Режа: 1 Бронза ва илк темир даври меъморий ёдгорликлариниг ўзига хос ҳусусиятлари



Download 26,07 Kb.
bet2/4
Sana12.03.2022
Hajmi26,07 Kb.
#491949
1   2   3   4
Bog'liq
1-маруза

Илк темир даври. Милоддан аввалги I минг йилликнинг бошларига келиб турли ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар туфайли Ўрта Осиёнинг жанубида майдони жиҳатидан унча катта бўлмаган манзилгоҳлар пайдо бўлади. Бу манзилгоҳлар қалъа иншоотлари билан, ихчамгина икки қисмли табиий асосида пахса ва хом ғиштдан қурилган. Шимолий Бақтрия худудида
айнан шунга ўхшаш иккита манзилгоҳ: Бандихон ва Кучуктепа аниқланган. Улардан каттароғи Бандихон I ҳисобланади. Бу манзилгоҳнинг шарқий қисмида (90х80 м) тўртта қурилиш даври аниқланган бўлиб, улар йирик шаклдаги ҳом ғиштлардан қад кўтарган бино қолдиқлари орқали изоҳланади. Манзилгоҳ сўнгги босқичига келиб, маҳобатли бино остида тўртбурчак хом ғиштдан мустаҳкам пойдевор пайдо бўлади.
Илк темир даврига келиб, Бақтрия шаҳарсозлигида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Кўплаб ривожланиш жараёнлари темир қуролларнинг кенг ёйилиши, суғорма деҳқончилик ва ҳунармандчиликнинг такомиллашуви, манзилгоҳлар сонининг ортиши, улар майдонининг кенгайиши, янги унсурлар қўйилган ҳолда, тузилишининг мураккаблашуви айнан темир даври учун хосдир. Шунингдек, темир даврига келиб, аҳоли пунктларининг турли шакллари: ўтроқ деҳқончилик задогонларнинг мустаҳкамланган қўрғонлари (қизилча) йирик манзилгоҳлари (Бандиҳон II), мураккаб – режавий тузилишига эга, илк қўрғонли шаҳар (Қизилтепа) пайдо бўлади.
Бандихон II қалъа ва қалъанинг шимолий ва шарқий томонида жойлашган мустаҳкамланган манзилгоҳдан иборат. Манзилгоҳнинг жанубий шарқий бурчагида жойлашган қалъа (110х100 м) ҳамма томонидан ҳандак ва пахса девор билан ўраб олинган бўлиб, бурчаклари ён томонидан ҳимояланган ва ярим айлана шаклдаги миноралари ҳамда уч бурчак шинаклари мавжуд. Бандихон II учун режанинг маълум зичлиги, ҳимоя тартибининг мураккаблиги (минорали деворлар, ҳандаклар), манзилгоҳ барча қисмларининг бир вақтда шакллантирилиши ва ривожланиши хосдир. Бандихон II ҳимоя иншоотлари мураккаблашган тартиби ва қалъасининг ички тузилиши билан фарқланган ҳолда, бронза даври Сополлитепа (икки қисмли тузилиш) анъаналарини такрорлайди.
Бу даврга келиб, манзилгоҳларнинг илгаридан кўплаб белгилари билан фарқланувчи Қизилтепа кўринишидаги янги шаҳарсозлик шакли ҳам пайдо бўлади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Қизилтепа бир неча: қалъа, шаҳар, “шаҳар олди” ва атроф худудлар қисмларидан иборат. Майдони 2 га, баландлиги 14-15 метр тепалик устига жойлашган қалъанинг ғарбий ярми баланд сунъий пойдевор устида қад кўтарган, балки ҳокимнинг саройи бўлган катта қурилишдан иборат. Қалъанинг шарқий ярми ғарбий қисмидан катта ҳовли ёки майдон билан ажратилган бўлиб, бу ерда хўжалик турар жой мажмуаси жойлашган ва бу мажмуа кўплаб турли даврларга оид хоналардан иборат. Қалъадан жануби-шарқ томонда ундан кенг ва чуқур ҳандак билан ажралиб турган тўрт бурчак шаклга яқин (420х360 м) режадаги қўҳна шаҳарнинг асосий қисми жойлашган бўлиб, бу қисм жануби-шарқ ва жануби-ғарб томондан минорали деворлар билан ўралган. Бу қисмнинг ички режаси маълум мунтазамлик, ҳовлилари пасайиб уйлар кўтарилган ва навбатма-навбат зич қурилган иншоотлар майдонлар ҳамда кўчалар билан изоҳланади
Милоддан аввалги I мингйилликнинг бошларига оид ёдгорликлардан Жанубий Туркманистонда 46 та қадимги қишлоқ харобаси маълум, бундай хароба Сурхондарёда 8 та, Кашқадарёда 7 та топилган. Ёдгорликларнинг энг қадимги маданий қатламлари темир асрига ўтиш даврига хосдир.
Ёзтепанинг энг қадимги қуйи қатлами -Ёз I милоддан ав­валги 900—650 й. билан саналанади. Ушбу даврда ёдгорлик 16 гектар майдонли қишлоқ турар жойларидан ва тўғри бурчакли катта иморат—қурғондан иборат бўлган. Қўрғон ўрнида 8 метр келадиган хом ғиштли саҳн устига қурилган сарой қолдиқлари топилган. Қурилишлар узунчоқ (коридорсимон) ҳамда тўрт-бурчак хоналардан иборат. Ёзтепанинг қазилган бошқа жойла­рида ҳам аҳоли яшаган қадимги уй-жойлар топилган. Ёз I даври сопол идишларининг кўпчилиги қўлда ясалган. Идишлар сариқ ангоб билан бўялган ва ангоб устидан жигарранг ҳамда қизил бўёқ, билан геометрик шаклли нақш солинган. Ёз I қатламида бронзадан ишланган пичоқ, мунчоқлар, ўқ учлари ва тош қуроллар топилган. Ёз I, Кучук I, Қизил I ва Ерқурғон I қатламлари учун ҳарактерли моддий манбаларнинг ҳаммаси битта асосий хусусияти билан яқин маданиятига мансубдир.
Сурхондарёдаги Қизилтепа, Кучуктепа, Талашкантепа, Бандихонтепа, Ғозимулла Қашқадарёдаги. Узунқир, Сангиртепа, Ерқўрғон, Даратепа, Қўрғонча, Хоразимдаги. Кўзалиқир, Қуйисой, Уйчарак, Дингилжа, Фарғонадаги. Далварзин, Оқтом, Дастиаштлар. Самарқанддаги. Афросиёб, Қўрғонча, Лайлақўйтепа, Лолазор, Кўктепа. Бухородаги. Қумработ, Арабон, Чордара каби ёдгорликлар илк темир даврига оид ҳисобланади.
Кучуктепа Термиздан 70 км шимоли-ғарбда жойлашган. Милоддан аввалги 1000—750 йилларда тепалик ўрнида саҳн усчасимон нақшсиз идишлардир. Қўлда ишланган идишлар—рангли эгри чизиқлар ва учбурчак геометрик нақшлар билан безатилган буюмлардир. Кучук I сопол буюмлари ҳар хил шаклларда ясалган, кўпчилик сопол идишларнинг таги ясси. Дон сақлаш учун хумчасимон идишлар ишлатилган. Улар билан бирга товоқ, коса ва пиёласимон майда идишлар ҳам бўлган. Деққончилик хўжалигида тош ва бронза меҳнат қуроллари кенг жорий қилинган. Кучук I маданий қатламида бронзадан ишланган ўроқ, пичоқ, ханжар ва ўқ учлари топилган. Чуст маданиятига мансуб гулдор сопол буюмлар топилган. Сопол идишлар уй хўжалигида ишлатилган қозон, хумча, тувак, кўза ва товоқлардан иборат. Улар асосан қўлда ишланган ва рангли геометрик чизиқлар билан нақшланган.

Download 26,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish