Реферат Малакавий битирув иши кириш, бўлим, хулоса,фойдланилган адабиётлар рўйхати,60 бет тушунтириш ёзуви ва та расм, 18 та схема, та жадвалдан иборат



Download 6,32 Mb.
bet13/18
Sana20.07.2022
Hajmi6,32 Mb.
#830104
TuriРеферат
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
asоsiy diplom

Ёниш қуйидаги турларга бўлинади:
-ёнувчи аралашманинг бир лаҳзада ёниб, ўчиши;
-қиздириш натижасида ёнишнинг вужудга келиши;
-учқунланиш натижасида ёнишнинг вужудга келиши;
-органик моддалар ичида рўй берадиган экзотермик реакциялар натижасида, ёнувчи аралашманинг ташқаридан қиздиришсиз ўз-ўзидан ёниб кетиши;
-портлаш- кимёвий жараённинг босим ва қувват ҳосил қилиш билан ўтиши.
Ёнувчи модда маълум ҳароратда ўзидан ёнувчи буғ ажратиши натижасида алангаланишни таъминласа, бу ҳарорат алангаланиш ҳарорати деб юритилади. Баъзи бир органик моддалар (торф, қипиқ, пахта, кўмир маҳсулотлари) ўз-ўзидан ёниб кетиш хусусиятига эга. Чунки булар ҳовак асосга эга бўлганлиги ва оксидланиши мумкин бўлган юза жуда катталиги туфайли, очиқ жойларда маълум миқдорда йиғилиб, об-ҳаво ўзгариши,кислород таъсирида қизиб ёниб кетади. Бунинг асосий сабаби, органик моддалар намланганда унинг ички қисмида микроорганизмлар ривожланади ва натижада иссиқлик ажралиб чиқади. Бу ҳодиса органик моддаларнинг ўз-ўзидан қизиш жараёни деб аталади.
Ёниш жараёни ёнувчи модда молекулаларининг кислород молекулалари билан бирикиш ҳодисаси ҳисобланади. Уни академик Н.Н. Семёновнинг занжирли реакция назарияси асосида тушунилади. Оксидланиш реакцияси натижасида одатда иссиқлик ажралиши маълум шароитда тезлашиб кетиши мумкин. Мана шу тезланиш даври ёнишга ўтган даврга тўғри келиб, буни ўз-ўзидан алангаланиш ҳодисаси деб юритилади.
Ўз-ўзидан алангаланиш иссиқлик таъсирида ёки занжирли реакция асосида юз бериши мумкин. Иссиқлик таъсирида ёнишда реакция натижасида ажралиб чиқаётган иссиқлик ташқи муҳитга тарқалаётган иссиқликдан катта бўлган тақдирдагина вужудга келади.
Моддалар учун ўз-ўзидан алангаланиш ҳарорати ҳар хил бўлади. Масалан, А-80 бензинининг ўз-ўзидан алангаланиш ҳарорати – 2550С, ёғочники – 4000С, линолеумники – 4000С га тенг.
Табиатда шундай аралашмалар учрайдики, уларнинг ҳароратини ташқаридан оширмаган ҳолда кимёвий жараёнлар рўй бериши ва бу жараёнлар ўз-ўзидан алангаланиш ҳодисасини вужудга келтириши мумкин. Бундай ҳодисани занжирли кимёвий жараёнлар деб юритилади. Водород, кислород, хлор, гидрооксид, нитрооксид, метил ва бошқа моддалар аралашманинг бошқа компонентлари билан боғланади ва занжирли реакцияни вужудга келтиради.
Ҳар қандай газсимон модданинг ёнғинга ва портлашга хавфлилиги алангаланиш чегаралари, ёниш ҳарорати ҳамда аланганинг ўртача тарқалиш тезлиги билан белгиланади. Газнинг ҳаво билан арадашиб ёниши ҳар қандай ҳолатда ҳам амалга ошавермайди, балки маълум чегарадаги аралашма ҳосил бўлгандагина ёниш рўй беради. Шунинг учун ҳам аралашмаларнинг алангаланиш чегаралари қуйи ва юқори чегаралар сифатида белгиланади. Қуйи чегара деганда газнинрг энг кам миқдори аланга ҳосил қиладиган ҳолати тушунилади ва манашу чегара саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ёнғинга ҳамда портлашга хавфлилик даражасини белгиловчи омил ҳисобланади.
Ҳавонинг газ билан аралашмаси, ёниш учун етарли миқдорда йиғилган бўлса, маълум шароитда қиздирилганда алангаланиб кетади, мана шу ҳарорат ёниш ҳарорати деб аталади. Бу ҳарорат ёнувчи аралашма ҳолати ва бошқа омиллар таъсирида жуда юқорилашиб кетиши мумкин (4500 – 20000С гача).
Кўпгина газ аралашмаларининг ёниш тезлиги – уларнинг миқдори ва газнинг хусусиятига боғлиқ. Газларнинг ёниш тезлиги 0,3-0,8 м/сек. бўлади. Бундан водород билан ацетилен гази мустасно, уларнинг ёниш тезлиги 2,76 м/с ва 5,6 м/с ни ташкил қилади. Ёнишнинг тез кетиши портлаш дейилади. Ёниш қанча қисқа муддатда амалга ошса, портлаш кучи шунча катта бўлади.
Суюқликлар газсимон муҳитда ёниб, буғга айланиш жараёни тезлиги суюқликнинг физик ва кимёвий хусусиятларига боғлиқ бўлади. Шунингдек, буғга айланиш жараёни ташқи муҳит ҳароратига ҳам боғлиқ.Маълум ҳарорат ва босимдаги суюқлик юзасида суюқлик буғи ҳосил бўлади. Бу буғ миқдори ҳарорат ўзгармаган ҳолатда ортиб ёки камайиб кетмайди. Уни тўйинган буғ деб аталади.Тўйинган буғга айланаётган молекулалар сони суюқликка айланаётган молекулалар сонига тенг бўлганлигидан унинг миқдори ҳаво муҳитида бир хил сақланиб туради ва аралашманинг миқдорий босимини белгилайди.
Агар тўйинган буғнинг миқдор босими маълум бўлса, шу ҳароратда ҳаво муҳитидаги зичлигини аниқлаш мумкин.
Газларнинг ёниши, маълум ҳаво муҳитида рўй бериши мумкин. Ҳаводаги ёнувчи газнинг ҳажми, умуман тўйинган ҳолатдаги ҳажмдан кўп бўлиши мумкин эмас, шунинг учун модданинг ёниш чегарасини фақат ҳарорат билангина белгилаш мумкин ва бу ҳажм ёнувчи модданинг юқори чегараси деб юритилади. Суюқлик ва газларнинг ҳаво муҳитидаги зичлиги тўйиниш нуқтасидан паст бўлган ҳолларда ҳам маълум ҳароратда алангаланиш ҳодисаси рўй бериши мумкин. Ҳар қандай суюқликларнинг ёниши учун у маълум ҳароратгача қиздирилиши ва бу вақтда суюқликдан ажралиб чиқаётган буғ миқдори алангани давқом эттира оладиган миқдорда бўлиши керак. Суюқликларнинг ана шу хусусиятлари асосида уларнинг чақнаш ва алангаланиши ўрганилади. Чақнаш ҳарорати деб, унча юқори бўлмаган ҳароратдаги суюқлик юзасида буғларнинг ҳаво билан аралашмаси ҳосил бўлиб, аралашма ташқаридан қиздирилса, ёниб кетиши мумкин бўлган ҳароратга айтилади.
Мана шу хоссага асосланган ҳолда суюқликлар икки туркумга бўлинади:
1.Агар суюқликнгинг чақнаш ҳарорати 450С га тенг ёки кичик бўлса, енгил алангаланувчи суюқлик деб аталади. Енгил алангаланувчи суюқликларга бензин, спирт ва бошқа моддалар мисол бўлади.
2.Чақнаш ҳарорати 450 дан юқори бўлган суюқликлар ёнувчи суюқликлар деб аталади.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish