Режа Экология муаммолар ва экологик хавфсизликка таҳдидлар


Ўзбекистонда экологик хавфсизликни кучайтиришнинг йўналишлари



Download 20,82 Kb.
bet2/3
Sana24.03.2022
Hajmi20,82 Kb.
#508037
1   2   3
Bog'liq
14 мавзу 4 курс Экологик хавфсизлик

2. Ўзбекистонда экологик хавфсизликни кучайтиришнинг йўналишлари

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида экологик хавфсизликни кучайтиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини белгилаб берди:


1. Тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, ҳаво ва сув муҳитини инсоннинг ҳаётий фаолияти учун зарарли ёки салбий таъсир этадиган моддалар ифлослантиришини тўхтатиш, қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш.
2. Қайта тикланадиган заҳираларни қайта ишлаб чиқаришнинг табиий равишда кенгайишини таъминлаган ҳамда қайта тикланмайдиган заҳираларни қатъий мезон асосида истеъмол қилган ҳолда табиий заҳираларнинг ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш, тоғ-кон саноатининг чиқиндиларини ўзлаштиришни янада кенгайтириш ҳамда бузилган ерларни қайта яроқли ҳолга келтириш.
3. Катта-катта ҳудудларда табиий шароитларни табиий заҳиралардан самарали ва комплекс фойдаланишни таъминлайдиган даражада аниқ мақсадга қаратилган, илмий асосланган тарзда ўзгартириш (дарёлар оқимини тартибга солиш ҳамда сувларни бир ҳавзадан иккинчисига ташлаш, ернинг намини қочириш, шўрланишига қарши тадбирларини ва бошқаларни амалга ошириш).
4. Жонли табиатнинг бутун табиий генофондини маданий экинлар ва ҳайвонларнинг янги турларини кўпайтириш ҳисобига бошланғич база сифатида сақлаб қолиш.
5. Шаҳар ва туманларни режалаштиришнинг илмий асосланган, ҳозирги замон урбанизациясининг барча салбий оқибатларини бартараф этадиган тизимини жорий этиш йўли билан шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктларида аҳолининг яшаши учун қулай шароит яратиш.
6. Экологик муаммоларга жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиш, халқаро тузилмаларнинг заҳиралари, имкониятлари ва инвестицияларини ана шу муаммоларни ҳал қилишга жалб этиш1.
Экологик муаммоларни ҳал қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш борасида Ўзбекистонда сиёсат ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда. Экологик сиёсат, авваламбор инсон саломатлигини таъминлаш учун қулай муҳит яратишга қаратилгандир.
Инсон саломатлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан бири – экологик соғлом муҳитдир. Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини, шу қаторда, соғлом муҳитда яшаш ҳуқуқини ҳам кафолатлайди. Шу маънода инсон саломатлигининг барқарорлигини таъминлашда экологик хавфсизликни таъминлаш ҳал қилувчи омиллардан ҳисобланади. Экологик хавфсизлик давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатлари, жамият ва шахсни ҳимоя қилишнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Ўзбекистон сиёсати барқарор ривожланишнинг қуйидаги тамойилларига асосланади:
1. Экотизимларнинг маълум барқарорлигини сақлаб қолиш учун табиатдан фойдаланиш жараёнларининг мувозанатига эришиш.
2. Антропоген кучлар таъсири юқори бўлган туманларда барқарор ривожланишни янгилаш.
3. Экологик муаммоларнинг иқтисодий муаммолар устидан устунлигини кенг омма олдида тасдиқлаш, шу билан бирга, давлат бошқаруви жараёнларини экологизация қилиш.
Давлатнинг табиатни муҳофаза қилишга оид сиёсати ва сувдан оқилона фойдаланиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга ошираётган чора-тадбирлари қуйидаги асосий тамойилларга асосланган:

  • атроф-муҳитни аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили сифатида сақлаш ва қайта тиклаш бўйича иқтисодий ҳамда экологик сиёсатни мувофиқлаштириш;

  • табиатнинг айрим таркибий қисмларини муҳофаза қилишдан экотизимларни умумий ва мажмуавий равишда ҳимоялашга ўтиш;

  • жамият барча аъзоларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, унинг хилма-хиллигини сақлаш ва вазиятни яхшилаш, аҳоли ҳаёти учун қулай шароитларни яратиш борасидаги жавобгарлиги.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ҳамда бошқа вазирлик, идора ва ташкилотларнинг атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш борасида келгусидаги устувор вазифалари қуйидагилардан иборат:
- табиий ресурслардан, шу жумладан, сув, ер, минерал хом ашё, биологик ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш, республиканинг бутун ҳудуди бўйича атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини санитария-гигиена нормаларигача пасайтириш;
- экологик талофат зонаси Оролбўйида, шунингдек, мамлакатнинг экологик жиҳатдан ноқулай бўлган бошқа ҳудудларида экологик ҳолатни маҳаллийлаштириш, қайта тиклаш ва соғломлаштиришни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш;
- муҳофаза этиладиган янги табиий ҳудудларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш;
- республика аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш;
- экологик жиҳатдан тоза ва ресурсларни тежайдиган технологияларни, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича технологияларни жорий этиш;
- экология соҳасида илмий-техника салоҳиятини ривожлантириш ҳамда фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш;
- экологик мониторинг, прогноз ва ахборотларнинг комплекс тизимини амалга ошириш;
- республика ҳудудларини атроф муҳитнинг трансчегаравий ифлосланишини назорат қилиш ва ундан муҳофаза этишнинг ягона хизматини шакллантириш;
- экологик қонунчилик, таълим, маданият ва аҳолини экологик руҳда тарбиялаш, шунингдек, экологик билимларни тарғиб қилиш тизимларини такомиллаштириш;
- экологик муаммоларни ҳал этишда жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликни янада кучайтириш.



Download 20,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish