Ҳижрий 504 йил Рамазон ойининг ўн биринчи куни чоршанбада Санжар ибн Маликшоҳ Самарқанддаги Қосим ибн Жўқийга бир мактуб юборди. У мактубда шундай ёзган эди: «Шайх ул-машойих вал-муслимин Али ибн Муҳаммад, Қози Алоуддин ибн Умар, Хожа Имодуддин, Амир Абдулваҳҳоб16 каби Самарқанд улуғларининг билдиришларича, муҳтарам Шайх Юсуф Ҳамадонийнинг ёши камолга етибди. Унинг ҳузурига бориш учун бизнинг фурсатимиз йўқ. Зеро, Сулаймоншоҳ буюк бир лашкар билан бу тарафга келаётган экан. Шу боис мамлакатни ташлаб, Самарқанд вилоятига бориб келолмаймиз. Дарвишларнинг такя харажатлари учун Қосим ибн Жўқий17га ҳалол йўлдан қўлга киритилган эллик минг динор юборилди. Сиз бизнинг ишимиз учун Фотиҳа ўқисангиз. Сизлардан асосан мақсадимиз шуки, ҳазрати шайх (Ҳамадоний)нинг ахлоқ ва аҳволи хусусида ёзиб, бизга жўнатинг. Чунки эшитишимизча, ҳазрати шайхнинг йўли ва атвори саҳобалар (уларнинг барчасидан Аллоҳ рози бўлсин) йўлидек экан. Албатта, бунга эътибор бериб, дуогўйингизни ҳам бу давлатдан насибадор қилинглар».
Кейин ҳазрати шайх ул-ислом азизларнинг ҳузурига, Хожа Абдуллоҳ Баррақийнинг уйига бордилар. Хожа Ҳасан Андоқийни, Хожа Аҳмад Яссавийни, Хожа Шоҳ Ғатфарийни18 ва бу фақир Абдулхолиқни йиғдилар. Султон Санжар масаласини тушунтирдилар. Сўнг барча Шайх Юсуф Ҳамадоний ҳузурига кирдилар. Санжар ибн Маликшоҳнинг орзусини шайхга арз қилдилар. Шайх унинг иши учун Фотиҳа ўқиб, бундай дедилар: «Эй дарвишлар, бизнинг хатодан бошқа амалимиз йўқки, уни Санжарга юборсак?». Шунда Хожа Алийёна: «Ҳазрат, дарвишлар сизнинг рухсат беришингизни сўрамоқдалар», — деганида, шайхимиз: «Биздан
Ҳамадоний. Хожа Али Калон Формадий Тусий вафотидан сўнг Хожа Абдуллоҳ Фаромуқий халқни Ҳақ йўлига даъват қилдилар. Бизлар уч киши ва қолган ёронлар адаб юзасидан у кишига мулозамат килардик. Чунки пешқадам ёр ҳузурида адаб сақлаш сулук заруратларидан эди. Хожа Абдуллоҳнинг охират сафари яқинлашганда муридларини Хожа Исҳоқ Насрободийга топширдилар. Ўз навбатида, Хожа Исқоққа ҳам охират сафари яқинлашганда юқоридаги тартибга биноан муридларини Хожа Ҳамидуддин Мултонийга қолдирдилар. Муридларнинг барчаси Хожа Ҳамидуддин Мултоний хизматига ҳозир бўлдилар. У зот халқни тўғри йўлга даъват қилиб, қалб зикрини талқин қиларди, фойдали васиятлари оламга ёйилган эди. Хожа Али Калоннинг руҳониятлари у кишини Мултон вилоятига боришга амр қилди. Хожа Ҳамидуддин Ҳинд диёрига сафар қилдилар.
Сафардан сўнг Хожа Али Калон Формадий Тусийдан зоҳиру ботин илмида камол топган мухлис ва муридларидан Имом
Муҳаммад Ғаззолий ва унинг биродари Аҳмад Ғаззолий, Юнус Сижовандий Тусий, Саййид Аҳмад Байдостоний, Хожа Сулаймон Форобийларким, камина фақир (Юсуф Ҳамадоний)га ишорат қилиб, Хожа Ҳамидуддин Мултонийнинг ўрнига қойиммақом - халифа бўлишни, улуғ шайх (Хожа Али Формадий) қабрида халқни Худога итоат қилишга, ҳою хавас, бидъатлардан қайтаришга даъват қилдилар. Хожа Ҳамидуддин Мултоний сафаридан кейин Хожа Али Калон Формадий турбатида бўлган эдим».
«Тибён» нусхасида «Ҳамидуддин Мултоний руҳидан» деб ёзилган.
Т.н.да шу сўздан кейин: «Хожа Деҳқон, Шайх Бакриддин, Шайх Умриддин, Шайх Абулқосим бин Юсуф, Шайх Лолойи Чокар, Шайх Муҳаммад (уларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) каби» 17 Т.н.да «Хожагий».
18 Т.н.да шу сўздан кейин: «Хожа Алийёна, Хожа ал-Ҳакам, Хожа Шамсиддин Ғатфарий, Шайх Низомиддин Мотрудий, Хожа Мухаммад, Хожа Козируний Гулободий, Хожа Шаръий Муҳаммад, Хожа бул Ғатфарий, Абу Мусо, Имом Яҳё Ғатфарий, Хожа Исҳоқ, Хожа Сулаймон Орифи Туркий, Хожа Жуқла, Хожа Қурайш, Хожа Одам Шавдорий, Хожа Работ».
Аллоҳ расулининг шариатига мувофиқ нима кўрган бўлсангиз, шуни ёзинг!» — дедилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |