Режа: Фалсафанинг билимлар тизимида тутган урни. Фалсафанинг предмети


И.Мўминов (1908-1974) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор



Download 0,64 Mb.
bet51/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#162683
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   58
Bog'liq
1-2 мавзу фалсафа 2020

И.Мўминов (1908-1974) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. И.Мўминов томонидан 1956 йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журналига асос солиниши илмий тадқиқот ишлари таркиби ва мавзулари доирасининг нисбатан кенгайтирилиши, ижодий эркинликка йўл очди. 1957 йилда И.Мўминов ташаббуси билан ЎзФа ҳузурида “Фалсафа ва ҳуқуқ институти” ташкил қилинган. (Ўзбек энциклопедиясининг биринчи масъул муҳаррири бўлган.)
И.М. Мўминов ўзбек файласуфларидан биринчи бўлиб, тоталитар тузумнинг миллатни маънавий қадриятлардан маҳрум этиш, миллий онгни бузиш ва ўз-ўзини англашга йўл қўймасликка интилиб, коммунистик мафкурани шакллантиришга жон-жаҳди билан ҳаракат қилаётган бир пайтда, тарихий ва маънавий меросни, ўзбек халқи ва Марказий Осиёнинг бошқа халқлари яратган бой маънавий қадриятларни ҳар томонлама ўрганди.
И.М Мўминовнинг Абу Райхон Беруний таваллудининг 1000 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро конференцияда “Беруний – энциклопедист олим” мавзусидаги маърузаси ва “Хоразмлик буюк энциклопедист” монографиясининг ўзбек, рус, инглиз ва француз тилларида нашр қилиниши оламшумул воқеа бўлди. Хусусан у “Биз буюк хоразмлик олим Берунийга ватанпарварлиги, инсонпарварлиги учун, олимнинг қувончи ва бахтини умуминсонийлик ва миллийлик, умумийлик ва хусусийлик бирлигида кўра олгани учун буюк ҳурмат билан қараймиз. Берунийда ватанпарварлик изчил инсонпарварлик билан узвий боғланиб кетади”57, деб эътироф этади. Ўша даврда ўтмиш мутафаккирлари ва олимларининг инсонпарварлик салоҳияти, қарашлари ва таълимотларидаги нодир миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳақида ҳеч нарса дейилмаган ёки улар инкор қилинган бир вазиятдаги бу саъй ҳаракат миллий фалсафа ривожидаги дастлабки учқун бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Олим турли манба ва илмий адабиётлардан фойдаланган ва уларни шарҳлаган ҳолда Амир Темурнинг шахси ва фаолиятини объектив таҳлил қилишга ва баҳолашга ҳаракат қилди. И.Мўминов ўша даврдаги илм аҳлини Амир Темурнинг миллий давлатчиликни шакллантиришдаги ролига тўғри баҳо беришга чақирди ва 1969 йилда ЮНЕСКО ҳомийлигида Самарқанд шаҳрининг 2500 йиллиги, Темур ва Темурийлар давридаги Ўрта Осиё санъатини ўрганишга бағишланган конференцияда “Амир Темурнинг Ўрта Осиёда тутган ўрни ва роли”мавзусида маъруза қилди, жиддий муҳокамалардан сўнг маъруза ўзбек ва рус тилларида нашр қилинди. У ”Бундай шахснинг юзага келиши даврнинг, замоннинг тақозоси, Чиғатой улусининг зулми, майда феодал бекларни ваҳшиёна эзиши, мўғул хонлари, Олтин Ўрда бекларининг Моварауннаҳрдаги тўхтовсиз босқинчилик юришлари, азобланган, хонавайрон бўлган, 150 йил давомида чет эл ҳукмронлигидан тинкаси қуриган мамлакатнинг, халқнинг мустақилликка эришиш талаби эди. Бу тарихий зарурият Темурда, унинг лашкарбошиларида равшан кўринди. Темур давлат арбоби сифатида маълум даражада бу эҳтиёжни, талабни, заруриятни ўзида акс эттирди, яъни Мованауннаҳрда мустақил марказий бирлашган давлат тузди, мамлакат эҳтиёжларига жавоб берди. Мулкдор синфлар, савдогарлар, карвонсарой эгалари ҳамда маълум маънода аҳоли талабларига пешвоз чиқиб, мамлакатнинг кўп жойларида қурилишлар қилдирди, камида юз йигирма йил давомида нисбатан осойишталик ўрнатди. Бу шубҳасиз, мамкалакатда иқтисод, маданият, фан, адабиёт ва санъатнинг ўсишида муҳим омил бўлди. Темурнинг Ўрта Осиё тарихидаги хизмати, бизнингча ана шулардан иборатдир”58 деб таъкидлади.
Шунингдек, И.Мўминов “Амир Темур Ўрта Осиёни бирлаштирибгина қолмасдан, балки Русга ва бошқа Европа халқларига, шунингдек Шимолий Африка халқларига, биринчи навбатда Миср халқига ёрдам кўрсатди”59 деб таъкидлади. Бу асари билан И.Мўминов баъзи тарихчиларнинг “Амир Темур ўзидан вайрона ва кулдан бошқа ҳеч нарса қолдирмади”, “Темур ва Чингизхон бир тарзда иш кўрди” деган уйдирма даъволарнинг асоссиз эканлигини исботлади. Бу тоталитар мафкура ҳукмронлик қилган даврдаги буюк жасорат намунаси эди. Шу боис, И.Мўминов маъмурий –буйруқбозлик тизими мафкурасининг кескин танқиди ва адолатсиз тазйиқига учради. Чунки марксистик мафкура учун миллатнинг ўз –ўзини ангалашга асос бўладиган илмий тарихий далиллар эмас, балки миллатлар ва халқларни тарихий илдизларидан ва қадриятларидан узиб қўядиган коммунистик онгни шакллантириш муҳимроқ эди. Шундай бўлсада, 1976-1977 йилларда унинг 4 жилдлик “Танланган асарлари” нашр қилинди. Ушбу китобларга И.Мўминовнинг нафақат Ўрта Осиё мутафаккирлари, (Мирзо Бедил, А.Беруний, Ю.Қошғарий, А.Навоий, А.Жомий), балки ғарб фалсафаси намоёндалари (Гегел, Кант, Юм, Фихте) ижодига бағишланган асарлари жамланган.
Мустақилликка эришгач Мўминовнинг ижоди ва жамоатчи арбоб сифатидаги фаолиятига муносабат ўзгарди. У фан, фалсафа равнақига қўшган ҳиссаси учун “Буюк хизматлари”ордени билан тақдирланди. “Фалсафа ва ҳуқуқ институти” унинг номи билан аталди. И.Мўминов яратган илмий мактабнинг дастлабки қалдирғочлари ўз мактабларини яратишга муяссар бўлдилар ва устоз ишини давом эттирдилар.
Ўзбекистонда нафақат фалсафа тарихи, балки диалектика ва билиш назарияси масалаларини ўрганишга ҳам эътибор қаратилган. И.А.Каримов айтганларидек, “Фалсафани ўзагини ташкил этадиган диалектика фани бўйича ҳозир олий ўқув юртларимизда қандай дарсликлар бор? Дунёни диалектик нуқтаи назардан баҳолашда, бугунги ўта мураккаб ва шиддатли жараёнларни англаш, уларга муносабат билдиришда қайси йўналишлар сизга маъқул?”60. Дарҳақиқат, шўролар даврида илмий билим марксизм ғоялари билан суғорилган бўлса-да, баъзи файласуфлар ижодида билим ўзининг ҳақиқий маъносида ифодасини топа олди. Шундай олимлардан бири Жондор Туленовдир.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish