Табиий юқиш йўлини тўхтатиб қўйиш учун қўлланиладиган чора-тадбирлар:
Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш
Тасодифий жинсий алоқалардан сақланиш
Барча шахсий гигиена воситаларини алоҳида-алоҳида қўллаш (тароқ, тиш чўткаси, сочиқ ва б.)
Микротравмалар бўлишидан сақланиш.
Табиий юқиш йўлидан ташқари, баъзи ҳолатларда касаллик сунъий йўл билан ҳам юқиши мумкин (масалан қон орқали ва б.).
Сунъий юқиш йўлини Л.В.Громашевский (1965 й) “артефект” деб атаган.
Гепатит сингари касалликлар вируслари бемор қонида узоқ вақт сақланади шунинг учун тиббий асбоб-ускуналарни қўллашда ассептика қоидаларига риоя қилиниши керак бўлади (текширишга қон олганда, турли хилдаги инъекциялар ва б.). Бу вирус тери бутунлиги бузилганда, маникюр қилинганда касалликнинг тўлиқ келиб чиқишига сабаб бўлади.
Сунъий юқиш йўлини тўхтатиб қўйиш учун қўлланиладиган
чора-тадбирлар:
Бир маротабалик тиббий асбобларни қўллаш
Тиббий асбобларни сифатли дезинфекция ва стерилизация қилиш
Муолажа қилишда қўлга қўлқоп кийиш
Дезинфекция воситаларидан оқилона фойдаланиш
Муолажалар учун эпидемиологик жиҳатдан хавфсиз усулларни қўллаш
Қўл ва бармоқлар тозалигига қатъий риоя қилиш.
ОИТС профилактикаси куйидаги йуналишларда олиб борилиши лозим:
ОИТСнинг жинсий йул билан таркалишини тусиш
Парэнтералли таркалиш йулини тусиш
ОИТСнинг вертикал йул билан юкишининг олдини олиш
ОИТСнинг жинсий йул билан таркалиши тусиш
ОИТС асосан жинсий алокаларда юкади.
Сексуал хулкка таъсир килувчи омиллар учта: ахолини касаллик хакида хабардор килиш ва таништириш, тиббий ва ижтимоий хизматлар курсатиш яхши шароит яратиш.
Барча эркак ва аёлларга ОИТС хақида маълумот бериш ва тушинтириш ишларини олиб бориш керак, шу ва жумладан қай шариотда юқиши, ўзи ва шерикларини қандай хавфсизлантириш йулларини билиши, презервативни ишлатиш зарурлиги, ўз хохиши билан чуқур текширувдан утиши кераклигини билишлари зарур.
Вагинал жинсий алоқада ОИТС кўпрок эркаклардан аёлларга юқади. Орал ва анал контакда эса “пассив” партнер кўпроқ ўзига юқтиради. ОИТСнинг энг кенг тарқалишига ахлоқий бузуқлик, палапартириш жинсий алоқалар сабаб бўлади. Фохишалик ва фохишабозлик, бесоколбозлик, гиёхвандлик, касалликнинг тарқалишида жуда катта роль уйнайди.
ОИТС 80% холларда жинсий йул билан юқишини эътиборга олиб, олдини олиш чоралари хам энг аввал шуни тусишга мулжалланиши лозим. Бунинг учун ёшлар орасида тарбиявий, санитария – маориф ишини олиб бориш, хавфсизлик туғрисида, жинсий алоқа пайтида презервативни ишлатиш ташвиқ қилиниши лозим.
Ха, туғри презерватив ОИТС инфекциясини 100% олдини ола-олмайди, аммо сифатли презервативларни туғри ишлатиш ОИВ - инфекцияси юқишининг эхтимолини анчагина камайтиради. Ундан ташқари презервативлар кўпгина венерик касалликлар юқишини ва герпес, цитомегаловирус инфекцияси, гепатит В каби касалликлар юқишидан асрайди. Шуни хам унутмаслик лозимки, дунёдаги барча ОИТС билан ва бошқа венерик касалликлар билан оғриган аҳолининг 50% га яқини 10 дан 25 ёшгача булган ёшлар хиссасига туғри келади.
ОИТСнинг парентерал йули билан юқишининг олдини олиш.
ОИТС билан касалланган одам қонининг соғ одам қон оқимига тушиши сабабли содир булади. Бундай юқиш қуйидаги вазиятларда пайдо бўлиши мумкин:
- Донор қони реципиентга қуйилганда
- Яхши стерилланмаган асбоблар ва шприцлар ишлатилганда
- Органлар трансплантациясида
- Наркоманлар томонидан ностерил шприцларни ишлатишда
ОИТСни юқтириб олмаслик учун иложи борича турли инъекцияларни қабул қилавермаслик керак. Айниқса уй шароитида қуни-қушни ва таниш бўлмаган тиббий хамшираларнинг хизматидан фойдаланмаслик керак. Агар бунинг иложиси булмаса, шахсий ёки бир марта ишлатиладиган шприц ва игналардан фойдаланиш лозим.
ОИТСни тарқатувчилари наркоманлар эмас, балки зарарланган шприцлардир.
Парентерал йул билан ОИТСнинг юқиши хам кўпчилик холларда учрайди. Бунинг сабаби бир шприц билан бир неча одам фойдаланса, бирида ОИТС вируси бор бўлган тақдирда, қолганларига юқиш хавфи деярли 100% ташкил этади.
ОИТСни олдини олиш учун сартарош хоналарда асбоб ускуналарни зарарсизлантириш, яъни дезинфекция қилиб, сунгра ишлатишини талаб қилиш зарур.
Уй шароитида хар бир одамнинг шахсий гигиена буюмлари булиши керак.
ОИТС билан курашиш борасидаги тиббиёт муассасаларида куриладиган чоралар (УР ССВ, № 524 сонли буйрук, 2000 й).
Қон ва организмнинг бошқа суюқликлари билан ишлашга доир эхтиет чоралари:
- тиббий ходимлари қон ва организмнинг бошқа суюқликларига потенциал хавфга қарагандай қараши лозим ва улар билан ишлаганда резина қулқоп кийишлари керак
- барча жарохатлар устидан сув утказмас пластир епиштириш керак
- муолажалар қилганда қон ва бошқа суюқликлар сачраши эхтимоли бўлса, химояланиш учун кузойнак ва ниқоб тақиб, халат устидан фартук кийиш керак.
Беморнинг қони ва бошқа суюқликлари билан контактда бўлганда тиббиет ходимлари қулни ювиши керак. Ўта хавфли муолажалардан кейин қўл яхшилаб тозаловчи хирургик эритмалари билан ювилиши шарт. Эритмалар булмаганда қўл яхшилаб совун ва сув билан ювилиб қуритилади ва 70% этил спирти билан артилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |