Масжид ўзининг меъморий орасталиги билан ажралиб туради. Бино безаклари алоҳида қисмларга ажратилган Шунингдек, нақшларнинг йўқлиги ўз услубини оқлаган. Масжид қурилишида эски ва янги услубларнинг қўлланилганлигини кўришимиз мумкин. Диггарон масжиди (Х аср охирларида) меъморчилик услубларида мустаҳкам ўрин эгаллаган пештоқ анъанаси ва меҳроб кўзга ташланмайди. Афтидан бу ерда масжид қадимги меъморчилик услубларини қайта ишлаш асосида янги услублар қўлланилганини кўришимиз мумкин.
Бухоро ташқарисида қурилган Номозгоҳ масжиди (119-1120)ни қуришда ҳам Диггарон тажрибаларидан кенг фойдаланилганини кўрамиз. Қадимги Шамсабод боғида жойлашган Намозгоҳ масжиди асосан 2 даврга тегишли: Ғарбий томондаги девор меҳроби билан XII асрга, гумбаз билан беркитилган баланд галерия ва уларга тиркаштириб қурилган пештоқ қисми XVI асрга тегишли бўлган. Намозгоҳ масжиди ҳақида манбаларда бир қанча маълумотлар келтирилган, унга кўра масжид жойлашган ҳудуд баланд девор билан ўраб олинган, минбар ва меҳроб пишган ғиштдан қурилиб, такбир айтувчи учун ҳам баланд жой қилинган. Аммо ҳозирда масжидни тўлиқ қайта тиклаш имкони йўқ.
Ўлкамизда Бухородаги Намозгоҳ масжидига ўхшаш масжидлар кўплаб жойларда қурилган бўлишига тўлиқ асосимиз бор. Улар бир-бирини такрорланмаган, балки мавжуд анъаналар ва услубларни ўзида янада такомиллаштирган. Баъзан қайта қуришлар туфайли бир масжид бир неча хил даврларга тегишли меъморий услубларни уйғунлашган ҳолда ўзида ифодалаган. Бунга мисол сифатида термиз яқинида жойлашган муқаддас қадамжо ҳисобланган. Ҳаким ат-Термизий ёдгорлигининг масжидини олишимиз мумкин.
Ушбу масжид XI асрдаёқ 3 гумбазли айвон ва ярим айлана шаклдаги меҳробга эга бўлган. Кесилган ва қирқилган ғиштларга ишланган ёзув ва нақшлар масжидни безаб турган. XII аср ўрталарида ўз давридаги кўпгина ёдгорликларда бўлгани каби Ҳаким ат-Термизий масжиди ғиштлар билан қайта тамирланган. Нақшли эски ғиштлар янги ўймакор ганчлар билан қопланади. Масжиднинг умумий меъморий шакли ҳам ўзгаради. Қайсидир қурилиш даврида 2 устунли айвон, 4 устунли (Тўққиз гумбазли) айвонга айлантирилган. Бу ерда олдинги ва кейинги масжид меъморчилиги услубларининг уйғунлашганлигини кузатамиз.
Мовароуннаҳрдаги ҳовлили масжидлар ўзининг қадимги анъаналарига ҳам эга бўлган. Арк устунли тизимдаги меъморчилик анъанаси Олд Осиёнинг ҳовлили масжидларининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобланган. XII асрнинг 2 – ярмида XIII асрнинг бошларида Бухоро масжидларининг меъморий қиёфаси ўзгарди ёки қиёфаси янгиланди. Бундай ўзгаришларни Сомонийларнинг “мох” деб номланган масжиди ўрнида қайта қурилган Моғаки Аттор масжиди орқали кўришимиз мумкин. Мох масжидининг 4 устунли қолдиқлари устида XII асрда қайта тикланган. (масжиднинг жанубий пештоқи, унинг деворлари XII асрга тегишли). Масжид 6 та устунли бўлиб, 12 та гумбаз билан қопланган. Моғаки Аттор масжидининг Жанубий пештоқидаги нақшли безакларининг бойлиги ва нафислиги билан шу даврга оид Мовароуннаҳрда мавжуд бўлган барча масжидлардан ўзиб кетган.