаб ҳаётга бағишланган асарлари жумласига “Ҳужаи Субёна”, “Қирсат турки”, “Раҳбари муаллимин” каби дарслик ва ўқув қўлланмаларини киритса бўлади. Гаспиралининг ушбу асарлари ўқув жараёнини ташкил этш, дарсликларга қўйиладиган талаблар, мусулмон ўқув адабиётда қўлланиладиган дидактк ва методик кўрсатмалар билан жадид мактаблари тараққиётга улкан ҳисса қўшди.
И.Гаспирали бошқа туркий халқлар қатори ўзбек миллатдаги ижтмоий фикрлар тараққиёти ва шу жумладан, ҳақиқий ватанпарвар ўзбек зиёлилари, педагогларининг камол топишида ҳам ўчмас из қолдирди.
1893 йили Исмоил Гаспирали Туркистонга келиб, чор ҳуқумат амалдорларини ва Бухоро амири Абдулаҳадни мусулмон мактабларини ислоҳ қилдиришга кўндирмоқчи бўлади.
Исмоил Гаспирали Бухородан сўнг поездда Самарқандга борган, ундан Тошкентга келиб,
Туркистон генерал-губернаторлигидаги, амалдорлар билан ўз ният-мақсадларини ўртоқлашган. Бироқ, Тошкентда уни яхши кутб олишмади, лойиҳаси эса этборсиз қолди рилди. 1893 йил 8 июнда у яна Самарқанд орқали Бухорога қайтб борган ва амир билан учрашиб, Э.Ж.Лахзарининг кўрсатишича, уни янги усулдаги бир мактаб очишга кўндирган. Иккинчи усули жадид мактабини 1898 йилда Қўқонда Салоҳиддин домла очди. Шу йили Тўқмоқда ҳам янги усул мактаби пайдо бўлди. 1899 йили Андижонда Шамсиддин домла ва Тошкентда Маннон қори янги усул мактабини очдилар. 1903 йилда, умуман, Туркистонда 102 та бошланғич ва 2 та ўрта жадид мактаби бор эди. Булардан 6 таси Бухоро амирлигида ва 8 таси Хива хонлиги ҳудудида эди.
T he content of these papers varied – some were extremely critical of the traditional religious hierarchy, while others sought to win over more conservative clergy. Some explained the importance of Central Asian participation in Russian politics through the Duma, while others sought to connect Central Asian intellectuals to those in cities like Cairo and Istanbul. The Jadids also used fiction to communicate the same ideas, drawing on Central Asian as well as Western forms of literature (poetry and plays, respectively). For example, the Bukharan author Abdurrauf Fitrat criticized the clergy for discouraging the modernization he believed was necessary to protect Central Asia from Russian incursions.
Бу даврга оид маълумотлар турлича талқинга эга - баъзилар анъанавий диний иерархик ғоялар тарафдорлари бўлган бир пайтда, бошқалар консерватив ёндошувдаги руҳонийларғоялари устидан г'алаба қозониш учун ҳаракатқиларди. Ба'зилар Марказий Осиёга нисбатан Россия сиёсатида Думада орқали иштирокини аҳамиятли деб қараган бир вақтда, бошқалар Қоҳира ва Истанбул каби шаҳарлар зиёлилари билан бирлашишни ёқладилар.Жадидлар халққа таъсир кўрсатишнинг Ғарбда ривожланган шакллари шеърият ва спектакллар восатасидан фойдаланганлар. Бухороликмаърифатпарвар Абдурауф Фитрат маърифатга тўсқинлик қилаётган руҳонийларни танқид қилди. Унинг фикрича,Марказий Осиёни Россия истибдодидан қутқариш асосий масала эди.
ХХ аср бошларида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона водийси шаҳарларида ўнлаб “усули жадид” мактаблари очилди. Уни битрганлар орасидан Туркистон манавий-марифий дунёсини миллий уйғонишига кучли ижобий тасир қиладиган забардаст намояндалар этшиб чикди. Уларнинг
“биринчиси”, “Туркистон жадидларининг отаси” Маҳмудхўжа Беҳбудийдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йилнинг 19 январида Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида руҳоний оиласида дунёга келди. Отаси Беҳбудхўжа Солихўжа ўғли Аҳмад Яссавий авлодларидан бўлиб, онаси эса, асли хоразмлик бўлган. Отаси 1898 йил вафот этгач, у тоғаси, қози Муҳаммад Сиддиқ тарбиясида бўлиб, ундан араб, форсий тлларини чуқур ўрганади. Беҳбудий дастлаб Самарқанд, сўнгра Бухоро мадрасаларида таҳсил олади. Тнимсиз ва қунт билан ўқиб, имом-хатб, сўнгра қози, муфт даражасига кўтарилади. Бу мансаблар шариатнинг юқори мақомлари ҳисобланган.
Сафардан қайтб келгач, янги усул мактабларини очиш йўлида ғайрат кўрсатади. Шундай мактаблардан бирини Беҳбудий Самарқандда биринчилардан бўлиб 1904 йилда ўз уйида ташкил қилди. Маҳмудхўжа Беҳбудий 1911 йилда “Падаркуш” номли драма ёзди. У бу асарида ўзининг севимли мавзуси — барчани илм-марифатли бўлишга ча-қириш, илмсизлик балосини даф қилиш ғоясини қаламга олган.
Мунаввар қори Абдурашидхонов Ватан ва миллат фидойиси, мустамлакачиликнинг чоризм ва шўро кўринишларини аёвсиз фош қилувчи марифий, сиёсий арбоб, толмас курашчи, жадидчилик ҳаракатнинг йирик намояндасидир. Мунаввар қори ҳам “усули савтя” мактабига ихлос билан қараб, чор ҳукумат Туркистон ўлкасидаги аҳолини қандай манавий-маданий узлатда сақлаётганини ва ундан қутулиш чоралари фақат мактаб талим-тарбиясидаги кескин ислоҳотга боғлиқлигини тўғри тушуйган ҳолда чор ҳукуматнинг мустамлакачилик бошқарув усулига қарши курашда фаоллик кўрсатди: мана шу мақсад йўлида Тошкентда илғор фикрли зиёлилар ва турли гуруҳлардан иборат “Турон” жадидлар жамиятни ташкил этди, Ўзи такидлаганидек: “Чор ҳукуматни йўқотш жадидларнинг тлагида бор эди. Сиёсий вазифамиз ва мақсадимиз ҳам шундан иборат бўлишн яширин эмас”.
Мунаввар қори очган янги усул «Намуна» мактабида бир неча юз бола ўқиган. Бу мактабда тайёргарлиги анча жиддий бўлган истедодли ёшлар ўқитувчилик қилишган. Мунаввар қорининг ўзи эса жадид мактаблари учун янги товуш («усули савтя») усулида дарсликлар - «Адиби аввал» («Биринчи адиб», 1907)) алифбоси ва «Адиби соний» («Иккинчи адиб», 1907), «Ер юзи» («Жуғрофия»), «Ҳавойижон диния» (1907) китобларини ёзиб чоп эттрган. Булар ўлкадаги жадид мактаблари учун асосий дарслик сифатда бир неча бор қайта нашр этлди.
Абдуқодир Шакурий (1875-1943) Самарқанд шаҳри яқинидаги Ражабамин қишлоғида 1901 йилда янги усулдаги мактабни ташкил қилади. Янги усулдаги бу мактабда арифметка, табиатшунослик каби дунёвий фанлар ўқитларди. Шакурий ўзи очган янги усулдаги мактабида араб тлининг қоидалари ва ҳарфларни ўқитшга жиддий этбор берган ҳолда, ўқувчиларни сўз бўғинлари билан таништрар ва шу бўғинлар асосида болалар учун тушунарли содда сўзларни тузарди.
Шакурий 1907 йилда болаларнинг ёш хусусиятга мувофиқ тарзда ахлоқ, одоб ва турмуш қоидаларидан дастлабки малумот бериш мақсадида «Жомеул – ҳикоят» («Ҳикоялар тўплами») номли иккинчи китобини тузади. Бу китоб бошланғич мактабнинг ИИ, ИИИ синфлари учун терма китобдир. Китобдан 48 та кичик-кичик одоб-ахлоқ мавзусидаги ҳикоялар ва 15 та шерий асарлар ўрин олган. Унинг учинчи ўқиш китоби «Зубдатул ашор» деб аталади. Муаллифнинг бу ўқиш китобини тузишдан асосий мақсади ўқувчиларнинг олган билимларини такомиллаштриш ва мустаҳкамлаш билан бирга уларда шериятни ўрганишга ҳавас уйғотш ва уларни (ўзбек, тожик, озарбайжон) классик адабиёт намуналари билан таништришдан иборат эди. Муаллим Шакурий ўз ўқувчилари учун йилда бир марта умумий имтҳон
Do'stlaringiz bilan baham: |