Фуқаролик жамияти замонавий концепцияси-нинг мафкуравий моделлари
Авторитар-социалистик доктрина (“давлат бюрократик социализми” доктринаси)
Социал-демократик доктрина (“демократик социализм” ва “социалистик фуқаролик жамияти” концепцияси)
Мазкур коммуналар ўзини ўзи уюштириши ўзига хос фуқаролик жамияти тури сифатида қўллаб-қувватланган. Бу ҳақда батафсил ахборотлар А. де Токвил асарларида келтирилган. Бунда демократик маданият коммунал ўзаро ҳамкорлик ва шерикчилик, шунингдек христиан ахлоқ қадриятларининг юқори даражада намоён бўлиши билан бошқалардан фарқланади. Шу билан бирга, бу коммунитаристик лойиҳаларга биноан жамоавий қадриятлар индивидуал қадриятлардан устун бўлиб, индивидлар ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитида ўз қизиқишларини уюшма қизиқишларига бўйсундиришга тайёр туради21.
Турли манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, мумтоз марксизм замонавий дискурснинг алоҳида концептуал йўналиши сифатида фуқаролик жамиятини келиб чиқишини, жамиятнинг феодал-аристократик ва патерналистик тизими ўрнига коммерция капитализми давридаги иқтисодий партикуляризм билан боғлайди. Бироқ, Маркс унда индивидуал эркинлик ва автономияни эмас, синфий жамиятда объектив мавжуд бўлган нотенгликни, эрксизлик ва ижтимоий-иқтисодий бегоналашувни беркитиб турувчи ниқобни, яъни, унинг ташқи шаклини кўрган, холос22.
Кейинроқ постмарксистик лойиҳа доирасидаги назариётчилар, фуқаролик жамияти ғоясини қайтадан кўриб чиқишга уринди. Шу тариқа, постмарксистик тушунишга биноан, у қуйидагича асосланади: фуқаролик жамияти “охирги вақтларда пайдо бўлаётган, жамиятнинг эркин эҳтиёрий ассоциациялари, шунингдек, ҳуқуқий ва оммавий институтлари доирасида юзага келган жамоавийликнинг номумтоз шакллари, нафақат давлат тизими доирасидан, балки капиталистик бозор иқтисодиёти чегарасидан ҳам чиқиб кетаётган ижтимоий бирликлар”дир23. Бу каби қараш марказида, биринчидан, давлат-бюрократик машинасининг “умумий манфаатлар давлати” шароитида, таъсир доирасининг кенгайиб бориши, иккинчидан, трансмиллий корпорациялар ва глобаллашув даврининг марказлашган иқтисодиётини жамиятга хавф туғдириши ғояси туради.
Фуқаролик жамиятининг замонавий концепцияларини таҳлил этиш шуни кўрсатадики, уларда мазкур феноменнинг онтологик ва гносеологик жиҳатларига нисбатан ижтимоий қарашларнинг хилма-хиллигини кўрамиз. Шуни таъкидлаш ўринлики, фуқаролик жамиятининг замонавий концепциялари ижтимоий муаммолар таҳлилининг тизимли мезонларини ишлаб чиққанлиги ва илмий ҳамжамият олдига муҳим ва зарурий концептуал ва амалий ечимларни талаб қилаётган янги масалаларни кўндаланг қилиб қўйганлиги муҳим аҳамият касб этади. ХХ аср нафақат техник тараққиёт, балки тизимли фикрлашнинг шаклланиши ва ҳукмронлиги даври бўлганлигини ҳам назардан қочирмаслик лозим.
Европа неоконсерватизми
Либерал анъаналар
Do'stlaringiz bilan baham: |