Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги низом



Download 0,79 Mb.
bet1/23
Sana14.04.2023
Hajmi0,79 Mb.
#928075
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
1172-qaror-ilovasi (1) Низоом



Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
2022 йил 28 июндаги 1172-сон қарорига ИЛОВА
Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи
участка комиссиялари тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ референдум участкаларини тузиш, референдумни ўтказувчи участка комиссияларининг (бундан буён матнда участка комиссиялари деб юритилади) таркибини тасдиқлаш ва участка комиссиялари фаолиятининг тартибини белгилайди.


I боб. Умумий қоидалар
1. Референдум участкалари туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан референдум ўтказувчи округ комиссиялари (бундан буён матнда округ комиссиялари деб юритилади) томонидан тузилади.
Ҳарбий қисмларда референдум участкалари қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ комиссиялари томонидан тузилади.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкаларини тузиш, участка комиссияларини шакллантириш тартиби ва уларнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган алоҳида низом билан белгиланади.
2. Референдум участкалари референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин ўн беш кундан кечикмай тузилади.
Ҳарбий қисмларда, олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам референдум участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида референдум ўтказишга камида беш кун қолганда тузилади.
3. Референдум участкалари референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг, қоида тариқасида, камида йигирма ва кўпи билан уч минг нафаридан иборат этиб тузилади.
4. Участка комиссияси округ комиссияси томонидан референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин йигирма беш кундан кечикмай беш – ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади.
Участка комиссияси таркибининг сони зарур ҳолларда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish