Қийин ёнадиган гуруҳларга аланга ва юқори ҳарорат таъсирида ёнадиган, бурқсиб тутайдиган ва кўмирга айланадиган ва аланга олинганидан кейин ёнмайди ва тутамайди. Қийин ёнадиган материаллар ёнмайдиган ва қийин ёнадиган материаллардан ташкил топади, масалан асфальт бетон, 8% дан кўп аралашмали органик тўлдирувчиси бор бўлган гипс ва бетонли деталлар, ҳажмий массаси 900 кг/м3 лойли-самонли материаллар, цементли фибролит, антиперин моддаси билан обдан шимдирилган ёғочлар, лой билан шимдирилган органик тола, пенопласт, битум массаси 7...15% бўлган минерал плиталар киради. Юқоридаги материаллардан ишланган конструкциялар ҳам, қийин ёнувчи конструкциялар жумласига киради.
Ёнадиган гуруҳларга, аланга ва юқори ҳарорат таъсирида ёнадиган ва бурқсиб тутайдиган ва аланга олингандан сўнг ҳам ёнувчи, тутовчи материаллар киради. Буларга антиперин моддаси билан чуқур шимдирилмаган барча органик материаллар, яъни ёғоч, бундан ташқари торф, битум, гудрон, миерал тола, қоғоз, картон, қамиш, самон, пенопласт, базаш ва қурилишда ишлатиладиган пластиклар киради. Бундай материаллардан ишланган конструкцияларни ёнадиган конструкциялар деб аталади.
Бино ва иншоотлар конструкцияларининг ёнғин пайтида маълум муддатга ўтга бардошлилиги унинг ўтга чидамлилигини билдиради. Ёнғин пайтида қурилиш конструкцияларининг ўзининг иш вазифаси тугагунича юқори ҳарорат таъсирига бардош беришининг соатлардаги муддати ўтга чидамлилик чегараси деб аталади. Ўтга чидамлилик чегарасининг пайдо бўлиши қуйидаги учта ҳолат билан изоҳланади:
-бино (иншоот)ни ўраб турувчи деворлари, орадевори, ораёпма, ёпмаларида аланга ва ёнғин маҳсулотлари ўтувчи очиқ ёриқлар пайдо бўлса;
-қиздирилмаган сиртда синов пайтигача ҳароратнинг ўртача 1600С дан ошиши, ёки ушбу сиртнинг ҳар қандай нуқтасида 1800С дан ортиши, ёки ҳар қандай солиштирувларсиз 2200С ҳароратда бўлса;
-конструкциянинг кўтариш қобилиятининг йўқолиши, яъни конструкциянинг қулаб тушса.
Материал ва конструкцияларнинг ўтга чидамлилик чегараси тажриба йўли билан аниқланади. Бу усулларниг асосий қоидалари шартлари Халқаро мезонлаштириш ташкилоти (ИСО) нинг тавсияномалари ва СЕВ 1000-78 мезонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг лойиҳавий ечимларида белгиланган.
Ҳақиқий ўлчамдаги қурилиш конструкцияларининг ўтга чидамлилик чегарасини аниқлашнинг асосий йўлларидан бири – махсус стендларда аланга остида синалади. Бунинг учун конструкция маълум вақт ичида қиздирилади, қиздириш ёнғинда бўлиши мумкин бўлган ҳароратда ушлаб турилади. Конструкцияда юқорида такидланганидек конструкцияда ўзгаришлар, яъни ёриқлар пайдо бўлиши билан синов тўхтатилиб, ўтга бардош беришлигининг давомийлиги тажриба бошланишидан тугашигача соатларда белгиланади.
Тажрибаларда ўраб турувчи деворлар, орадеворлар, ораёпма ва ёпма плиталари бир томонлама қиздирилади; тўсинлар, прогонлар ва ригеллар уч томонлама; устунлар, фермалар, тик таянчлар - барча ён томонлари бўйича қиздирилади. Синалаётган конструкциялар қиздириш давомида заҳира коэффициентларисиз юкланишлар таъсирига дучор этилади. Конструкциявий элементлар қиздириш жараёнида термик синовга ҳам текширилади, бунда бирданига сув сепилиб совитилади.
Илмий тадқиқотлар кўпчилик қурилиш конструкцияларининг бузилиши ва ўтга чидамлилик чегарасини аниқлаш имконини берди. Фикримизнинг исботини, бир нечта қурилиш конструкциялар мисолида келтириб ўтамиз.
-расм. Пўлат устунларни қоплаш усуллари.
а-симли тўр устидан сувоқ қилиш. б-ҳишт билан; в-гипсли плита билан; г-ичи тешик блоклардан; 1-тўр; 2-бетон.
Do'stlaringiz bilan baham: |