ҳолда ўзаро кесишадилар ва бир-бирини тўлдиради. Уларнинг кўпчилиги
давлат ва унинг институтларига хосдир. Аммо давлат органлари қонунлар,
меъёрий ҳужжатлар, қоида ва талаблардан иборат ҳуқуқий доирада фаолият
юритса, фуқаролик онги эркин шаклланади. Фуқаровий онг меъёрлари
ижтимоий-сиёсий
жараёнлар
натижасида
шаклланади,
уни
мувофиқлаштирадиган ёки уни амалга оширадиган
махсус тузилмалар
бўлмайди. Фуқаролик онгининг вазифалари алоҳида индивид эмас, балки
бутун жамият фаолияти билан боғлиқ.
Фуқаролик онги жамият ҳаётида турли шаклларида намоён бўлади.
Кишилар шахсий ва ижтимоий қадриятлар борасида ўз қарашлари,
тасаввурлари,
қадриятлари,
интилишлари,
меъёрларини
турли
кўринишларида намоён этишади. Жамият, гуруҳлар, шахснинг ижтимоий
манфаатлари намоён бўладиган фуқаровий манфаатлар тизим ҳолига
келади. Айнан тизим ҳолида бўлганлиги туфайли фуқаровий манфаатлар
ҳар бир шахснинг қадриятларини ҳаётга татбиқ этади,
унинг жамиятга,
давлатга, бошқа фуқароларга нисбатан муносабатини шакллантиради.
Фуқаронинг масъулияти, мақсадлари, вазифаларини белгилашга, ижтимоий
аҳамиятга эга бўлган хусусиятларини шакллантиришга кўмаклашади. Айнан
ана шу тарзда шаклланган фуқаровий онг фуқаролик жамиятининг
шаклланишига хизмат қилувчи қадриятлар, меъёрлар, ғоя ҳамда
тасаввурларни шакллантириш, жамиятни комиллик ва эркинликка
етаклашга хизмат қилади.
Фуқаролик жамияти бир неча авлод алмашинувини талаб этадиган
жараён бўлгани сингари фуқаровий онг ҳам
тарихий давр мобайнида
шаклланади. Ҳар бир мамлакатдаги фуқаровий онг шу мамлакатдаги
ижтимоий-сиёсий тизимнинг табиатига мос равишда шаклланади. Шу
мамлакатга хос бўлган ижтимоий тизим, алоқалар ва муносабатларни акс
эттиради.
Фуқаролик онги табиий ва тадрижий тараққиёт маҳсули бўлиб, уни
сунъий жиҳатдан тезлаштириш мумкин эмас. У ижтимоий, иқтисодий ҳамда
сиёсий омиллар негизида тадрижий тарзда шаклланади. Ҳар бир авлод
мавжуд демократик қадриятларни ўзлаштиради ва янгиларини яратади. Бу
жараёнда фуқаролик онгини белгилаб берувчи меъёрлар ва қадриятларни
сақлаш ҳамда узлуксиз такомиллаштириш энг муҳим фаолият ҳисобланади.
Тадрижий
тараққиёт
натижасида
демократик
тасаввурлар
мустаҳкамланиб, аста секинлик билан фуқаролик тажрибаси тўпланиб
боради.
Фуқаролик онги бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Фуқаролик
онги ижтимоий тизимнинг ўзгариши билан янгиланадиган қадриятларга
мослашиб боради. Бошқа тарафдан фуқаролик
онги ижтимоий
ўзгаришларни келтириб чиқарувчи фаол омил ҳисобланади. У фуқароларни
фаол ҳаракатга бошловчи тасаввурлар билан боғлиқ бўлганлиги туфайли,
жамият ўзлигининг янгиланишига, ижтимоий тараққиётни тезлаштирувчи
омилга айланиши мумкин. Фуқаролик онги ижтимоий тараққиётнинг руҳий
негизини яратган ҳолда жамиятнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Фуқаролик онги янги ғояларни қабул қилиш даражасида очиқ
характерга эга. Янги ғоялар шу тизимга мос эканлиги ўз исботини топган
тақдирда аста секин жамиятнинг моҳиятига сингиб боради.
Маданий янгиланишлар узлускиз тарзда ижтимоий онгга таъсир
кўрсатиш даражасида кўп рўй берган тақдирда жамиятда воқеликни ҳис
этиш учун янгича усуллар вужудга келади ва бу ўз навбатида фуқаровий
онгнинг ўзгаришига олиб келади.
Мамлакатда сиёсатни тубдан ўзгартириш ҳатто
мулкка нисбатан
муносабатни ҳам бутунлай ўзгартириш мумкин, аммо кишиларнинг асосий
қарашлари ва қадриятларини тезлик билан ўзгартириб бўлмайди.
Фуқаролик онги умумий тамойилларгагина асосланмасдан, моҳияти
жиҳатидан ўзгариб боради. Албатта жамиятда барқарор бўлган, ҳар қандай
сиёсий тизимга хос бўлган тарихиий тажриба, анъаналар сингари ўзгармас
хусусиятга эга қадриятлар мавжуд бўлиб, улар фуқаровий онгда рўй бериши
мумкин бўлган тезкор ўзгаришларни тийиб туради. Янги тарихий тажриба
эса айнан ана шундай қадриятлар негизида вужудга келади ва фуқаролар
онгига сингиб боради.
Тушунча сифатида “фуқаролик онги” ҳақида гап кетганда аввало
фуқаронинг давлат билан сиёсий-ҳуқуқий муносабатлари назарда тутилиб,
кишининг бирор-бир давлатга мансублиги ва шу давлатнинг қонунларига
бўйсуниши тушунилади. Кишининг ҳуқуқий мақомида
ифодаланган
фуқаролик давлат билан фуқаро ўртасида амал қиладиган бир қатор ҳуқуқ
ва бурчлар билан мустаҳкамланган.
Турли ижтимоий субъектларнинг ўзаро таъсирлашуви рўй берадиган ва
манфаатлари амал қиладиган жамият муносабатларига фуқаровий онг кириб
боради ва уларни акс эттиради. Шунингдек, у кишилараро муносабатларга
таъсир кўрсатган ҳолда уларга аниқлик, мазмун ва шакл бағишлайди.
Кишиларнинг ижтимоий ҳаёт ҳамда давлатга нисбатан, шахс билан давлат
ўртасида ҳақиқий ва меъёрий муносабатлар тўғрисидаги
тасаввурлари
фуқаровий онгда мужассамлашган.
Ижтимоий-сиёсий, диний, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа
меъёрлар, талаблар, тамойиллир, қоидалар умумий фуқаровий дунёқараш
шаклида фуқаровий онгнинг таркибий элементлари сифатида намоён
бўлади.
Демократик жамиятнинг барқарорлиги демократик қадриятлар билан
бойишни тақозо этади. Бу жараён жамиятдаги фуқароларнинг ижтимоий
эркин шароитда яшашга қанчалик тайёр эканликлари,
яъни шахсларнинг
фуқаровий етуклиги ва фаоллигига боғлиқ. Ўз навбатида фуқаровий етуклик
ва фуқаровий мусъулият жамият аъзоларининг фуқаровий онги даражаси
билан белгиланади. Айнан фуқаровий онг жамиятнинг маънавий,
интеллектуал ҳамда ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини шакллантиради.
Фуқаровий онг жамиятни бирлаштиришга хизмат қилади, умумий
манфаатлар йўлида фуқаролар ўртасида келишув бўлишига хизмат қилади.
Жамиятда рўй берадиган турли ижтимоий-маданий омиллар таъсирида
фуқаровий онг ўзгариб боради ва фуқаровийлик тўғрисидаги ғоялар
тараққиётида ўз аксини топади.
Давлат ва
жамият, давлат ва шахс ўртасидаги муносабатларнинг
табиати ҳақидаги билимларнинг кенгайиши “фуқаровийлик” тушунчасини
қайта қайта тафаккур қилишни тақозо этади. Ижтимоий жараёнлар
натижасида сайқалланган фуқаровий маданият ва фуқаровий онг кишиларни
иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий жиҳатдан шакллантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: