Дарснинг асосий уч вазифаси Таълимий: ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар тизими билан қуроллантириш.
Тарбиявий: ўқувчиларда илмий дунёқарашни, шахсий аҳлоқий сифатларни, қараш ва қадр-қийматлар тизимини шакллантириш.
Ривожлантирувчи: ўқувчиларда ижодий қобилиятлар, ирода, ҳисссиётлар, билишга қизиқиш, ўрганиш қобилятларини, нутқ, хотира, диққат, тасаввур, идрокни ривожлантириш
1. Ташкилий – бутун дарс жараёнида ўқувчиларнинг дарсга тайёрлигини, тартиб ва интизомни ташкил этиш. 2. Мақсад - ўқувчилар олдига бутун дарсга ва шунингдек унинг айрим босқичларига мақсадни қўя олиш. 3. Мотивацион – ўрганилаётган мавзу материалига ҳамда бутун ўқув курсининг аҳамиятини аниқлаштириш. 4. Коммуникатив – ўқитувчининг синф билан мулоқот қилиш даражаси. 5. Мазмун – ўрганиш, мустаҳкамлаш, қайтариш, мустақил ишлаш ва бошқалар учун материал танлаш.
6. Технологик – мазкур синф, мавзу, дарс типига мос келадиган таълим шакли, метод ва услубларни танлаш. 7. Назорат-баҳолаш – ўқувчининг фаоллиги ва билиш қизиқишларини рағбатлантириш учун унинг дарсдаги фаолиятини баҳолашдан фойдаланиш. 8. Таҳлилий - дарснинг якуний хулосанини чиқариш, ўқувчиларнинг дарсдаги фаолиятини таҳлил қилиш, ўзининг дарсни ташкил этишдаги фаолиятини таҳлил қилиш.
Анъанавий дарсда ўқитувчининг мақсадлари
|
Шахсга йўналтирилган дарсда ўқитувчининг мақсадлари
|
Барча ўқувчиларни ўрнатилган билим, кўникма ва малакалар миқдорига ўргатади.
|
Ҳар бир ўқувчининг самарали ўзининг шахсий тажрибаси тўпланишига ёрдам беради.
|
Ўқув вазифаларни, ўқувчиларнинг фаолият шаклини белгилайди ва вазифанинг тўғри ечимини кўрсатиб беради.
|
ўқувчиларга турли ўқув вазифаларни ва фаолият шаклларини таклиф этади, уларни мустақил ечиш йўлларини излашни рағбатлантиради.
|
Ўқувчиларни ўзи таклиф этган ўқув материалга қизиқтиришга ҳаракат қилади.
|
ўқувчиларнинг ҳақиқий қизи-қишларини аниқлашга ва улар билан ўқув материалини танлаш ва ташкил этишни келишишга ҳаракат қилади.
|
Паст ўзлаштираётган ўқувчилар билан индивидуал машғулотлар ўтказади.
|
Ҳар бир ўқувчи билан индивидуал иш олиб боради.
|
Болалар фаолиятини режалаштиради ва маълум йўналишга йўналтиради.
|
Болаларга мустақил ўз фаолиятларини ташкил этишга ёрдам беради.
|
Болаларинг иш натижаларини уларнинг қўйган хатоларини топиш ва тўғрилашига қараб баҳолайди.
|
Болаларни мустақил ўз иш натижаларини хатоларини тўғрилаш ва ўзларини баҳолашларини рағбатлантиради
|
Синфда қоидани белгилайди ва унинг болалар томонидан риоя қилинишини назорат қилади
|
Болаларни мустақил хулқ-атвор қоидаларини ишлаб чиқишга ва уларга риоя қилишга ўргатади.
|
Блалар ўртасида юзага келадиган низоларни ҳал этади: ҳақни рағбатлантиради ва ноҳақни жазолайди
|
Болаларни улар ўртасида юзага келган низоли вазиятларни муҳокама этишга ва мустақил ҳал этиш йўлларини топишга ундайди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |