Фуқаролик жамияти тушунчалари.
Инсоният чиндан ҳам ўзининг узоқ тарихи мобайнида ҳали кўпчилик орзу қилган ҳуқуқий-демократик давлат, одил фуқаролик жамиятининг мукаммал шаклини ярата олгани йўқ. Демократия тамойилларини қарор топтириш, кўп бор таъкидлаганидек, чиндан ҳам мураккаб масала. Айниқса, бу узоқ вақт тоталитар тузум асоратида яшаган ва ҳали уни иллатларидан буткул қутила олмаган жамиятда янада мураккаброқ кечади. Фуқаролик жамиятига ўтиш бу кўп босқичли, ҳам сертармоқли жараёндир. Президентимиз, Ислом Каримов таъкидлаганидек, - “Бошлаган барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади битта – адолатли жамият барпо этиш”2.
Фуқаролик, адолатли жамият тушунчалари яхлит, бир бутун тушунчалардир. Инсон ҳуқуқи давлат ҳуқуқидан устуворлиги тамойили биз учун асосий омилга айланиши лозим. Демак, адолатли жамиятда инсон – шу жамият фуқаросининг ҳуқуқи, шаъни, қадр-қиммати қадрланади, қонун-қоидалар воситасида қаттиқ ҳимоя қилинади. Бу табиийки, ўз-ўзидан ёки дарров пайдо бўлмайди. Бу аввало “Халқнинг қарорлар қабул қилиш жараёнлиридан қанчалик хабардорлиги, ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши, оддий фуқароларнинг давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этишига боғлиқ. Фуқаролик жамиятни шу жамият фуқароларининг ўзлари
И. Каримов. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т. 2000-й 223-бет.
Каримов И. “Халқ сўзи” 1999 й, 26 январь.
шакллантирадилар”3. Бу аввало, уларнинг ҳуқуқий билими, тарбияси, маданияти ва онги қай даражада эканлиги билан белгиланади.
Шу ўринда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат тўғрисидаги ғоялар тарихига тўхташ мақсадга мувофиқдир.
Фуқаролар жамияти тўғрисидаги сиёсий ғоялар илк бор эрамиздан олдинги VII асрларда сиёсий воқейлик мақсадини ҳиммат ва жоҳиллик каби қарама-қарши кучларнинг кураши орқали ҳал этган Зардўштийликдир.
Ҳиммат жоҳилликка қарши фаол курашишини инсон ҳаётининг мазмун тарзида сиёсий омилга айлантирилди. Ўша замонлардаёқ жамиятга бир оила тарзида қараш, катталарга қулоқ солиш, ижтимоий муносабатларнинг бошқарувчи сиёсий омил – аҳлоқ қоидалари негизида ҳал этиш маънавий қадрият ҳисобланар эди.
“Фуқаролар жамияти” деган иборани ишлатган зот Томас Гоббс (1588-1679) бўлди. Жон Локк (1632-1704) эса фуқаролар жамиятининг давлатдан имтиёзли эканлигини таъкидлаган. Луи де Монтескъе (1689-1755) фуқаролик жамияти зўрлик ва ҳукмронликдан қутилиш гарови эканлигини очди. Эммануэл Кант (1724-1804) фуқаролар жамиятида ҳар бир кишининг эркинлиги бошқалар эркинлигига монанд келиши билан ифодаланишини уқтириб, қуйидаги принципларни илгари суради: 1) инсон сифатида жамият аъзолари эркинлиги; 2) фуқаро сифатида уларни тенглиги; 3) фуқаро сифатида ҳар бир жамият аъзоларининг мустақиллиги. Гегель (1770-1831) биринчи бўлиб, фуқаролар жамиятига мустақил мавжудот тарзида қарайди ва уни давлат ичида эмас, давлат қаторида талқин этади.
Бизнинг сиёсий қадриятларимиз ўз ғилофига ўралиб қолгани йўқ. Унга қадимги Хитой мутафаккири Конфуций фуқаролик дунёсининг қадриятлари, юнон донишмандларидан Афлотунннинг идеал давлат, Арастунинг инсонни сиёсий мавжудот сифатида қадрлаши ҳам кириб келди. “Анал ҳақ” – “Мен худо” деган туғёнкор ғояси учун Суқрот ўлимини топган Мансур Халлож ўз даврида фуқаролик жамиятининг маънавий-сиёсий чўққиси сифатида тарихга кирди. Ислом маданиятининг асосчилари ва пешволари Аҳмад Яссавий, Ат-Термизий, Имом Бухорий ва уларнинг минглаб издошлари ҳам халқимизга мансуб мутафаккирлардир. Улар фуқаролар манфаати йўлида ажойиб қадриятларни мерос қилиб қолдирдилар. Оллоҳ олдида шоҳу гадонинг тенглиги, сахийлик ва бахиллик, ҳалол ва ҳаром, инсоф ва адолат каби аҳлоқ қоидаларига мазмун берганлар ҳам шулар эди.
Жамият - муайян эҳтиёж манфатларига кўра, бирлашган кишиларни маълум тарзда ташкил топган мажмуасидир. Жамият бирлашишга мойил бўлган бирликлар, яъни
Каримов И. “Халқ сўзи” 1999 й, 26 январь
гуруҳлар, синфлар, қатламлардан иборат. Аммо айрим ҳолларда одатда, иқтисоди, сиёсий, миллий, диний манфаатлар асосида “ажрашиш кайфиятлари”га муфтало бўлади. Давлат жамиятининг энг муҳим таркибий элементидир. У жамиятда асосан сиёсий функцияларни бажаради. Жамият билан давлат бир нарса эмас. “Жамият” тушунчаси “Давлат” тушунчасидан кенгдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |