Режа: Қадимги ва Ўрта асрлар ижтимоий фикрлар тараққиётида фуқаролик жамиятига доир ғоялар



Download 98,7 Kb.
bet2/8
Sana23.02.2022
Hajmi98,7 Kb.
#182534
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-МАВЗУ. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҒОЯЛАРИ ЭВОЛЮЦИЯСИ

Абу Али ибн Сино (980–1037 йй.) фикрича ижтимоий муносабатлар одамлар ўртасидаги тафовут ва тенгликсизлик натижасидир. Ҳусусан, Ибн Сино “иқтисодий ва ижтимоий ҳамда шахсий хусусиятларга кўра тенгликсизлик – инсон ижтимоий фаоллиги сабаби ҳисобланади” деб таъкидлайди. Идеал давлат қуриш эса жамият аъзоларининг маънавий-ахлоқий равнақи билан боғлиқдир. Унинг фикрича, маънавий ахлоқий қадриятларнинг юксак қадрланиши нафақат ҳар томонлама фаровонликни, балки жамиятда адолат ва барқарорликни ҳам таъминлайди.
Бу даврда Шарқда ижтимоий адолат, маърифат ва тенглик нафақат назарий меъёр, балки амалий ҳаёт меъёри, ижтимоий-сиёсий муаммолар ечимини топиш ва жамоа бўлиб яшашнинг асоси сифатида тушунилди, фозил жамиятни (фуқаролик жамиятининг илк лойиҳасини) шакллантиришнинг маърифатли йўли танланган бўлса, Европа ижтимоий-сиёсий тафаккурида эса христианлик догматикаси ҳукмронлик қилиб, жамиятни диний ва дунёвий манфаатлар ўртасида курашлар туфайли “диний” таълимот асосида намоён бўлди.
Мутафаккир Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг “Қутадғу билиг” достонида давлатни бошқариш амаллари, қоидалари ва сиёсий-ахлоқий муносабатларни жамиятда қарор топтиришга эътибор қаратди2. У давлат бошқаруви ва хизматини ташкил этиш турларини ҳамда унинг турли даражаларга мувофиқ сифатларини таснифлайди. Жумладан, “Шоҳликка даъвогарлар онадан ажиб бир истеъдод билан туғиладилар ва улар дарҳол яхши-ёмонни ажратиш фитратига эга бўладилар. Бундайларга Худо идрок, фаросат ва юмшоқ бир кўнгил ато этади, қолаверса яхши иш юритиш уқуви билан ҳам сийлайди»3 деб таъкидлайди.
Адолатли давлат бошқаруви, унинг мукаммал назарий асосларини яратиш борасида улкан илмий мерос қолдирган ўрта асрлар мутафаккири, давлат арбоби Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асари муҳим манба ҳисобланади. У мансабдорларни ахлоқий фазилатларига қараб танлаш, адолат ва инсофни оёқ ости қиладиган кишиларни давлат ишларига аралаштирмасликни, давлатни бошқаришни кенгаш билан олиб бориш, бошқарув фаолиятларини мунтазам назорат қилиш, итоат, ижро ва унинг сифати тўғрисидаги қарашлари ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Айниқса, Низомулмулкнинг “кўпчилик бўлиб қабул қилинган тадбир энг савобли бўлади ва шундай йўл тутиш керак”4 деган фикри аждодларимизнинг давлат қурилишининг адолатли тартиботларига катта эътибор берганлигидан далолатдир.
Ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг маънавий асосларини ўрганишда Ўрта Осиёда вужудга келган тасаввуфчилик оқимининг аҳамияти ҳам алоҳида муҳим ўрин тутади. Тасаввуф гарчи ислом бағрида илдиз отиб, Қуръон ва Ҳадислар ҳикматидан озиқланган, кўп ҳолларда шариат аҳкомига суянган бўлсада, у расмий диний ақидапарастлик ва мутаассибликка ҳамда ҳоким табақаларнинг айшу-ишратларга ғарб бўлган турмуш тарзи, талончилик ва манфаатпарастликка зид ўлароқ, меҳнаткаш халқ норозилигини ифодалади. Тасаввуф таълимоти асосида адолат, ҳақиқат, тўғрилик, меҳр-шафқат, инсоф, иймон, эътиқод, илм, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби умуминсоний қадриятларни тарғибот қилувчи футувватга асосланган бир қанча диний, сиёсий оқимлар пайдо бўлди. Улар жамиятнинг ахлоқсиз унсурларига ғоявий куч сифатида қарши қўйилди.
Ижтимоий-сиёсий тафаккур ривожи ва ҳуқуқий давлат ва адолатли жамиятининг асосий шарти – қонун устуворлиги тамойилини амалиётда қўллаш тажрибасини Шарқнинг буюк давлат арбоби ва саркардаси Амир Темур (1336–1405 йй.) бой ижтимоий-сиёсий ва маънавий мероси мисолида кўриш мумкин. Унинг тузукларида давлат тизими, уни идора қилиш услублари ва воситалари, ундаги турли лавозим-вазифалар даражаси, табақаларнинг тоифаланиши, ҳарбий қўшинларнинг ташкил этилиши, жанг олиб бориш маҳоратлари, давлат хизматчилари рағбатини ташкил этиш омиллари, адолатли солиқ турларининг жорий этилиши, мамлакатни ободонлаштириш тадбирлари миллий давлатчиликнинг юксак маданий ва ҳуқуқий даражада шакллантиришга эришганлигидан далолат беради. “Ҳар мамлакатнинг яхши кишиларига мен ҳам яхшилик қилдим, нафси ёмонлар, бузуқлар ва ахлоқсиз одамларни мамлакатиимдан қувиб чиқардим. Пасткаш ва разил одамларга ўзларига лойиқ ишлар топширдим ҳамда ҳадларидан ошишларига йўл қўймадим. Улуғларини ва шараф-эътиборли кишиларни ҳурматлаб, мартабаларини оширдим. Ҳар мамлакатда адолат эшигини очдим, зулму ситам йўлини тўсдим»5.
Маълумки, фуқаролик жамиятининг унсурларидан бири – бу жамият ҳаётийлигини ва самарадорлигини таъминловчи куч - қонун устуворлигидир. Шу жиҳатдан, Соҳибқирон Амир Темурнинг қуйидаги сўзлари ҳозирги замон билан ҳамнафасдир: “Тажриба, - деб ёзади у, менга шуни кўрсатдики, дин ва қонунга таянмаган ҳукумат, ўзининг буюк қудратини узоқ вақт сақлаб тура олмайди. Уни ҳар қандай ёвуз киши кириши мумкин бўлган на томи, на эшиги, на панжаралари бор уйга ўхшатиш мумкин. Шунинг учун мен ўз салтанатимни ислом арконлари ва бошқарувда ўзим қатъий амал қилувчи қонунлар асосида қурдим”6.
Шу нуқтаи назардан, мувафақиятли бошқарув қонуниятига кўра, Амир Темур раҳбарнинг адолатга таяниб иш кўришини талаб этган. Унинг фикрича, “Раҳбар учун барча ишларда адолатга амал қилиши керак: у сотилмайдиган ва фазилат эгаси бўлган одамни вазирликка тайинлаши лозим, чунки адолатли вазирнинг ўзи маҳдуд-раҳбар қилган адолатсизликларни тўғрилаши мумкин, аммо вазирнинг ўзи шундай бўлса, ҳалокат яқиндир”7. Соҳибқирон фикрича, давлат бошқарувида яна бир муҳим қонуният – қонун устуворлигидир: “Қатъий тартиб ва қонунларга амал қилишим бахт-саодатим калити бўлди”. У асосий қонунлар сифатида диний аҳкомларни ва улар асосида ёзилган фикрларни билди. Кўриниб турибдики, Амир Темур адолатли ва фозил бошқарувга асосланган жамият қуришга муҳим эътибор берган.
Комил инсонлар яшайдиган жамият ҳақидаги ғоялар Алишер Навоийнинг (1441–1501 йй.) сиёсий ва адабий фаолияти асоси бўлди. Навоий идеал ижтимоий-иқтисодий тузум ҳақидаги қарашларини ўзининг “Садди Искандарий”, “Маҳбуб ул-қулуб”, “Пайғамбарлар ва донолар тарихи” ва бошқа асарларида ьалқин этди. Ижтимоий-иқтисодий тузум муаммолари фақат адолатли ҳукмдор бошқараётган ва қонун устувор бўлган мамлакатда ўз ечимини топиши мумкин. Шундай қилиб, А.Навоийфикрича, адолат ва қонун ижтимоий тараққиётнинг асоси ҳисобланади. Унинг концепиясида ҳукмдор шахси алоҳида аҳамият касб этади. Фазилатли ва идеал шахс ҳақида мулоҳаза юритар экан, Навоий ўзига хос инсонпарварлик назариясини яратди. Бу назарияда мутафаккир, бир томондан, ҳукумдор ва боғбонни, бошқа томондан, давлат ва боғни бир-бирига солиштиради. Унга кўра, агар боғбон ақлли ва меҳнатсевар бўлса, унинг боғи гуллаб-яшнайди. Ҳудди шу тариқа, агар мамлакатнинг ақлли, доно, адолатли, халқи учун қайғурадиган ва уни севадиган ҳукмдори бўлса, у ривожланади ва фаровонлашади.
Навоий назариётчи ва амалиётчи сифатида давлат сиёсатининг адолатли асослари ва унинг маънавий мезонларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Айниқса, унинг адолатсизлик ва зулм давлатни таназзулга, жамиятни жаҳолатга олиб келиши тўғрисидаги қарашлари ғоятда аҳамиятлидир: “...давлат иши билан машғул бўлган мансабдорлик чоғларимда кўнгил мулкини турли одамларнинг ҳужуми булғалади. Гоҳ амирлик ўрнида ўтирдим ва ҳукумат маҳкамасида халқнинг арз-додини сўрдим ва гоҳ подшоҳ ёнида вазирлик қилдим ва менга умидвор назар билан қараб турган элга мурувват кўрсатдим”8 деб ёзади. Адолатли жамият шаклланишининг асосий омили сифатида Навоий инсоний фазилатлар - адолатлилик, раҳмдиллик, меҳнатсеварлик, ростгўйлик, ватанпарварлик, виждонлилик, инсонпарварлик ва жасоратни кабиларни намуна сифатида келтиради.
Антик давр ва ўрта аср Шарқ алломаларининг фуқаролик жамиятиги оид концептуал-назприй мероси ва назарий ишланмалари ҳозирги даврга қадар ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Улар қолдирган илмий мерос фуқаролик жамияти тамойилларининг ривожланиши, инсоний бирлик сифатида жамият тарихий тараққиётининг муҳим омиллари сифатида ҳозирги фуқаролик жамияти қуриш ғояларини тўлдирмоқда.



Download 98,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish