Режа: гфр иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда



Download 213 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi213 Kb.
#50379
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 маъруза ГФР ва Италия урушдан кейинги йилларда

ГДР 1949–1990 йилларда
Германия социал-демократик патияси (ГБСП) 1949 йил 7 октябрда ГДР ташкил этилгач, мамлакатдаги давлат ва сиёсий раҳбарликни тўла қўлга олиб, социалистиик давлат қуришга киришди. Совет давлати социализм системаси модель қилиб олинди:

ГДРда 50-йилларнинг бошларида минглаб хусусий корхона, дўкон ва шу кабилар ҳаммаси ёппасига мусодара қилинди. 155 минг киши махсус лагерларга юборилди, 42 минг киши қийноқ ва азоблардан ўлиб кетди. Бироқ гуллаб-яшнаб бораётган ГФРдаги аҳвол, “совуқ уруш” даврининг умумий шароитлари, оккупациячи совет қўшинлари мавжудлиги, озиқ-овқатнинг чипта орқали тарқатилиши, ГБСПнинг зиддиятли ички сиёсати оқибатида ГДРда стихияли оммавий намойишлар бошланди. 1953 йил 17 июнда Берлин кўчаларига юз минг киши чиқиб, рухсат этилмаган намойиш ўтказди. Лейпциг, Герлиц, Галле ва бошқа шаҳарларда ҳам шундай чиқишлар бўлди. Айни вақтда минглаб деҳқонлар зўрлик билан тузилган кооперативларни оммавий равишда ташлаб кетишди. Улар Вальтер Ульбрихт (1960 йил 12 сентябрь – 1973 йил 1 августда давлат кенгаши раиси) ҳукуматининг истеъфога чиқишини, умумгерман эркин сайлов ўтказилишини, совет қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини талаб қилдилар. Бунга жавобан совет қўшинлари Шарқий Германияда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, исёнчиларни қурол кучи билан бостирди. Кўпгина заводлар оккупация қилинди, қўзғолон қатнашчиларидан 10 минг киши ҳибсга олинди, 20 намойишчи суд ҳукми билан отилди6. Кўплаб немислар ғарбга қоча бошладилар, бунга жавобан чегара беркитиб қўйилди. 1961 йил 13 августга ўтар кечаси “Берлин девори” қурилди, уни қўриқловчи ГДР чегарачилари қочиб ўтувчиларга ўт очиш ҳақида буйруқ олган эдилар.
60-йилларнинг бошларида ГДР ҳукумати бир қанча ислоҳотлар ўтказишга мажбур бўлди, корхоналарга нисбий мустақиллик берилди, хўжалик ҳисоби, ишбай усулида ҳақ тўлаш жорий этилди ва ҳоказо.
Лекин, ГДР ва ГБСП раҳбарияти Эрих Хонеккер (1971 йил 3 майда 1989 йил 13 октябрь) қўлига ўтгач, ислоҳотлар сиёсати тўхтатилиб, совет тоифасидаги тартиб мустаҳкамланди. 80-йилларнинг охирига келиб ГДРдаги вазият ёмонлашди, давлат қарзи 20,6 млрд долларга етди, малакали ишчилар чет элларга қоча бошлади. 1989 йилнинг ўзида 350 минг киши ГФРга кетиб қолди, бу эса ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин қисқаришига олиб келди.
1989 йилнинг кузида ГДР тарихида бурилиш нуқтаси бўлди. Шу йилнинг 7 октябри куни ГДР ўзининг 40 йиллигини нишонлаши ижтимоий портлашга сабаб бўлди. Ҳукуматга қарши оммавий митинг ва намойишлар бошланиб кетди. Мамлакат раҳбарияти ҳокимиятни сақлаб қолишга уриниб, 11 октябрь куни ГБСП марказий қўмитаси ошкоралик ва демократия, хорижга эркин кетиш масалаларини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. Бироқ мамлакатда кескинлик пасаймади. ГБСП МК пленуми 18 октябрда Э.Хонеккерни бош котиб вазифасидан озод қилди, уни ва яқин тарафдорларини сиёсий бюродан чиқарди. У ГДР давлат кенгаши раиси лавозимидан ҳам озод қилинди. Унинг ўрнига Эгон Кренц (1989 йил 24 окт. – 6 дек.) тайинланди. Шундан кейин ислоҳот ва демократиялаш йўли эълон қилинган бўлса ҳам, лекин амалда ҳеч қандай чора кўрилмади.
ГБСПнинг янги раҳбарияти партия ва давлатни инқироздан қутқара олмади. Натижада партия ва ҳукумат раҳбарлари бирин-кетин истеъфога чиқишди. Партия ўз номини ўзгартириб, Демократик социализм партияси деб аталди.
Ханс Модров (1989 йил 13 ноябрь – 1990 йил 12 апрелда ГДР Министрлар совети раиси) ҳукумати 1989 йил ноябрда ГФРга ва Ғарбий Берлинга сафар қилиш учун чегараларни очиб қўйди, “Берлин девори” секин-аста бузила бошланди.
Х.Модров бошчилигидаги ГДР ҳукумати ГФР ва Ғарбий Берлин билан кенг миқёсда ҳамкорликни ривожлантиришга интилди ва ГФРдан иқтисодий ёрдам олишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Айни вақтда ГДРнинг ўз иттифоқчилик мажбуриятларига содиқлиги эълон қилинди, Европадаги чегараларнинг бузилмаслиги тан олинди. ГДРда 1990 йил 18 мартга тайёрланган сайлов мамлакатнинг бундан буёнги тақдирини ҳал қилиши керак эди. Бу сайловда Демократик социализм партияси мағлуб бўлди. Христиан-демократик иттифоқ партияси овозларнинг 40,9 фоизи билан ғалаба қозонди. Шарқий Германия фуқароларининг кўпчилиги ХДИни ёқлаб овоз берди. Унинг раҳбари Лотар де Мезъер ГДРнинг сўнгги ҳукуматини тузди ва ГФР билан қўшилиш йўлини тута бошлади.
ГДР билан ГФР имзолаган иқтисодий иттифоқ ГДРнинг 1990 йил 1 июлдан бошлаб Ғарбий Германия пул бирлигига ўтишини белгилади. 1990 йил 13 августда ГДРнинг ўша йил октябридан ГФР таркибига кириши тўғрисида қарор қабул қилди. Германияни қайта бирлаштириш санаси 1990 йил 3 октябрь деб белгиланди. Ана шу ва бошқа ҳужжатлар Иккинчи жаҳон уруш натижаларига нуқта қўйди.
1990 йил 12 сентябрда Москвада 4 ғолиб давлат (СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция), ГДР ва ГФР (“2+4” формуласи) Германия масаласи узил-кесил бартараф этилганлиги тўғрисида шартнома имзоланди.
1990 йил 7 октябрда Нью-Йоркда СССР, АҚШ, Буюк Британия, Франция, ГДР ва ГФР ташқи ишлар вазирлари томонидан бирлашган Германия билан тўрт томонлама ҳуқуқлар ҳамда Берлин ва бутун Германияга нисбатан жавобгарлик тўхтатилиши ҳақида ҳужжат имзоланди. Бу Германия ташқи сиёсий ҳолати ўзгарганлигини мустаҳкамлаб берди.
Германияда охирги парламент сайловлари 2017 йил 24 сентябрда бўлиб ўтди, унда 34 та партия қатнашди.
Германиянинг ҳозиги президенти Франк-Вальтер Штайнмайер (2017 йил 19 мартдан), федерал-канцлер Ангела Меркель (2005 йил 22 ноябрдан).
ГФР Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 31 декабрида тан олди ва 1992 йил 6 мартда дипломатик муносабатлар ўрнатилди (Ўзбекистоннинг Ғарбий Европадаги биринчи элчихонаси 1993 йил Бонн шаҳрида очилган). Берлин ва Тошкентда икки давлат элчихоналари фаолият кўрсатмоқда. 2005 йилгача икки давлат ўртасида 5 марта олий даражадаги ташрифлар бўлиб ўтди. ЎзР биринчи Президенти И.Каримов ГФРга 3 марта – 1993 (апрель-май), 1995 (14-16 ноябрь) ва 2001 (2-5 апрель) йилларда расмий ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил 20-22 январда Германияга ташриф буюрди.
ГФР томонидан 1995 йилда Федерал Президент Роман Герцог ва 2002 йил Федерал Канцлер Герхард Шрёдер ташриф буюришди. 2019 йилнинг 27 май куни Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Германия банклари инвестицияларига Қўнғирот сода заводи қурилиб ишга туширилди, “Бенклер банк” инвестициясига Фарғона фуран бирикмалари заводида целлюлоза, 2000 йилда Тошкентда “Хобас-Тапо” қўшма корхонасида нометалл қувурлар ишлаб чиқариш йўлга қўйлилди, Ангренда каолин ишлаб чиқариш фабрикаси қурилди. Бундан ташқари, Германия банклари инвестициясига Хоразм вилояти қишлоқ жойларини сув билан таъминлаш бўйича ҳам катта лойиҳа амалга оширилди.
Германиянинг 20 дан ортиқ олий ўқув юртлари билан талабалар, мутахассислар ва педагогик кадрлар алмаштириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган. Икки томонлама маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришда Тошкент – Берлин, Самарқанд – Бремен, Бухоро – Бонн шаҳарлари шерикчилик алоқалари муҳим рол ўйнамоқда7.
Бугунги кунда мамлакатимизда Германия сармояси иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 160 тадан ошди. Шундан 42 та фирма ва компания тўлалигича хориж капитали ҳисобига тузилган. 2018 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 25 фоиз ўсиб, 770 миллион доллардан зиёдни ташкил этди8.
Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси – Набижон Қосимов. Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси – Гюнтер Лео Оверфельд.


  1. Download 213 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish