Куп ишлатиладиган хужайра ташкариси ферментлари.
Пепсин
Трипсин
Протеаза
Амилаза
Целлюлаза
Липаза
нуклеаза
Ҳужайра ичидаги ферментларни экстракция қилиб, ажратиб олиш бироз мураккаброқ бўлишига қарамасдан, ажратиб олинади, тиббиётда ва озиқ-овқат саноатида ишлатилади.
глюкозани аниқлаш учун кенг ишлатиладиган -глюкозооксидаза
ҳар хил шишларни даволашда ишлатиладиган аспарагиназа
антибиотикларни трансформациясида иштирок этувчи – пенициллинацилаза
турли максадларда кулланиладиган- эндонуклеазалар, протеазалар, полимеразалар
Ҳужайра ичи ферментлари
3.Фермент ишлаб чиқаришдаги асосий жараёнлар.
Ҳужайра ичи ва ҳужайра ташқариси ферментларини ажратиб олиш ва уларни тозалашни дастлабки босқичида жуда ҳам катта фарқ бор.
Биомассани культурал суюқликдаги метаболитлардан, ҳужайра ташқарисига чиққан ферментлардан ажратиш жараёни центрафуга, сепаратор, оддий фильтрлаш (замбуруғлар учун) орқали амалга оширилади.
Кимёвий таркиби бўйича хилма-хил метаболитлар сақловчи культурал суюқликни фильтрати биомассадан ажратиб олинади.
Фильтрат ажратиладиган ферментни 80%га яқинроқ бўлган фаоллигини сақлайди ва кейинги технологик манипуляцияларга тайёр эритма ҳисобланади.
Ҳужайра ичи ферментларини ажратиб олиш учун биомасса, унда сорбция бўлиб қолган компонентлардан тозалаш учун дистилланган сув ёки жуда ҳам суюлтирилган буфер билан бир неча маротаба ювиб ташланади.
Ҳужайра структурасини бузиб, ичидаги ферментларни ажратиб олиш учун ҳар хил усуллардан фойдаланилади: механик (шарикчалар ёрдамида бузиш; кварц қумлари билан артиш), физик (ультратовуш, гидравлик қимирлатиш, музлатиб-эритиш) ва бошқалар.
Бузилган биомассадан ферментни рН кўрсаткичи ферментга тўғри келадиган суюлтирилган буфер ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужайрани бузилган қисмлари центрафуга ёрдамида ажратилади.
Нуклеин кислоталар ферментлар ёрдамида парчаланади ёки юқори молекулали катионлар ёрдамида чўктирилади.
Культурал суюқликни фильтрати (ҳужайрадан ташқаридаги ферментлар ажратиш учун) ва ҳужайра ичидаги ферментлар экстракти бир-биридан нима билан фарқ қилади?
Ҳужайра ташқарисидаги фильтрат одатда 15-20 та ҳар хил оқсиллар сақлайди, ҳужайра экстрактида эса оқсил спектри анча кўпроқ бўлади.
Кўпинча, тиниқ ҳолатдаги фермент эритмаси вакуумда парлатиш орқали ёки ультрафильтрация йўли билан қуюлтириб олинади. Бу усуллар фермент эритмасини 5-15 маротаба қуюлтириб олиш имконини яратади.
Қуюлтирилган фермент эритмалари асбест ёки целлюлоза фильтрларидан ўтказилиб, тозалаб олинади.
Коммерция учун тайёрланган фермент концентратларига стабилизаторлар (ош тузи, бензоатлар, сорбинатлар, баъзида металл ионлари) солинади.
Агар зарур бўлса суюлтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |