Октобер – қадимги Рим календарида саккизинчи ой, «лотинча» - саккизинчи деган маънони билдиради.
Новембер – қадимги Рим календарида тўққизинчи ой, «лотинча» - тўққизинчи, деган маънони билдиради.
Децембер – қадимги Рим календарида ўнинчи ой, «лотинча» - ўнинчи деган маъноларни билдиради.
Януарис – қадимги Рим календарида ўн биринчи ой икки юзли худо Янус номига қўйилган.
Фебруариус – қадимги Рим календарида ўн иккинчи ой, ер ости подшоси фебруус номига қўйилган. Шунингдек, «ferbuane» сўзи «тозаланмоқ», «покланмоқ» деган маъноларни билдиради. Йилнинг охирида улар покланиш маросимини ўтказганлар. Феврал ойи охирига қўшимча кунларни қўшган (масалан феврал 23 5).
Юлиан календари – Александриялик астроном Созиген томонидан Миср “дайди календари”ни тузатиш асосида тузилгаг календар. Созиген тузган бу календар Юлиан календари (Юлий Цезар шарафига) номи билан тарихга киради.
Березозол – славянлар календарида март ойи, қайиннинг гуллаши, «соковик» қайиннинг сок қилиш вақти.
Цветен – славянлар календарида апрел ойи, гуллаш даври.
Травень – славянлар календарида май ойи, ўтларнинг кўм-кўк бўлган даври.
Червень – славянлар календарида июнь ойи, гилоснинг пишиши даври.
Липец – славянлар календарида июль ойи, жўка дарахтининг гуллаши даври.
Серпень – славянлар календарида август ойи, ўрим вақти.
Вересень – славянлар календарида сентябр ойи, арчагулнинг гуллаши.
Листопод – славянлар календарида октябр ойи, хазонрезги даври.
Грудень – славянлар календарида ноябр ойи, ернинг музлаши даври.
Студень – славянлар календарида декабр ойи, аёз, совуқ давр.
Просинез – славянлар календарида январ ойи, қишнинг булутли кунларидан сўнгги тиниқ осмон.
Лютий – славянлар календарида феврал ойи, қаҳратон, совуқ.
“Хронология ва метрология” фанининг 4-мавзуси бўйича тест саволлари
1. Римликлар қайси сонларни бахтсиз сонлар деб ҳисоблашган?
А. Жуфт сонларни
В. Тоқ сонларни
С. Қолдиқ сонларни
Д. Бутун сонларни
2. Рим календари тропик йилдан неча сутка қисқа?
А. 25 сутка
В. 15 сутка
С. 10 сутка
Д. 5 сутка
3. Рим календаридаги 31 кундан иборат ойлар қайсилар?
А. 1,3,5,8
В. 2,6,7,9
С. 2,4,6,7
Д. 2,6,7,9
4. Э.а. VII асрда Римда календар ислоҳотини ўтказган шахс ким?
А. Нума Помпилий
В. Юлий Цезар
С. Ромул ва Ремлар
Д. Октавиан
5. Рим календарида учинчи ой қайси худо номига қўйилган?
А. Ер маъбудаси Мая номига
В. Уруш худоси Марс номига
С. Осмон маъбудаси, аёллар ҳимоячиси Юнона номига
Д. Икки юзли худо Янус номига
6. Қадимги Рим календарига ҳар икки йилда 20 кунлик қўшимча ойни жорий қилишди ва у қандайномланади?
А. “Марцедониус”
В. “Мартиус”
С. “Аугустус”
Д. “Януариус”
7. Қадимги Римда янг сутка кечки соат нечадан ҳисобланган?
А. 6 дан
В. 8 дан
С. 5 дан
Д. 9 дан
8. Олимпия ўйинларининг 86 йиллигига бағишланган тантаналарда Афинанинг марказига нима ўрнатилган?
А. Парапегма
В. Зевс ҳайкали
С. Глобус
Д. Олимпияда рамзий ҳалқалари
9. Русда қайси календан кириб келганидан кейин етти кунлик календардан фойдаланила бошланган?
А. Юлиан календари
В. Григорий календари
С. Рим календари
Д. Миср календари
10. Рус ҳафталари илк бор яхлит ҳолда қандай ном билан аталаган?
А. “седмица”
В. “неделя”
С. “месяцина”
Д. “сем дней”
Do'stlaringiz bilan baham: |