ТОШКЕНТ
ДАВЛАТ
ТРАНСПОРТ
УНИВЕРСИТЕТИ
«Вагонлар
ва
вагон
хўжалиги»
кафедра
РЕФЕРАТ
Мавзу
:
Темир
йўлларда
ташишларни
ва
поездлар
ҳаракатини
ташкил
қилиш
Бажарди
:
ТВВС
–
2
гуруҳи
М
.
М.Худойбердиев
Текширди
:
М
.
Абдуллоев
Тошкент
2022-
йил
Темир йўлларда ташишларни ва поездлар
ҳаракатини ташкил қилиш
Режа:
1
. Темир йўлларда ташишни ташкил қилиш
2
. Вагонлар оқимини ташкил этиш
3.
Адабиётлар
1
. Темир
йўлларда ташишни ташкил қилиш
Темир
йўлларда
йўловчилар
ташишни
истиқболи
ривожлантириш ва ташишни ташкил қилишнинг асосий
мақсади
аҳолининг ҳаракатланишга бўлган барча талаб ва эҳтиёжларини
қондириб, вокзалларда ва поездларда йўловчиларга юксак
савияли хизмат кўрсатишдан иборат.
Йўловчилар
ташишнинг
ривожланиш
истиқболлари
аҳолининг сон жиҳатдан ўсиши, темир йўллар ва бошқа
транспорт турлари бўйича ҳаракатчанлигининг ошиши билан
бевосита боғлиқдир.
Ўзбекистонда аҳоли ва ишчилар ресурсининг ўсиб бориши
нисбатан юқори бўлиб, баъзи башоратларга кўра 2010 йилга
келиб аҳоли сони 28 млн. кишидан ва ишчилар сони 15 млн.
кишидан ошиши керак. 2010
йил шаҳарларда яшовчи аҳоли
тахминиан 36 % ни, қишлоқ жойларда 64%ни ташкил этиши
мўлжалланмоқда.
Ўзбекистонда туризмнинг ривожланиши жадал суръатлар
билан бормоқда ва бунда мамлакатимиздаги тарихий ва
меъморчилик ёдгорликларининг ниҳоятда кўплигининг аҳамияти
катта. Ўзбекистонда туризм ривожи учун бениҳоя катта
имкониятлар мавжуд бўлиб, ҳозирда кўплаб
энг замонавий
меҳмонхоналар қурилиши олиб борилмоқда, санъат асарлари,
ёдгорликлар яратиш ва транспорт сервисини юқори даражага
кўтариш устида катта ишлар олиб борилмоқда.
Ҳисоблар натижасида 2010 йилга бориб йўловчи ташиш
бозоридаги рақобатдошлигини ошириш натижасида
шаҳарлараро
алоқаларда умумбажарилувчи йўловчилар айланмасида 25 % ва
шаҳаратроф йўналишларида 16 % йўловчиларни темир йўллар
орқали ташиш кўзда тутилмоқда.
Йўловчилар ташишни белгилашда йўловчилар оқимининг
йўналишлари ва йил фасллари, шаҳаратроф йўналишида эса ой,
кун ва ҳатто соатлар бўйича тақсимланиши аниқланади. Бу
мақсадларда йўловчилар оқимини ўрганиш натижаларидан
фойдалнилади.
Йўловчи поездлари уч гуруҳга бўлинади: узоққа
-
700 км дан
ортиқ масофаларга қатновчи, маҳаллий
-
150 дан 700 км гача ва
шаҳаратроф
-
150 км гача бўлган масофаларга қатновчи поездлар.
Узоққа ва маҳаллий йўналишларда қатнайдиган поездлар
юриш тезлиги ва тўхташлар сонига қараб тезюрар ва йўловчи
поездларга бўлинади. Тезюрар поездлар катта тезликларда
юради ва
фақат катта станцияларда тўхтайди. 2004 йилдан
бошлаб
Тошкент
-
Самарқанд
йўналиши
бўйича
тезюрар
электрпоезди қатнай бошлади. «Регистон» деб аталувчи ушбу
экспресс поезд 345 км йўлни ўн соатда босиб ўтади. Поезд
вагонлари юмшоқ ўриндиқлар ва барча қулайликларга эга бўлиб
йўловчиларга ҳузурбахш шароитлар яратади.
Йўловчи поездларининг тезюрар поездларга нисбатан
тезлиги камроқ бўлиб, улар асосан барча станцияларда
тўхтайдилар. Почта ва багаж тезюрар йўловчи ва почта –
багаж
поездлари таркибларига қўшиладиган махсус вагонларда
ташилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |