Иккинчидан, жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий, оилавий, маънавий, аҳлоқий, диний, ишлаб чиқариш, шахсий ва нодавлат муносабатлар мажмуасидир;
Учинчидан, эркин индивидлар, ихтиёрий равишда шаклланган ташкилотлар ва фуқароларнинг турли органлар тазйиқлари, аралашишлари ёки бир қолипга солишларидан қонунлар воситасида ҳимояланган жамият бўлиб, унда улар ўзлигини намоён қила олишлари учун доимий имкониятларга эга бўлади.
Шу билан бир қаторда, ҳозирги даврда фуқаролик жамиятининг асосий белгилари шаклланди. Булар асосан қуйидагилардан иборат:
Иқтисодий соҳада:
корпорацияларнинг мавжудлиги.
Ижтимоий соҳада:
партиялар, жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлар;
иш ва яшаш жойларидаги ўз-ўзини бошқариш органлари;
нодавлат оммавий ахборот воситалари;
жамоатчилик фикрини аниқлаш, шакллантириш ва ифода этишнинг маданийлашган тартиботлари;
ижтимоий ихтилосларнинг куч ишлатмасдан, тазйиқсиз, қонунлар доирасида ҳал қилиш амалиётининг мавжудлигидир.
Маънавий соҳада:
ўз фикрини очиқ билдира олишнинг реал имкониятлари;
ижодий, илмий ва уюшмалар мустақиллигининг ҳам қонуний, ҳам амалий жиҳатларидан таъминланганлиги.
Қолаверса, жамият аъзоларининг тўла мустақиллик билан фаолият кўрсата олиш қобилияти, уларнинг энг ривожланган даражадаги ижтимоий интелектуал, руҳий жиҳатлардан юксалиши содир бўлиши ҳам тақозо қилинади10.
Фуқаролик жамиятининг белгилари, мезонлари ва институтларини тасаввур қила олган ҳар бир кишига кўриниб турибдики, бундай демократик жамиятнинг асосини ўз-ўзини бошқариш ва жамоат ташкилотлари ўзаро муносабатларининг мажмуаси ташкил қилар экан. Фуқаролик жамияти инсонларнинг ўз-ўзини англаш, уларнинг объектив равишдаги маъсулият ҳиссини сезиш қобилиятининг юксалишига ҳамоҳанг равишда шаклланиб боради.
Маълумки фуқаролик жамиятининг асосий жамоат ташкилотларидир. Шу билан бир қаторда фуқаролик жамиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири – бу нодавлат тизимдаги барча жамоат ташкилотларига аъзоликнинг ихтиёрий шаклда бўлишидир. Бу қоидада биринчидан, шу жамиатдаги демократиянинг юқори даражасини намоён қилса, иккинчидан, жамият аъзоларининг ижтимоий онги ва фаолликлари юксаклигини билдиради. Қолаверса, ҳар бир фуқаро ўзи кирмоқчи бўлган ташкилот фаолиятида ўзининг манфаатлари ва эҳтиёжларига мос мақсадларга эришишига ишонч ҳосил қилганидан сўнгина шу ташкилотга ихтиёрий равишда аъзо бўла олади.
Фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг яна муҳим бир воситаси жамиятда, ён-атрофда кечаётган воқеа ҳодисаларга фуқароларнинг муносабати қай даражада эканлиги билан ҳам белгиланади. Фуқаро – жамият, энг аввало, ўз ҳаётига дахлдор бўлган нимаики бўлса, унга онгли муносабатда бўлмоғи лозим. Бу эса асосий мақсадларимиздан бири бўлган эркин шахсни тарбиялаш масаласига бориб тақалади. Онгли муносабат – аввало, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштироки демакдир.
Маълумки, кейинги пайтда қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан тайёрланаётган қонунларнинг аксарияти халқимиз фикр мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинмоқда. Чунки ана шундай йўл билан фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнга аралашуви вақт ўтган сайин фаоллашиб, мукаммаллашиб боради. Бу тажриба келажакда яхши самаралар бериши аниқ.
Демократик сайлов тизимини янада такомиллаштириш, сайловларга, унинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятига нисбатан муносабат фуқароларимизнинг ҳуқуқий билими, маданияти ошган сайин янада теран моҳият касб эта бошлайди. Сайловларда фуқароларнинг нафақат ҳуқуқлари балки мажбуриятлари ҳам кучайтирилиши керак.
Фуқаролик мажбуриятлари орасида сайлов варақасидан бўлар-бўлмас ёки совуққонлик билан эмас, оқилона фойдаланиш бурчи муҳим ўринда туриши керак.
Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти. “Ёшлик” журнали, 1996 й. 6-сон. 3-4 б.
Қолаверса фуқароларнинг сайловлардаги иштироки улар барпо қиладиган жамиятни шакллантиришнинг яна бир муҳим воситасидир.
Фуқароларнинг сиёсий, нодавлат, нотижорат ташкилотлардаги иштирок ва бу борада малакасининг ошиши ўз навбатида жамият – фуқаро назоратини шакллантиришга сабабчи бўлади. Ана шундай йўл билан аста-секин ҳукумат қарорларини халқ томонидан назорат қилиш тамойили қарор топади. Жамоатчилик назорати кучайган жамиятда, шубҳасиз порахўрлик, мансабини суистеъмол қилиш каби иллатларнинг илдизини қирқишга кенг имконият очилади.
Ҳуқуқий билими, савияси баланд фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилишни, шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилишни билади. Зеро, адвокатлар тўғрисида қонун қабул қилинганлиги ана шу асосда уларнинг ҳуқуқ ваколатлари кенгайтирилганидек, асосий муддао ҳам ана шунддир.
Мамлакатимиз раҳбари “Тафаккур” журнали муҳаррири билан суҳбатда фуқаролик жамияти ҳақида фикр билдириб: “Бу соҳада дастлабки, аммо муҳим қадамлар қўйилиди. Ишончим комилки, вақти-соати келиб, бугунги ўтиш даври учун зарур бўлган кучли давлат функциялари ва аломатлари аста-секинлик билан тадрижий равишда кучли жамият зиммасига ўтади”11, – деган эдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |