Режа: Фалсафанинг билимлар тизимида тутган урни. Фалсафанинг предмети


Туленов Жондор (1927-2002) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор



Download 0,64 Mb.
bet52/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#162683
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58
Bog'liq
1-2 мавзу фалсафа 2020

Туленов Жондор (1927-2002) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. Асосий ижоди диалектика ва билиш назарияси, илмий тафаккур услуби масалаларига бағишланган.
ХХ асрнинг 70-80 йилларида фалсафани ўрганишда нисбатан эркинлик шаклланди ва шу боис диалектик мантиқнинг ривожига йўл очилди. Ўзбекистонда Ж.Туленовнинг диалектика мактаби шаклланди. Қозоғистонлик ўзбек олими 1971 йилдан Ўзбекистонда илмий фаолиятини давом эттиради. У 350 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Ж.Туленов ўзининг “Қонун фалсафий категория сифатида” (Закон как философская категория 1959) асарида қонунлар тузилиши жиҳатидан уч асосий компонентлардан иборат деб кўрсатади: Улар 1) объектив асосга эга, яъни предмет ва ҳодисаларнинг умумий нисбатан барқарор зарурий алоқаларини ифодалайди; 2) ҳаракатнинг ўзига хос усулига эга, яъни воқеалар характери ва йўналишини аниқлайди; 3) юқорида кўрсатилган икки компонент ўртасида боғловчи элемент вазифасини бажарувчи муайян шароитлар мавжудлигида намоён бўлади. Демак қонун- бу предмет ва ҳодисаларнинг зарурий, нисбатан барқарор муносабатлари мажмуи бўлиб, улар воқеаларнинг йўналиши ва характерини аниқлайди. Қонун намоён бўлишининг турли шакллари билан характерланади. Қонуннинг намоён бўлиш шаклларига қуйидагилар киради: 1) қонуннинг стихияли англанилган куч сифатида намоён бўлиши; 2) қонуннинг ҳукмрон тенденция ва аниқ шаклда намоён бўлиши (динамика ва статика қонунлари); 3) қонуннинг катта ва кичик куч билан ҳаракати.
Объектив қонунлар тизими ҳам турли туманлиги билан характерланади. 1) Қонун қамраб олган объектив жараёнлар нуқтаи назаридан табиий ва ижтимоий қонунлар фарқланади; 2) Жараёнларга таъсир даражаси нуқтаи назаридан асосий ва асосий бўлмаган қонунлар; 3) ҳаракат шароитлари нуқтаи назаридан хусусий, умумий ва энг умумий қонунлар фарқланади. Ушбу қонунлар ижтимоий тарақиётда ўз ифодасни топади.
Ж.Туленовнинг категориялар ҳақидаги фикрлари ҳам диққатга сазовордир. Жумладан, у а) диалектика категориялари объектив дунёнинг умумий қонуниятларини ифодалайди ва онтологик мазмунга эга; бу инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган воқелик ривожланиши ва ҳаракатининг алоқадорлиги билан боғлиқ умумий қонун; 2) диалектика категориялари умумий тушунчалар сифатида инсон фикрининг шаклидир ва билишнинг таянч нуқтаси ҳисобланган мантиқий мазмунга эга; 3) диалектика категорияларининг шаклланиши ва ривожланишининг асоси бўлган амалиёт инсоннинг моддий маънавий фаолияти мажмуи сифатида намоён бўлади, шунинг учун диалектика категориялари ижтимоий амалиётнинг маҳсули ҳам дейилади; 4) диалектика категориялари амалиётда пайдо бўлиб, амалиётга хизмат қилади. 5) диалектика категорияларининг муҳим хусусияти уларнинг ўзгарувчанлиги ва эгилувчанлигидир деб эътироф қилади. Муаллиф “Диалектика категорияларининг эгилувчанлиги” (Проблема гибкости категорий, 1981), Диалектика категорияларнинг ўзаро алоқадорлиги (Взаимосвязь категорий диалектики 1986) асарларида биринчи бўлиб, диалектика категорияларининг зиддиятлилиги, уларнинг ривожи, ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро бир-бирига ўтишини, категориялар эгилувчанлигининг фан ва амалиёт учун аҳамиятини асослаган. Ж. Туленов диалектика қонун ва категорияларининг айнийлиги ва фарқлари масаласи ҳақида ҳам тўхталади. У ўзининг ”Диалектика ва илмий тафаккур услуби” (Диалектика и стиль научного мышления, 1983) асарида биринчи марта, инсон ижодий фаолиятида тафаккур услубининг ўрни ва ролини ёритиб беради. Инсоннинг кундалик тафаккур услубидан илмий тафаккур услубига ўтишига таъсир қилувчи омилларни, диалектик, метафизик, софистик, эклектик тафаккур услубларининг тарихий ривожланиш босқичларини ёритиш билан бир қаторда, илмий тафаккур услубига таъриф берган. Совет даврининг қақшатқич тазйиқи остида Ж.Туленов 3 марта “Диалектика ва билиш назарияси” (1984, 1986, 1989) мавзусида халқаро илмий конференция ўтказди ва бу билан ўзбек фалсафасининг ривожига ўз ҳиссасини қўшди..
Мустақил Ўзбекистонда Ж.Туленов ижодининг янги қирралари намоён бўлди. Бу даврда у ижтимоий диалектика масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Ҳаёт фалсафаси (1993) асарида фалсафий билимнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг сиёсат билан боғлиқлиги, мамлакат мустақиллигининг дастлабки йилларида ижтимоий сиёсий, иқтисодий, маънавий янгиланиш жараёнларини тушуниш учун фалсафий маданият ва сиёсий тафаккурни шакллантириш лозимлигини таъкидлайди. “Мустақиллик ва миллий тикланиш” (1996) асарида Ўзбекистон мустақиллигининг тарихий аҳамияти, янги сиёсий тизим, кўпукладли иқтисод ва бозор муносабатларига ўтишда, мустақил давлатнинг маънавий, маданий ва ахлоқий асосларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, миллий мустақиллик мафкурасининг мақсади ва йўналишларини аниқ англаш ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш масалалари ёритилган. “Қадриятлар фалсафаси” (1998) асарида қадриятларнинг моҳияти, уларнинг турлари (табиий, иқтисодий, ижтимоий сиёсий, эстетик ва ҳ.к) маъмурий буйруқбозлик ҳукмронлик қилган тузумда миллий қадриятларнинг қадрсизланганлиги, мустақиллик даврида қадриятларга муносабатнинг ўзгарганлиги, миллий тикланиш, миллатнинг ўз-ўзини англаши мустақилликни сақлашнинг асосий омили бўлишини эътироф этган.
Туленовнинг сўнгги асари “Диалектика назарияси”(2001) бўлиб, унда олим диалектикани синергетика билан алмаштиришга, диалектикани ўлдига чиқаришга ҳаракат қилган баъзи сохта олимчаларга қақшатқич зарба беради. Диалектиканинг фан ва таълимот сифатидаги тарихий тараққиётини, унинг энг қадимги ва ҳозирги замон билишининг методларидан бири эканлигини, буюк мутафаккирлар ал-Форобий, ал-Хоразмий, ал-Беруний, Ибн-Сино, Улуғбек, Мирзо Бедил асарлари асосида диалектиканинг ижтимоий жараёнларни билишдаги аҳамияти, унинг глобал характерини ёритган. Ж.Туленов талабалар учун қатор дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратган, умрининг охиригача халққа хизмат қилган буюк олим эди.
И.А.Каримов айтганларидек, “Шахс имкониятлари бизда жуда чуқур ирсий асосларга эгадир. Республикамизда жаҳон фани ва техникаси, фалсафа ва ҳуқуқ ютуқларини эгаллаб олган ва шу билан бирга ўз халқига яқинликни сақлаб қолган кишилар жуда кўпдир”61. Улар ўзларининг ҳалол меҳнати билан аждодлар ишини давом эттирган ҳамда ҳозирги кунда ҳам мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизациялаштириш жараёнига муносиб ҳиссасини қўшмоқдалар. Қуйида мамлакатимизда ижтимоий фалсафа ва маданият фалсафаси фани равнақига муносиб ҳисса қўшган файласуф олимлар ҳақида сўз юритамиз.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish