4-мавзу: Қадимги Рим ва Юнонистон календарлари. Юлий Цезарнинг календар ислоҳати. Майя ва славян халқлари календарлари
Режа:
1. Қадимги юнон календарлари.
2. Қадимги Римда календарлар.
3. Юлиан календари.
4. Славян халқлари календарлари.
5. Майяларда йил ҳисоби.
Калит сўзлар: Эмболистик ойлар, полис, архонт, олимпиада, Юнон календари, Рим календари, «Ромул йили», «Нума йили», Юлий Цезар, Юлиан календари, Миср “дайди календари”, «масленница», «купала», «ультрамарт йили».
Қадимги юнон календарлари. Қадимги Юнонистонда эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик бошларида Ой-қуёш календари тузилди. Бу даврда ҳар бир полис ўз календарини ишлаб чиқади. Улар бир-бирига мос келса-да, ҳар бир календарнинг афзаллик томонлари бор эди. Улар бир йилни ҳар бири Янги Ой чиқиши билан бошланадиган ўн икки ойга бўлиб чиқди. Календарни фаслларга мослаштириш учун қўшимча ўн учинчи ой ҳам жорий қилинган.
Юнонистоннинг турли шаҳарларида ойларнинг ўз номлари бўлса-да, Афина календаридаги ой номлари бир мунча кенг тарқалди. Улар:
Гекатомбеон (июл) 7.Гамелион (январ)
Метагейтнион (август) 8.Антестерион(феврал)
Боэдромион (сентябр) 9.Элафеболион(март)
Пианепсион (октябр) 10.Мунихион (апрел)
Мемактерион (ноябр) 11.Фаргелион(май)
Посейдеон (декабр) 12. Скирофорион(июн)1.
Йил Қуёшнинг ёзги тик туриш давридан (гекатомбеон-июл) бошланган. Эмболистик ойлар иккинчи посейдонга, баъзида иккинчи скирофорионга қўшилган. Эмболистик йилларнинг тартибини октаэтарида эгаллаган, яъни, ҳар саккиз йилнинг учинчи, бешинчи, саккизинчи йиллари кабиса йили ҳисобланган2.
Эрамиздан аввалги 432 йилда олимпиада ўйинларининг 86-йиллигига бағишланган тантаналарда Афинанинг марказига парапегма (ёзув, календар маъносини беради) ўрнатилади. Унда ойларнинг кунлари кўрсатиб турилган. Юнон календарини ривожлантиришда Калипп ва Гиппархлар катта роль ўйнаган. Қадимги Юнонистонда эрамиздан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталаригача воқеаларни ёзишда ҳукмрон шахсларнинг номидан фойдаланилган. Афинада йил ҳисоби календар учун маълум бўлган эпонимлар-ижроия ҳокимият (архонтлар)нинг раҳбарлари исми билан белгиланган. Эрамиздан аввалги IV асрда олимпиада асосидаги умумэллин йил ҳисоби кенг тарқалди.
Эрамиздан аввалги 776 йилдан бошлаб тўрт йилда бир марта бўлиб ўтадиган спорт ўйинлари халқ тантаналаридан бирига айланди. Олимпия ўйинлари янги йил бошланишига қараб белгиланган, чунки календар системасидаги хатолар туфайли олимпиаданинг аниқ вақти белгиланмаган эди. Олимпия ўйинларининг вақтини жарчилар ҳар бир шаҳар халқига эълон қилган. Олимпия йил ҳисоби қадимги юнонлар ҳаётига шунчалик чуқур кириб келди-ки, улар ўз эрасининг бошланишини эрамиздан аввалги 766 йил биринчи июль қилиб белгилади, чунки айни шу куни биринчи Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган эди3.
Олимпия йил ҳисоби биринчи бўлиб, эрамиздан аввалги 264 йилда қадимги юнон тарихчиси Тиме томонидан қўлланилди ва бу ҳисоб етти асрча давом этади. 394 йили император Феодосий I Олимпия ўйинларини бекор қилади. Шундай бўлса-да Олимпия йил ҳисоби дарҳол йўқ бўлиб кетмади4. Олимпия йил ҳисобида олимпиаданинг тартиб рақами ва тўрт йилнинг тартиб рақамидан фойдаланилган, масалан: юнонлар ва форслар ўртасида бўлиб ўтган Саламин жанги 75,1 (яъни 75 олимпиаданинг биринчи йили) йилда бўлиб ўтган. Юнон календари йил ҳисобини замонавий йил ҳисобига айлантириш жуда қийин, чунки, турли юнон шаҳарларида турли хилдаги янги йил ҳар хил вақтда бошланган календарлардан фойдаланилган. Олимпия эраси қуйидаги формула орқали аниқланади.
OL - олимпиаданинг тартиб рақами
t - олимпиададаги йилнинг тартиб рақами
А - аниқланаётган сана.
Агар А <776 бўлса, у ҳолда 776-А эрамизгача бўлган йил;
Агар А>- 776 бўлса, А-775 эрамиздаги йил ҳисобланади.
Саламин жанги 75-олимпиаданинг биринчи йилида бўлиб ўтган, уни замонавий йил ҳисобига ўгирамиз. Бунда OL 75 ва t 1
Демак, Саламин жанги замонавий йил ҳисобига кўра эр.авв. 480 йилда бўлиб ўтган. Варроннинг маълумотига кўра Римга олимпиада эрасининг 6,3 йилида асос солинган.
OL 6 t 3,
Демак, Рим шаҳрига эрамиздан аввалги 753 йилда асос солинган.
776>
Do'stlaringiz bilan baham: |