Алтернатив ечимларни баҳолаш Бундай ечимларни баҳолаш учун энг биринчи навбатда барча алтернатив фикрларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Одатда алтернатив ечимни қўллашда маълум бир йўқотишларга дуч келиш мумкин. Ёки бошқача қилиб компромисс топишга инйилиш керак
Қарорни амалга ошириш Ҳеч қачон ҳеч қайси ташкилотнинг ривожланишида қарор қабул қилмасдан бўлмайди. Муаммонинг энг мақбул ечими топилганда ҳам шу муаммо ечими билан қарор қабул қилинмаса ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди
Қайта алоқа Бу босқичда танланган алтернативанинг қай даражада муаммо ечимига таъсири кўриб борилади. Бошқача қилиб бу босқичда ечимни қўллагунча ва қўллаш вақтидаги ҳолатлар ва натижалар ўрганилиб чиқилади. Агар бу натижалар қониқарли бўлмаса яна бошидан алтернатив ечимлар қабул қилиш жараёнидан бошлаш керак бўлади.
Назарий саволлар:
Муаммо инсон онгида уни қабул қилиш ҳолати нимада?
Контекстнинг характеристикаси?
Муаммоларни ҳал қилиш жараёнлари?
Муаммо диагностикаси бу нима?
Қарорни қандай қилиб амалга оширилади?
Қайта алоқа деб?
Маъруза. Мақсад ва вазифаларни аниқлаш
Режа:
1. Мақсад ва вазифаларни аниқлаш 2. Қилинадиган ва қилинмайдиган вазифаларни қўиш 3. Мақсаднинг қўйилиши 4. Таклиф
Калит сўзлар: мақсад ва вазифалар, яхши мақсадлар, таклиф, хулоса Мақсад ва вазифаларни аниқлаш Олдин сиз масад ва вазифаларни аниқлайсиз.
Сўнгра мақсадни тўғри қўйилганинига ишонч ҳосил қилиш мақсадида қайта мақсадни муаммо билан солиштирилади.
Сабабни таъсирдан ажратинг. Агар бу ишни қилмасангиз сизнинг қарорингиз тўлиқ бўлмайди.
Мисол учун бу семестрда Сизнинг фан бўйича рейтинггингиз тушиб кетган.
Бу - муоммалиги ҳақиқат, лекин бу таъсир. Сиз ўзингизга келгуси семестрларда ўз рейтинггизни кўтаришни мақсад қилиб қўйгансиз. Сиз бунинг сабабини ўрганишингиз керак.
Сиз барча фанларда юқори баҳо олмагансиз, Сиз аудитория ва уй вазифа (тест)ларини яхши қилмагансиз. Нима қолди?
Дарслардаги қатнашув.
Дарсда сиз охирги партада ухлаб ўтиргансиз.
Бу нимани англатади?
Энди сиз сабабга яқинсиз. Сизнинг мақсадингиз фан ўзлаштириш рейтингини кўтариш.
Энди сиз сабабга яқинсиз. Сизнинг мақсдингиз фан ўзлаштириш рейтингини кўтариш. Сиз дарсда ухламай ўтиришни режалаштирасиз. Лекин бари бир дарсда ухлаб қоласиз – бу бошқа муаммонинг таъсиридир. Бунга қадар сиз дарсда ухламангансиз. Сизнинг ҳаётингизда нима ўзгарди, сиз дарсда ухлаб қолаяпсиз?
Дарсингиз эрталаб 8:00 дан тушга қадар давом этади. Сиз тунга қадар телевизор кўриб ухламагансиз. Балки сизнинг мақсад ва вазифангиз тунги телевизор кўришни Шанба кунги тунга кўчиришдир.
Масалани қўйилиши сабаб ва оқибатларни ўз ичига олиши лозим Муаммо: “Менинг тунги телевизор кўришларим, менинг дарсда ухлаб қолишим ва паст баҳо олишим”. Энди Сиз муаммони тубдан ўзгартирувчи мақсад қўйишга тайёрсиз.
Ишбилармон оламида компания мақсади нуқтаи назаридан келиб чиқиб муаммони аниқлаш лозим. “Бу кимнинг айби?” дегандан кўра “Бу ниманинг оқибати?” деб сўранг.
Бизнес мақсади – шаҳсий мақсадлардан унча фарқ қилмайди.
Мисол учун: Менеджер “Биз бу йил катта инвестиция киритиб, фойдани ошириб ва харажатларни камайтириб ташкилотимиз салоҳиятини оширамиз” дейди.
Мақсад бу – эришиш учун интилиш ниҳоясидир.