Режа: амир темур разведкасининг тутган ўрни ва аҳамияти



Download 2,03 Mb.
bet2/8
Sana04.07.2022
Hajmi2,03 Mb.
#739302
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Реферат Амир Темур Разведкаси

И.А Каримов.

Сохибқирон яратган махфий хизмат — разведка ва контрразведка унинг хаёти ва фаолиятидаги сирли воқеалар билан боғлиқдир. Биз унинг разведкаси ва контрразведкаси тузилиши хақида аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Аммо Амир Темур хақида ёзилган китобларда бу ҳақда узуқ-юлуқ фикрлар берилган.


Фикримизча, Амир Темур махфий хизмати хақида энг холис маълумотларни Сохибқироннинг замондоши Ибн Арабшоҳ беради. Унинг сатрларида Амир Темур махфий хизмати шахсий таркиби хусусида бебахо маълумотлар мавжуд.

  • У, — деб ёзади Ибн Арабшоҳ, — ерларининг барча томонларига ўз айғоқчиларини тарқатиб, қолган мулкларига эса жосуслар қўйган эди.

Жосусларнинг буниси Қохирада бўлса, униси Дамашкда суфийлардан бири эди. Улардан бири чаканафуруш бўлса, иккинчиси йирик савдогар, полвон ва дорбоз, хунарманд, мунажжим ва ўз табиатича иш қиладиган, гапга уста қаландарлару саёқ дарвешлар, денгизчилару қуруқликдаги сайёхлар, латофатли этикдўзлар, хийлакор кампирлар тажрибаси бўлиб, илм талабида мағрибу машриқни кезган, пайига тушган мақсад йўлида макру ҳийла маконида камолга етган, ўзининг нозик фириби ва дахоси билан, сув билан олов, тўғрилик билан эгрилик ўртасида ўниб ўсган, макру хийлада Сосон ва Абу Зейддан хам ўтиб кегган, ўз ҳикмати баҳсида Ибн Синони ҳам мулзам қилган, икки мухолифни бир-бирига бириктириб, икки душманни бир-бирига қўшган уддабурон кишилар эди.
Амир Темурни ёқтирмаган Ибн Арабшоҳ ўзи билмаган ва истамаган тарзда хали ҳеч ким битмаган, қўл урмаган ва журъат этолмаган мавзуни ёритиб, келгуси авлод учун қимматли гувохликлар қолдирган.
Жосуслар, — деб ёзади Ибн Арабшоҳ, — чор-атрофда бўлаётган ходисалар ва уларнинг хабарларини Темурга етказиб, манзилу шахарларни тавсифлардилар. Уларнинг текис ва нотекис жойларининг суратини келтириб, уйлари ва диёрлари ўринларини чизиб кўрсатардилар, шулар орасида у жойларнинг яқин ё узоқ, тор ёки кенгли-гини, шахарлар ва қишлоқларнинг номларини, манзил ва паноҳжойлар номларини, ҳар бир жойнинг ахолисию бошлиқлари, амирлари, улуғлари, фозиллари, шарифлари, бойларию фақирларини, уларнинг хар бири исм ва лақабини, шухрати ва насабини, хунари ва воситаларини баён қилардилар. Натижада Темур ўз фикри би­лан шу нарсаларни яққол кўриб, тафаккури воситасида ўз ерлари билан бирга хориж жойлар устидан хам тасарруф юритарди.
Чиндан хам олганда Ибн Арабшоҳ ўз иқрорлари би­лан бошқа муаррихлардан қарама-қарши улароқ, Амир Темур разведкаси ва контрразведкаси хусусида қизиқарли фикрлар билдиради.
- Темур аскарлари орасида, — деб ёзади Ибн Араб­шоҳ, — бутпараст турклар, оловга сажда қилувчи мажусий ажамлар, кохинлару сехргарлар, золимлару мункирлар бор эди.
Сохибқирон ана шундай бағри кенг бўлгани ва шунинг учун унга мусулмонлардан ташқари, насронийлар, зардуштийлар, буддавий ва бошқа динларга мансуб кишилар садоқат ила хизмат қилганини Ибн Арабшоҳ ажабланиш ила баён этади.
- Улар ўзларига Темурни сардор ва хомий деб қабул қилганлар. Улар унинг билан ўзларича кибрланиб, бағоят фахрланардилар. Уларнинг унга нисбатан мухаобатлари шунчалик даражада эдики, башарти Темур пайғамбарлик ёки илохийликни даьво қилса, унинг даъвосини, албатта, тасдиқлардилар. Улардан хар бири Темурга нисбатан мехрини восита қилиб, ўзларини Тангри таолога яқин тутардилар.
Ибн Арабшохнинг Амир Темур хуфиялари хақидаги фикрлари ҳам диққатга сазовордир.

  • Улар дунёдаги турли ҳоллар ва етти иқлимиинг ҳар бир қарич ерида содир бўлган омонлигу хавф-хатар, адолату ҳаксизлик, арзонлигу қимматчилик, нохушлик ҳам шифо топиш ва кейинчалик юз берадиган бошқа ишлар тўғрисида хукм чиқарадилар.

Ибн Арабшоҳ — Амир Темур разведкачилари ахборотлари хусусида сўз юритиб шундай хулосага келади.
Бу хукмда улар камдан-кам хато қилардилар.
Ибн Арабшохнинг яна бир иқрори хам диққатга са­зовордир.
"У (одамларни) чалғитиш қобилиятига эга бўлиб, харакатларида шиддатлик (асари) бор эди.
Агар унинг бошига бехосдан бир мушкул иш тушса, у ўзини гўё ушбу ишкалга марғуб кўрсатиб (аслида) уни даф қилишга киришарди.
Унинг (одамларни) чалкаштиришидан бир мисол шуки, агар унда бирор маконга нисбатан хохиш туғилса ёки бирон қавм майдонига тушишни истаб қолса, хуфиялик ва бекинишга юз қўйиб, қалбаки ҳаракат ва ўзини гўлликка солишни талаб этарди.
Ибн Арабшоҳ Соҳибқироннинг разведка бобидаги махоратини тан олиб яна шуни ёзади: У ўз давлати арконларини, мамлакати аъёнларини, ўз мулоҳаза ва машварат эгаси бўлган кишиларининг бирортасини хам қолдирмай тўплардики, бола отанинг, ота эса боланинг ўрнини боса олмасди. Сўнгра уларга махфий тутган масаласини зоҳир қилиб, қайси томонга юриш хақида (улардан) маслахат сўрар хамда гап жиловини уларга ташлаб қўйиб: "Халқнинг хос қисми бу масалага чуқур қараб, бир кун би­лан бир йил орасидаги ишлар оқибатини кўзлаб гапирса, унинг гунохи йўк майли, хар кимса хатонинг энг қуйисигача йиқилса ҳам ёки савобнинг чуққисига кўтарилса ҳам — фарқи йўқ, хеч бири тортинмасдан гапираверсин. Чунки агар хато қилса, бу нуқсон эмас, агар мақсадга мувофиқ бўлса, унга икки ҳисса мукофот", — дерди. Шунда ҳар ким ўз жону жахдини сарфлаб, бу масалада мақсади ва мехнатини кўрсатиб, ўз ижтиҳоди берган натижасини намойиш қилар, ўйлаган фикри Темур муродига мувофиқ деб тасаввур этарди. Шу тарзда хамма фикрлар тўпланиб, бир томонга қараб юришга иттифоқ бўлгач, ушбу мажлис (ахди) тарқаларди. Кейин у ўзининг Сулаймоншоҳ, Камарий, Сайфуддин, Оллохдод, Шоҳ Малик ва Шайх Нуриддин каби яқин кишилари билан мажлис қуриб, масалани қайтадан ҳар томонлама бағоят пухта ўйлардилар ва хамма йўлларни диққат би­лан мухокама қилардилар. Нихоят, бир томонга юриш қилиш тўғрисида иттифоқ вокеъ бўларди. Кейин Темур бу масалада ўзининг йўлбошловчи, раҳбару бошлиқларини чақириб, уша (аввал) келишилган томонга йўл олиб (фақат) бошқа тарафга қараб тарқалишларини амр қиларди. Қачонки зулмат ўз чодирини бузиб, субҳ бошловчиси ўз байроқларини ёйгач ва жунаш учун ноғора чалиниб, одамлар ўз юкларини ортиб боришга келишилиб, амр қилинган томонга равона бўлганларида, Темур ўз мулозимларини чақириб, улар хам ўз юкларини ор­тиб, жунай бошлаганларидан кейин — (одамлардан) ажралишларини ва бошқа томонга қараб юришларини амр қиларди. Масаланинг ойдинлиги (қайси томонга юришлик) жамоага фақат шу онда аён бўлар эди.
Одамлар у томонга кетса, Темур бу томонга, аскарлар ғарбга юрса, Темур шарққа юрарди.
Муаррихнинг мазкур ёзганларидан шу нарса маълумки, Сохибқирон разведкани устомонлик билан йўлга қўйган. Ибн Арабшоҳ Амир Темурнинг контрразведкачилик махоратини хам эслатиб ўтади.
"Агар унинг аскари ичида (душманнинг) хабарчиси ёки аскарнинг бориш-келишини кузатиб юрувчи киши бўлса, у дархол аскарларнинг юкларини ортиб қўзғалиб юра бошлаганини кўрган захотиёқ ўз махдумига қараб (қушдай) учиб бориб, унга ўзига маълум бўлган хабарни — яъни иттифоқ бўлган томонга қараб Темур аскарларининг отланиб жунаганини ўз кўзи билан мушохада этганлигини изхор қиларди. Шунда аскарлар жунаган томон ахди ўз эҳтиёткорлигини кўриб, бошқа томонлар эса хар хил кулфатлардан ўзларини бехатар сезардилар. Улар фақатгина Темур (кейин) қасд қилган томонни яксонлаб, вайрон қилгандан ва улар устига ёнаётган олов азобидан алангаю чўғлар ташлаганидан кейингина воқиф бўлар-дилар. Шулар жумласидан: Темур Шомда бўлиб, душман аскарлари унга қарши турганда у ўз қўшини халқасини бўшатди, деб итоат тарқатиб, озроқ орқага сурилиб че­кинди ҳамда отларию одамларининг емишга мухтожлиги учун ўзини энди Бағдод томонга жўнайди деган хабарни ёйди. Сўнгра бу ишнинг натижаси Миср аскарларининг мағлубияти билан тугади".

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish