Режа: гфр иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда


Италия Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда



Download 213 Kb.
bet4/5
Sana21.02.2022
Hajmi213 Kb.
#50379
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 маъруза ГФР ва Италия урушдан кейинги йилларда

Италия Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда

Италияни Англия, АҚШ қўшинлари оккупация қилиб олган бўлишига қарамай, унинг давлатчилиги йўқ бўлиб кетмади. Фашистлар ҳукмронлигида ўтган “қора йигирма йиллик”дан кейин 1945 йилдан бошлаб мамлакатда демократик идора усули қайта тиклана бошлади. Бу ишда Қаршилик ҳаракатида қатнашган партиялар, шунингдек христиан-демократлар, либераллар, республикачилар, монархиячилар ва бошқалар иштирок этишди. 1944–1947 йилларда коалицион ҳукумат тузилди. 1946 йил 2 июнда Италияда давлат тузумининг шакли ҳақида (монархиями ёки республика) референдум бўлиб ўтди. Кўпчилик овоз республика бўлишини талаб қилди. Собиқ қирол Умберто II 1946 йил 13 июнда мамлакатни тарк этди.
1946 йил 18 июнда Италия расман республика деб эълон қилинди. Референдум бўлиб ўтган 2 июнь куни Италияда миллий байрам – Республика куни бўлиб қолди. Италия Таъсис мажлиси мамлакат конституциясини ишлаб чиқишда ўткир мунозараларга сабаб бўлди. Республика давлат билан черковнинг ўзаро муносабатларида 1929 йилги Латеран конкордати9да белгиланган мақомни тан олиш ҳақида баҳс бўлди. Ватикан бу манфаатни сақлаб қолишдан манфаатдор эди. Сўл партиялар эса бу нарса давлатнинг дунёвий характеридан чекиниш ва виждон эркинлигини чеклаш бўлади, деб ҳисобладилар. Бироқ, Италия шароитида республика билан черковь ўртасидаги мухолифлик хавфли эканини англаб муросага келинди. Конституциянинг 7-моддасида “давлат ва католик черкови ўзига тегишли соҳаларда мустақил ва суверендирлар” деб ёзиб қўйилди. Конституцияга биноан президент Италия республикасининг бошлиғи ҳисобланади. У парламент иккала палатаси (депутатлар палатаси ва сенат) ҳамда мухтор вилоят вакилларининг қўшма мажлисида 7 йил муддатга сайланади.
Италия билан Гитлерга қарши коалиция (СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция) ўртасидаги сулҳ шартномаси ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 1945–1946 йиллардаги сессияларида ишлаб чиқилди ва 1947 йил 10 февралда Париж сулҳ конференциясида имзоланди. Бу ҳужжатда Италия демократик ва мустақил давлат, деб эълон қилинди. Шартнома шартларига кўра, Италия босиб олган барча ҳудудларидан маҳрум бўлди. У Албания ва Эфиопия суверенитетини тан олди. Грецияга Додеканес оролларини қайтариб берди. Шимолий ва Шарқий Африкадаги собиқ мустамлакалари – Ливия, Эритрея ва Италия Сомалисига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум этилди. Югославия билан Италия ўртасида талаш бўлган Триестнинг тақдири масаласи кечиктирилди ва БМТнинг кўриб чиқишига ҳавола қилинди. Кейинчалик, 1954 йилда Англия, Франция ва АҚШ воситачилигида Италия Триестни қўлга киритди. Бундан ташқари, Италия урушда зарар етказилган мамлакатларга репарациялар, жумладан Совет иттифоқига 100 млн доллар товон пули тўлаш мажбуриятини олди. Сулҳ шартномаси Италия Таъсис мажлиси томонидан 1947 йил ёзида тасдиқланди ва ўша йили 15 сентябрдан кучга кирди.
1949 йилнинг апрель ойида Италия НАТОга аъзо бўлди. 1950 йилнинг 27 январида АҚШ билан “Мудофаа мақсадларида ўзаро ёрдам тўғрисида” битимга асосан мамлакат ҳудудида АҚШ ҳарбий базаси қурилди.
Италияда 1947 йил майида Алчидо де Гаспери бошчилигида христиан демократларнинг бир партияли ҳукумати тузилди. Ватикан билан черковь мулозимларининг қўллаб-қувватлаши туфайли ХДП урушдан кейинги Италиянинг етакчи партиясига айланган эди. 1948 йил 18 апрелда биринчи республика парламентига сайловларда ХДП 48,48 фоиз овоз олиб парламентдаги ҳукмронлигини таъминлади.
50-йилларнинг бошларидан Италия саноат маҳсулотини йилига ўртача кўпайтириш суръатлари жиҳатидан Ғарбий Европадаги барча мамлакатлардан ўзиб кетди, жаҳон миқёсида фақат Япониядан кейин борди. 1950–1963 йилларда унинг саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажми уч баравар кўпайди. Нефть ва газни қайта ишлаш, синтетик тола ишлаб чиқариш 1953–62 йилларда 28 баравар, пластмасса ишлаб чиқариш 10 бараварга ошди. Ўн беш йилдан камроқ ҳам камроқ вақт ичида Италия саноати ўртача даражада ривожланган мамлакатдан юксак даражада ривожланган саноат мамлакатига айланди10. 1957 йилда Италия Европа Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо бўлди.
Саноатнинг жадал ривожланиши қишлоқ аҳолисининг, айниқса, жанубий вилоятлардан шаҳарларга оммавий равишда кўчиб келишига сабаб бўлди. Ҳукумат ўтказган аграр ислоҳот ўзини оқламади. Янги ер олган деҳқонлар ҳам ундан воз кечиб, шаҳарга йўл олди. 1950–1960 йилларда ҳаммаси бўлиб 1,8 млн киши қишлоқлардан кетиб қолди. Аммо шаҳарга келганларнинг ҳаммаси ҳам иш топа олмас эди. Корхона эгалари эса ишчи кучи ортиқлигидан фойдаланиб, иш ҳақини паст даражада ушлаб турар ва шу йўл билан ишлаб чиқариш чиқимларини қисқартириб, ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширар эди.
Италия “иқтисодий мўъжиза” йилларида иқтисодий жиҳатдан илгарилаб кетган бўлса ҳам, ижтимоий муаммолар талайгина эди. Мамлакат шимолида саноат ривожланган бир пайтда жанубдаги аграр вилоятлар ҳамон орқада қолаётган эди, жануб деҳқонларининг шимолга оммавий кўчиб келиши шаҳарларнинг тез ва тартибсиз ўсишига, уй-жой етишмаслигига олиб келди. Бундан ташқари, ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ГФР, Швейцария ва Францияга иш излаб кетишига тўғри келди.
1950–1990 йилларда Италияда кўп партияли сиёсий тизим мавжуд бўлиб, пропорционал сайлов тизими асосида вакиллик муассасалари шаклланган эди. 1947 йилдан бошлаб ХДПнинг устунлиги кўп йиллар давомида сақланиб келди. 1962 йилдан 1972 йилгача ХДПдан ажралиб чиққан Италия социалистик партияси (ИСП) христиан демократлар билан сўл оралиқ ҳукумат туздилар. 1972 йилда сўл оралиқ ҳукумат барбод бўлди. 1948 йилдан 1978 йилгача бўлган даврда Италияда 40 ҳукумат алмашди. 1969 йилдан кейинги даврда 400 га яқин сиёсий арбоб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари террорчилар қурбони бўлишди11.
1976 йилги сайловда ХДП 35 фоиз овоз олиб, мушкул аҳволга тушиб қолди. ХДП раиси Альдо Моро “учинчи вариант” ғоясини илгари сурди, унда Италия компартияси (ИКП)ни ҳукумат коалициясига жалб қилиш кўзда тутилган эди. Лекин, сўл террорчи “қизил бригадалар” А.Морони ўғирлаб кетиб, ўлдириб юборганликлари бу ташаббусга халақит берди. 1978 йилдан кейин Италиянинг навбатдаги ҳукуматлари христиан демократлар, либераллар, республикачилар, социал демократлар ва социалистлардан иборат бешта партиянинг коалицияси асосида тузилиб келинди.
1992 йил февралида судья Антонио ди Пьетро раҳбарлиги остида “соф қўллар” (ёки “тоза қўллар”)12 деган кенг миқёсли тергов-суд кампанияси бошланди. Унинг давомида асосий сиёсий партиялар раҳбариятининг олий доираларида оммавий коррупция авж олганини кўрсатувчи фактлар аниқланди. Тергов рўйхатига тушган 20 мингдан ортиқ кишилар орасида собиқ бош вазирлар, вазирлар, сенаторлар, депутатлар ва бошқалар бор эди. 1992–1994 йилларда 2 мингдан кўпроқ киши порахўрликда, хизмат мавқеидан ғаразли мақсадларда фойдаланишда, мафия билан алоқадорликда, солиқ тўлашдан бўйин товлашликда айбланиб суд томонидан текширилди. Бу суд мажлиси Италияда Қаршилик ҳаракати давомида вужудга келган партияларнинг таназзулга учрай бошлаганини кўрсатди. Шу муносабат билан президент Луиджи Скальфаро 1994 йил 27 мартда парламентга муддатдан аввал сайлов ўтказди. Сайлов мажоритар тизим асосида ўтказилиб, кўплаб майда партия ва ҳаракатлар вакилларининг парламентга киришига тўсиқ бўлди.
Сайловда “Озодлик минтақаси” янги блоки ғалаба қилди. Унинг таркибида миллионер Сильвио Берлускони раҳбарлигидаги “Олға Италия”, сепаратчи Умберто Босси раҳбарлигидаги “Шимол Иттифоқи” янги фашистсимон ва ўнг миллатчиларнинг бирлашмаси бўлмиш “Миллий альянс” бор эди13.
Италияда охирги парламент сайловлари 2018 йил 4 мартда бўлиб ўтди, унда 25 тадан ортиқ партия ва сиёсий гуруҳлар қатнашди.
Италиянинг ҳозирги президенти Сержо Маттарелла (2015 йил 3 февралдан), ҳукумат бошлиғи Жузеппе Конте (2018 йил 1 июндан).

Италия Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йил 10 январда тан олди ва шу йилнинг 24 мартида дипломатик муносабатлар (иккала давлат ҳам ўз элчихоналарини очган) ўрнатилди. 1996 йил июнь ва 2000 йил ноябрь ойларида ЎзР биринчи Президенти И.Каримов Италияга расмий ташриф буюрди. 1997 йил майида Италия Президенти Луиджи Скальфаро расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.


Ҳозирги кунда италияликлар билан ҳамкорликда 49 қўшма корхона ташкил этилган ва улардан 5 таси 100 фоиз Италия сармоясига ташкил этилган.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси – Отабек Акбаров. Италия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси – Андреа Бертоцци.

Download 213 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish