Реферат мавзу: Пул тизими ва унинг ривожланиши. Ҳозирги замон пулининг табиати


Ўзбекистонда миллий валютани мустаҳкамлаш вазифалари



Download 92,22 Kb.
bet12/14
Sana25.02.2022
Hajmi92,22 Kb.
#462983
TuriРеферат
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
A guruh Ibragimov Rahmonali referat

5. Ўзбекистонда миллий валютани мустаҳкамлаш вазифалари.

Республикада миллий валютани мустаҳкамлаш ишида сўмнинг харид қувватини ошириб бориш ва унинг барқарорлигини таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади. Бунга бозорни рақобатдош маҳсулотлар билан тўлдириш ва зарур эҳтиётлар ҳосил қилиш орқали эришилади. Бозорни истеъмол моллари билан тўлдиришда миллий ишлаб чиқаришни имкони борича кенгайтириб бориш, ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки шу орқали истеъмол моллари сотишининг умумий ҳажмида миллий маҳсулотлар хиссаси ошириб борилади. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, миллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали сўмнинг барқарорлигини таъминлаш четдан маҳсулот келтиришни инкор қилмайди. Аҳолини сифатли чет эл моллари билан таъминлаш мақсадида импорт ҳам рағбатлантириб борилади.


Сўмнинг барқарор амал қилиши, унинг ҳар қандай валютага эркин алмашилиши етарли валюта захираси бўлишига боғлиқ. Унга эришишда корхоналар ва барча субъектларининг, жахон бозорига рақобатга бардош берадиган маҳсулот ишлаб чиқариши учун зарур бўлган рағбатлантирувчи омилларни вужудга келтириш алоҳида аҳамиятга эга.
Сўмнинг барқарорлигини таъминлашда ундан эхтиёткорона ва тежаб тергаб фойдаланиш, ишлаб чиқаришга сарфланган маблағларнинг энг кўп самара беришига, олинган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишига эришиш муҳим ўрин тутади.
Инфляцияга қарши аниқ ўйланган сиёсат ўтказиш миллий валютани мустаҳкамланишнинг муҳим шартларидан биридир. Бу сиёсат энг аввало инфляция даражасини кескин камайтиришга қаратилиши лозим. Бунда пулнинг қадрсизланиш даражаси устидан катъий назорат ўрнатиш ҳамда унга қарши самарали тадбирлар қўллаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шу орқали пулнинг қадрсизланишда мақбул суръатни танлашга эришилади.
Инфляцияга қарши сиёсат негизини пул миқдорининг ўсишини товарлар ва хизматлар миқдорининг тегишли даражада ўсиши билан боғлаб олиб боришга қаратилган тадбирлар ташкил қилиш зарур. Чунки харид қилиш учун моллар етарли бўлмаган холда аҳоли қўлида пулнипг ортиқча кўпайиб кетиши инфляциянинг янада авж олиб кетишига сабаб бўлади. Пул миқдори билан бирга нархларнинг ҳам тобора ўсиб бориши муқаррар равишда, узоқ давом этадиган гипер инфляцияни келтириб чиқаради. Бу ўз навбатида, миллий ишлаб чиқаришнинг изидан чиқиши аҳоли кенг табақаларнинг қашшоқлашиши ва бутун ижтимоий тизимнинг барбод бўлиши хавфини туғдиради.
Товарлар тақчиллиги мавжуд бўлиб турган ҳозирги босқичда геперинфляцияни олдини олиш учун аҳоли истеъмол фондининг ўсишини ишлаб чиқариладиган маҳсулот, кўрсатиладиган хизматнинг моддий ҳажми кўпайишита бевосита боғлиқ қилиб қўйиш зарур бўлади. Ички бозорни моллар ва хизматлар билан тўлдириш, муомалага ўринсиз ортиқча пул чиқарилишига йул қўймаслик, миллий валюта барқарорлиги таъминлаш ва халқ турмуш даражасини ўстиришнинг муҳим шартидир.
Сўмнинг барқарорлигини таъминлашда нақд пул эмиссиясининг ўсишига, аҳоли қўлида пулнинг ҳаракатсиз туриб қолишига йул қўймаслик биринчи даражали аҳамиятга эга. Бунда муомалага чиқарилган пул миқдорининг ўз вақтида қайтарилишига эришиши, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши таъминламаган корхоналарга кредитлар берилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилиши керак.
Инфляцияни пасайтирувчи қудратли омил миллий валюта алмашув курсининг барқарорлашувига эришишдир. Бу ўз навбатида импорт нархларнинг барқарорлашувига олиб келадики, натижада ички бозордаги нархлар ўзгаради.
Валюта биржаларида валюта операцияларининг барча турлари учун талаб ва таклиф натижасида шаклланадиган ягона алмашув курсини белгилаш, валюта курси барқарорлигига эришишнинг дастлабки шартидир.
Миллий валюта курси барқарорлигини таъминлашнинг навбатидаги шарти даслабки босқичда валютани накд пулсиз алмаштириш ҳажмини кўпайтиришга устунлик беришидир. Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, нақд пулларни банкдан ташқарида айланишини қисқаритириш ва улардан чакана савдода фойдаланиш максадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрида «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Шунга биноан, 2007 йилда муомалага 3 млн. дона пластик карточкалар киритиш ва пластик карточкалар билан операцияларни амалга ошириш бўйича 10 минг дона терминаллар ўрнатиш башорат қилинмоқда.
Истиқболда эса бу соҳадаги сиёсат банклараро валюта биржасидаги оборот микдорини корхона ва фуқаролар ўз пулини хоҳлаган миқдорда хоҳлаган валютага эркин алмаштириш имкониятини берадиган даражага етказишга қаратилади. Бунга эришишда миллий ишлаб чиқаришда экспорт улушини кенгайтириш билан бирга Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек «... миллий валютамизнинг жорий операциялар бўйича эркин алмашувини, яъни конвертациясини таъминлаш учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиш»1 алоҳида аҳамиятга эга.
Шундай қилиб, юқорида қараб чиқилган чора ва тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши миллий валютамиз алмашув курсининг барқарорлашувига, унинг харид қилиш қувватининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.


ХУЛОСА

Товар ишлаб чиқариш ва айирбошлашнинг пайдо бўлиши ижтимоий меҳнат тақсимотининг ҳамда хусусий мулк келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар алоҳидалашувининг ривожланиши билан боғлиқ.


Товарнинг нафлилиги ва қиймати инсон меҳнати билан яратилади, фақат биринчиси аниқ меҳнат маҳсули, иккинчиси абстракт меҳнат.
Қиймат меҳнатнинг ижтимоий хоссаси бўлиб, унда табиат ашёларининг бирорта ҳам молекуласи, заррачаси йўқдир. Қийматнинг асосида одамлар бир-бирлари учун меҳнат қилишларини билдирувчи ижтимоий меҳнат ётади. Бироқ, алоҳидалашган товар ишлаб чиқарувчилар меҳнати сингари ўзининг ижтимоий хусусиятини фақат меҳнат маҳсулларини айирбошлаш орқали кўрсатади.
Товар қийматини аниқлаш борасида иқтисодиёт назариясида икки хил ёндошув бор: қийматнинг меҳнат назарияси ва кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назарияси. Биринчиси товар қийматини унда мужассамлашган ижтимоий зарурий меҳнат ташкил қилади деса, иккинчиси товарнинг қийматини унинг нафлилиги, айниқса кейинги қўшилган товар нафлилиги белгилаб беради, деб кўрсатади.
Товарларни айирбошлаш жараёнининг узоқ вақт ривожланиши натижасида умумий эквивалент вазифасини бажарувчи, бошқа ҳамма товарларни айирбошлаш мумкин бўлган алоҳида товар пул сифатида ажралиб чиқади.
Пул ўзининг ривожланиш тарихида қуйидаги босқичларни босиб ўтди: товар пуллар (пул ўрнини ҳар хил маҳсулотлар босган); тўла қийматга эга пуллар (олтин ёки кумуш); тўла қийматга эга бўлмаган пуллар (қоғоз пуллар, оддий металл тангалар); кредит пуллар (вексел, банкнот, чек, кредит карточка).
Пулнинг иқтисодиётда ўз вазифаларини бажариш жараёнида тўхтовсиз ҳаракатда бўлиши, товарлар ва хизматлар айирбош қилиш жараёнида қўлдан қўлга ўтиб, айланиб туриши, унинг бу тўхтовсиз ҳаракати пул муомаласи дейилади.
Жаҳонда тарихан шаклланган ҳамда ҳар бир мамлакат томонидан қонуний равишда мустаҳкамлаб қўйилган пул муомаласининг турли тизимлари амал қилади. Мамлакат пул тизимининг муҳим таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: миллий пул бирлиги; нақд пул муомаласида қонуний тўлов воситаси сифатида амал қилувчи қоғоз, танга ва кредит пуллар тизими; пул эмиссияси, яъни белгиланган қонуний тартибда пулни муомалага чиқариш тизими; пул муомаласини тартибга солувчи давлат идоралари.
Пул муомаласи нақд ва кредит пуллар ёрдамида амалга оширилади. Нақд пул муомаласига банк билетлари ва металл тангалар (пул белгилари) хизмат қилади. Нақд пулсиз ҳисоблар чеклар, кредит карточкалари, векселлар, аккредитивлар, тўлов талабномалари кабилар ёрдамида амалга оширилади. Буларнинг ҳаммаси биргаликда пул агрегати деб юритилади.
Муомалани таъминлаш учун зарур бўлган пул миқдори муайян давр давомида сотилиши ва сотиб олиниши лозим бўлган товарлар суммаси, пул бирлигининг айланиш тезлиги ва кредитнинг ривожланиши каби омилларга боғлиқ бўлади.
Макроиқтисодий беқарорликнинг кўринишларидан бири инфляция ҳисобланиб, у пул муомаласи қонунларининг бузилиши натижасида қоғоз пул бирликларининг қадрсизланиши ва шунга мос равишда турли товар нархларининг ўсишида ифодаланади.
Келиб чиқиш сабабларига кўра талаб инфляцияси ва таклиф инфляцияси фарқланади. Талаб инфляцияси иқтисодиётдаги барча мавжуд ресурслар тўлиқ фойдаланилган шароитда ишлаб чиқариш соҳаси ортиқча талабни қондира олмаслиги натижасида келиб чиқади. Таклиф инфляцияси ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигига қилинадиган харажатларнинг кўпайиши ҳисобига нархларнинг ошиши натижасида келиб чиқади. Шунингдек, ўсиш суръатига кўра инфляциянинг ўрмалаб борувчи, жадал ва гиперинфляция; башорат қилиш мумкинлигига қараб кутилаётган ва кутилмаган инфляция каби турлари фарқланади.
Кредит бўш турган пул маблағларини ссуда фонди шаклида тўплаш ва уларни пулга муҳтож бўлиб турган ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжлари учун маълум муддатга, фоиз тўловлари билан қайтариш шартида қарзга бериш муносабатларини ифодалайди.
Кредит ресурсларининг асосий манбалари корхоналарнинг амортизация ажратмалари; маҳсулот сотишдан олинган пул тушумлари; корхоналарнинг ишлаб чиқариш, фан ва техникани ривожлантириш фондлари, моддий рағбатлантириш фондлари; корхоналар фойдаси; банкдаги бюджет муассасалари, касаба уюшмалари ва бошқа ижтимоий ташкилотларнинг жорий пул ресурслари; аҳолининг бўш пул маблағларидан иборат.
Банклар пул маблағларини тўплаш, жойлаштириш ва уларнинг ҳаракатини тартибга солиш билан шуғулланувчи иқтисодий муассасадир. Улар кредит муносабатларига хизмат қилиб, кредитнинг ҳар хил шаклларини ўз ичига олиб, кредит муассасаларининг асосини ташкил қилади. Банклар тизими одатда икки босқичли бўлиб, ўз ичига марказий (эмиссион) банк ва тижорат (депозитли) банкларнинг тармоқ отган шахобчаларини олади.



Download 92,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish