Режа: 1 Бронза ва илк темир даври меъморий ёдгорликлариниг ўзига хос ҳусусиятлари



Download 26,07 Kb.
bet3/4
Sana12.03.2022
Hajmi26,07 Kb.
#491949
1   2   3   4
Bog'liq
1-маруза

Кучуктепа – илк темир даврига оид кўҳна қўрғон харобаси (мил. авв. X-V асрлар), кучуктепа айлана шаклда бўлиб, асоси 320 м, юқори қисмида 150 м га яқин. Баландлиги 8 м. Шимолий шарқий қисмида алоҳида уйларнинг харобалари жойлашган. умумий майдони – 0,5 га ёдгорликни 1962 йил Л.И. Альбаум томонидан аниқланган. Ёдгорликнинг марказий қисми тўлиқ очиб ўрганилган Кучуктепа тарихида 4 та маъмурий босқич мавжуд бўлган. 1- босқичга оид бино 4 м қалинликдаги махсус суний кўтарма устига қурилган. Бино тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, шимол, ғарб ва жануб томонлардан мудофаа деворлар билан ўралган. Бинонинг умумий майдони 60м2 ни ташкил этган. 2-меъморий босқичда шарқий томондан бинога яна 4 хонадан иборат уй қурилган. Натижада бино квадрат шаклига эга бўлган бино 2 қатор мудофаа деворлари билан ўраб олинган. 3-меъморий босқич бинонинг Шарқий ва Жанубий томонларида янги тураржойлар барпо этилган ва яна бир қатор мудофаа девори билан ўралган. 4-меъморий босқичда олдинги давр турар жойлар ўрнида янги уйлар барпо этилган. Бинонинг дастлабки кўриниши сақланиб қолган. Жанубий ва Шарқий томондан бино янги мудофаа деворлари билан ўралган.
Бинонинг умумий майдони 250 м2ни ташкил этган. Асосий қурилиш материали сифатида тўғри тўрт бурчак шаклдаги хом ғиштлардан фойдаланилган. Кучук I сопол идишлари 2 гуруҳга бўлинади., кулочилик чархида ишланган идишлар булар нақшсиз идишлар, қўлда ишланган идишлар рангли эгри чизиқлар ва учбурчак геометрик нақшлар билан безатилган буюмлар.
Далварзинтепа – (мил.авв. X-VIII асрлар) Чуст маданиятининг энг йирик ёдгорлиги Андижон вилоятининг Ойим қишлоғи яқинидан топилган Далварзинтепанинг 2.5м дан 3.5 м гача бўлган маданий қатлами 3та қурилиш қаватига бўлинган. Ҳар бир қаватдан уй – жой қолдиқлари, жез қўйиш устахоналари очилган. Чуст ва Далварзин қишлоқ харобалари девор билан ўралган Далварзиндан қазиб очилган деворнинг эни 4,6 м. Баландлиги 2.5 м келади. Қадимги аҳолининг турмуш тарзида металлчилик, кулолчилик ва тўқувчилик катта рол ўйнаган. Улар ясаган қурол яроғ уй рўзғор буюмлари Ёз I ва Кучук I буюмларига анча ўхшаган. Бронза давридан Темир даврига ўтишда Ўрта Осиё қабилалари ўртасида мустаҳкам маданий ва савдо алоқалари кенг ривожланган.

Download 26,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish