Режа: Қадимги юнон календарлари



Download 113,14 Kb.
bet2/10
Sana14.04.2022
Hajmi113,14 Kb.
#549908
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-маъруза матни (7)

Қадимги Рим календари. Қадимги Рим календарининг тузилиши санаси тўғрисида аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Бизга маълуми шуки, Римнинг афсонавий асосчиси ва ҳукмрони Ромул (эрамиздан аввалги VIII асрнинг ўрталари) даврида ой календаридан фойдаланганлар. Календар бир йил 10 ой, жами 304 кундан иборат бўлган. Ойлар тартиб рақамлари (биринчи, иккинчи,...ўнинчи) билан номланган. Тўрт ой 31 кундан (1, 3, 5, 8 ойлар) ва олти ой 30 кундан иборат бўлган.
Йил баҳорги тенгкунликдан бошланган. «Ромул йили»ни астрономик йилга тенглаштириш мақсадида ўнинчи ойнинг охирига қўшимча кунларни қўшганлар. Эрамиздан аввалги VIII асрнинг охирларига келиб тўртта календар ойларига ном берилди. Йилнинг биринчи ойи «Мартиус», иккинчи ой «априлис», учинчи ой «майус», тўртинчи ой «юниус» деб аталди. Мазкур календар синодик ой йилига мос келмасди, лекин у Қуёш календари ҳам эмасди5.
Эрамиздан аввалги VII асрда календар ислоҳоти ўтказилади. Бу ислоҳатни ярим афсонавий шахс Рим подшоси Нума Помпилий бошлади. У бир йилда кунларнинг сонини 355 га, ойларнинг сонини 12 га етказди. Нума Помпилий ислоҳати натижасида қўшимча янги икки ой пайдо бўлиб януарус ва фебруарис номини олди. Календарда 7 ой 29, 4 ой 31, битта ой «фебруариус» 23 суткадан иборат бўлди. «Фебруариус» ойига ҳар йили 5 кун қўшиладиган бўлди. Ислоҳотлар натижасида «Нума йили» астрономик бир ой йилидан бир сутка ортиқ, тропик йилдан эса 10,5 сутка қисқа эди. Шунингдек, бу даврга келиб яна бир неча ойларга ном берилди. Календарда йил баҳорги тенгкунлик давридан бошланарди.
Рим календаридаги биринчи ой Мартиус-илгари чорвачилик ва деҳқончилик, кейинчалик эса уруш худоси Марсга атаб қўйилган.
Иккинчи ой – априлис – лотинча «aperire»-«намоён бўлмоқ», «очмоқ» маъноларини билдиради. Бу ойда ҳамма дарахт ва ўсимликлар очилиб гуллай бошлаган.
Учинчи ой Майус - худо Меркурийнинг онаси Ер маъбудаси Мая номи шарафига.
Тўртинчи ой Юниус - Юпитернинг рафиқаси, осмон маъбудаси, аёлларнинг ҳимоячиси Юнона шарафига қўйилган.
Кейинги олтита ой календардаги тартиб рақами билан аталиб, Квинтилис–«лотинча» - бешинчи, секстилис - олтинчи, септембер - етттинчи, октобер - саккизинчи, новембер -тўққизинчи, децембер - ўнинчи деган маъноларни билдиради.
Ўн биринчи ой януарис деб аталиб, икки юзли худо Янус номига қўйилган.
Ўн иккинчи ой фебруариус - ер ости подшоси фебруус номига қўйилган. Шунингдек, «ferbuane» сўзи «тозаланмоқ», «покланмоқ» деган маъноларни билдиради. Йилнинг охирида улар покланиш маросимини ўтказганлар. Феврал ойи охирига қўшимча кунларни қўшган (масалан феврал 23 5).
Эрамиздан аввалги VI асрда римликлар мазкур ой календарини Ой-қуёш календарига айлантиришга уриниб кўрдилар. Бунинг учун улар интеркаляция системасидан (қўшимча ойларни қўшиш) фойдаландилар. Қадимги Рим календарига ҳар икки йилда 20 кунлик қўшимча ойни жорий қилдилар. Бу ой «Марцедониус»-марцедоний ойи номини олди. Жуфт рақамларни бахтсизлик рамзи ҳисобланган римликлар марцедоний ойини 23-24 «фебруариус»нинг ўртасига жойлаштирдилар. Мазкур ислоҳатдан сўнг календар йили 365 кунни ташкил қилди ва уларнинг йили ҳам Миср «дайди» йилига тенг бўлиб қолди (Тропик йилдан чорак сутка қисқа эди)6.
Марцедоний ойининг жорий қилиниши Қадимги Рим календарлари тарихида катта аҳамият касб этди. Рим календари ой-қуёш календари ҳисобланди. Натижада йилнинг ва ойнинг бошланиши янги ой чиқишига тўғри келмай қолди. Бу эса, яна календар ислоҳотига зарурат туғилганини билдирарди.
Эрамиздан аввалги V асрга келиб интеркаляция системаси орқали аниқ Ой-қуёш календарини туздилар. Улар Рим календарида тўрт йиллик циклни ишлаб тоқ йиллар (биринчи, учинчи) оддий йил, яъни 355 кундан (ой календарига кўра), жуфт йилларга эса иккинчи йилга йигирма уч, тўртинчи йилга йигирма икки сутка қўшилди. Натижада бир йил 366,25 суткага


га тенг бўлиб қолди.
Шундай қилиб, бу ислоҳот натижасида мазкур Рим календари (децембер йили)да йил тропик йилдан бир суткага кўпайиб кетди. Децембер йили Рим календарини тўғриламади, балки уни чалкаштириб юборди. Э.Бикерман ўша даврдаги Рим календарининг Ой фазаларига ҳам, Қуёшнинг йиллик ҳаракатига ҳам мос келмаганлигини таъкидлайди. Натижада Рим календарини ислоҳ қилишни олий қоҳинлар-понтифик (понтификс масимум)лар ўз ихтиёрларига олдилар. Аммо улар ҳам календарни тўғрилаш ўрнига баттар чалкаштириб юбордилар. Натижада Рим календарини ислоҳ қилиш жуда зарур бўлиб қолди.
Қадимги Римда янги сутка кечки соат 6 дан ҳисобланган. Суткалар икки қисмга; ҳақиқий кечаси, ҳақиқий кундузи (ҳар бири 12 соатдан)га бўлинган.
Рим календарида кунларни ҳам ўзига хос ҳисоблаганлар. Ойлардаги кунларнинг замонавий календарлардагидек тартиб рақами бўлмаган. Ойлар асосий 3 «таянч кунга» бўлинган бўлиб, календлар, нонлар, идлар деб аталган.
Ҳар бир ойнинг биринчи «таянч куни» календэ (calendae) деб аталиб, у лотинча «эълон қилмоқ», «билдирмоқ» деган маъноларни билдиради. Ҳар ойнинг бошида понтификлар халқ йиғинини эълон қилган. Шунингдек, бу даврда халққа янги Ой кўринган вақт эълон қилиниб турилган. Иккинчи «таянч кун» нонэ. Мартиус, майус, квинтилис, октобер ойларининг еттинчи куни ва қолган бошқа ойларнинг бешинчи куни нонэ деб аталган. Нонэ-тахминан ойнинг биринчи чораги кўринган кундан бошланган. Учинчи «кун»-идус, мартиус, майус, квинтилис, октобер ойларининг ўн бешинчи куни ва бошқа ойларнинг ўн учинчи куни ҳисобланган. Иднинг бошланиши - тўлинойнинг кўриниш даврига тўғри келади. Календа, нона ва иддан олдинги кунлар «арафа» (Pridie) деб аталган. Римликар кунларни олдинга қараб эмас, балки тескари томондан ҳисоблаганлар. Масалан: 2 январ-бу «январ нонэсидан олдинги тўртинчи кун», 13 январ-эса «XVII Kalendas Februarias», яъни феврал календидан олдинги ўн еттинчи кун каби7.
Римда аниқ қатъий ҳисобланган эралар анча вақтгача бўлмаган. Йил ҳисоби консулларга кўра олиб борилган. Ҳар йили иккита консул сайланган. Йил уларнинг исмлари билан номланган. Масалан: «...консулнинг йилида» каби. Бу ҳисоб охирги консул Флавиус Базалиус Юнион сайланган давргача (эрамизнинг 541 йили) сақланиб қолган. Кейинчалик «Римга асос солиниши» эраси пайдо бўлди. Мазкур эранинг тузилиши Рим олими Марк Теренций Варрон (эр.ав.116-27)нинг фаолияти билан боғлиқ. У «Римга асос солиниши»ни ҳисоблаб чиқди. Эрамиздан аввалги 753 йил 21 апрел мазкур эранинг бошланиши деб эълон қилинди. «Римга асос солиниши» эраси Ғарбий Европа тарихчилари орасида кенг тарқалди ва улар томонидан XVIII асрнинг охиригача қўлланиб келинди.
«Римга асос солиниши» эрасини замонавий (Дионисий) эрага айлантиришида қуйидаги формуладан фойдаланамиз.

D - Дионисий эрасидаги йилнинг тартиб рақами.
R - «Римга асос солиниши» эрасидаги йилнинг тартиб рақами. Бу формула фақат R≤753 ҳолати учун. Агар R≥753 ундан D R-753 формуласидан фойдаланамиз ва унда бизнинг эрамиздаги йилни аниқлаган бўламиз. “Календэ»дан олдинги ҳисобни топиш учун аввало ўтган ойнинг умумий кунига 2 сонини қўшамиз ва “календэ»дан олдинги кун рақамини айирамиз. Масалан: сентябр “календэ»сидан олдинги тўққизинчи кунни аниқлаймиз.

Демак, сентябр «календэ»сидан олдинги тўққизинчи кун 24 август экан.

Download 113,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish