Режа: Қадимги юнон календарлари



Download 113,14 Kb.
bet3/10
Sana14.04.2022
Hajmi113,14 Kb.
#549908
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-маъруза матни (7)

Юлиан календари. Рим императори Юлий Цезар (эр.ав.100-44) эрамиздан аввалги 46 йилда календар ислоҳотини ўтказди. Юлий Цезар унгача Мисрда бўлганида маҳаллий календар уни қизиқтириб қўйганди. Янги календарни тузишда Александриялик астроном Созиген фаол қатнашади. Календар ислоҳатчилари олдига Миср “дайди календари”ни тузатиб, сўнгра уни қабул қилиш вазифаси қўйилган эди. Созиген тузган бу календар Юлиан календари (Юлий Цезар шарафига) номи билан тарихга киради.
Юлиан календарида йилнинг боши, йилнинг давомийлиги ва қўшимча кунларга алоҳида эътибор берилди. Юлиан календарида йилнинг биринчи ойи сифатида январ қабул қилинди. Эрамиздан аввалги 153 йилдан бошлаб Рим консуллари январда ўз хизмат вазифасини бошларди. Янги календарда эски Рим календаридаги ойлар номи сақланиб қолди. Булар: януарис, фебруарис, мартиус, априлис, майус, юниус, квинтилис, секстилис, септембер, октобер, новембер, децембердир. Календарда тоқ ойлар (6 та) 31 кундан (януарис, мартиус, майус, квинтилис, септембер, новембер) жуфт ойлар (февралдан ташқари) 30 кундан (априлис, юниус, секстилис, октобер, децембер) феврал 29 (30) кундан қилиб белгиланди. Юлиан календари соддалиги билан анча қулай, икки воқеа оралиғидаги узоқ даврда ўтган суткалар сонини топиш ҳам анча осон эди. Йилнинг узунлиги 365,25 суткага тенг бўлиб тўрт йиллик цикл жорий қилинди. Тўрт йилдан уч йили 365 кун (оддий йил) тўртинчи йили эса 366 кун(кабиса йили)дан иборат эди. Тўртга қолдиқсиз бўлинадиган ва юз йилнинг охирги йиллари (масалан: 100, 200, 300 йиллар) кабиса йили ҳисобланган.
Эрамиздан аввалги 44 йилда сенат Юлий Цезарнинг хотирасига (вафот этган йили) Квинтилис ойи (Юлий Цезар шу ойда туғилган) нинг номини Юлиус ойи деб ўзгартирди. Император Август ҳам календар ислоҳотини ўтказади. Чунки бу даврда (Цезарнинг вафотидан кейин) Римдаги календар бўйича масъул коҳинлар коллегияси йилни ҳисоблашда хатоликка йўл қўйиб келмоқда эди. Улар ҳам тўртинчи йилни эмас, балки учинчи йилни кабиса йили қилиб ҳисоблайдилар. Натижада календар йили тропик йилдан анча орқада қолиб кетди (Юлиан календари ўзи тропик йилдан 11 минут 14 секунд узун)8.
Август ислоҳати натижада коҳинлар йўл қўйган хато тузатилди. Натижада, эрамизнинг 4 йилининг 1 мартидан бошлаб, Юлиан календари олдинги ҳолатига қайтарилди. Рим сенати томонидан император Августнинг ғалабалари ва календарни тузатишдаги хизматлари учун «секстилус» ойига «Аугустус» номини берадилар. Секстилус ойи 30 кундан иборат эди. Римда жуфт сон бахтсиз рақам саналгани ва император номи берилган ой бошқалардан қисқа бўлмаслиги керак деб ҳисоблаб, у ойга яна бир кун қўшдилар (феврал ойидан бир кун олинди). Натижада учта ой (юлиус, аугустус, септембер) кетма-кет 31 кундан бўлиб қолди. Шунинг учун йилнинг охиридаги тўртта ойни ўзгартирдилар. Септембер ва новембер 30 (илгари 31) кундан, октобер, децембер ойлари 31 (илгари 30) кундан бўладиган бўлди. Бу ўзгариш Юлиан календарининг белгиланган ташқи структурасини (тоқ ойлар 31, жуфт ойлар 30 кундан бўлади деган) ўзгартириб юборди.
Бу даврда Римда етти кунлик ҳафта қабул қилинди. Римга ҳафта тушунчаси Шарқдан I асрда кириб келган бўлса фақатгина IV асрга келибгина қабул қилинди. Шарқий Рим (Византия) империясида ҳам Юлиан календаридан фойдаланилган. Юлиан календари кейинчалик замонавий календарни тузишда асос бўлди.

Download 113,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish