А даражали ёнғин ва портлашга хавфли саноат корхоналари. Булар суюқлик таъсирида ҳаводаги кислород билан бирикиш натижасида ёниши ва портлаши мумкин бўлган моддалар, чақнаш ҳарорати 280С дан паст бўлган суюқлик ва газларни портлаш имкониятини туғдириши мумкин бўлган саноат корхоналари бўлиб, босим 5 кП гача бўлиши керак.
Бу даражага олтингугурт, углерод, эфир, ацетон ва шунга ўхшаш моддалар ишлаб чиқарадиган корхоналар киради.
Б даражали ёнғин ва портлашга хавфли саноат корхоналари. Уларга чақнаш ҳарорати 280С дан юқори бўлган ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида чақнаш ҳароратигача қиздирилган суюқликлар, чанг ва толалар бўлган ҳолда бу газ, суюқлик ва чанглар хонадаги босими 5 кП дан кўпроқ миқдорда тўпланиб, портловчи аралашма ҳосил қилиши мумкин бўлган саноат корхоналари киради. Бунга аммиак ишлаб чиқарувчи кимё заводлари мисол бўла олади.
В даражали корхоналарга ёнғинга хавфли бўлган, чақнгаш ҳарорати 1200С дан юқори бўлган буғ, ҳарорати бўлган суюқликлар, шунингдек, бир-бири билан, ҳаводаги кислород сув билан бириккан ҳолда ёнувчи моддалар ва қаттиқ ёнувчи жисмлар билан иш олиб бориладиган А ва Б тоифага кирмайдиган саноат корхоналари киради. Бунга мисол қилиб ёғочни қайта ишловчи мебелсозлик корхоналари, қоғоз, целюлоза, картон, рубероид ва толь ишлаб чиқарувчи корхоналарни келтириш мумкин.
Г даражали корхоналар. Бу даражага ёнмайдиган жисм ва материалларга, қиздириб, чўғлантириб ва эритиб ишлов бериш жараёнида турли иссиқлик, учқун ва алангалар чиқиши мумкин бўлган, қаттиқ, суюқ ва газсимон моддалар ёқилғи сифатида ишлатиладиган саноат корхоналари киради. Бунга металлургия саноати корхоналари, иссиқлик ишлаб чиқарувчи марказлар, буғхоналар киради.
Д даражали корхоналарга ёнмайдиган жисмлар ва материалларга совуқ ишлов берадиган саноат корхоналари киради. Масалан, тошни майдалаш, сопол ва цемент заводлари шулар жумласидандир.
Бино ва иншоотларнинг ёнғин ва портлашга хавфи бўйича гуруҳланиши, улардаги барча хоналарнинг ёниш ва портлашга мойиллик тоифаси аниқлангандан сўнг белгиланади.
Юқорида келтирилган саноат корхоналарининг ёнғин ва портлаш хавфи бўйича бешта тоифага бўлиниши асосида бино ва иншоотларни лойиҳалашда ёнғинга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ҳажмий-режавий ва конструкциявий ечимларни қабул қилиш, ишлаб чиқариш технологик жараёнларини жойлаштириш учун хизмат қилади. Бундан ташқари, қурилишнинг бош режасини ишлаб чиқишда ҳам бино ва иншоотларнинг ёнғин ва портлашга хавфи бўйича тоифалари ҳисобга олинади.
Материаллар ва ашёларнинг ёнувчанлиги деб, юқори ҳарорат ва иссиқлик таъсирида ёниши ёки ёндирувчи манба олинганда ҳам бурқсиб ёниши ва кўмирга айланишига айтилади. ҚМҚ 2.01.02-85 (Ёнғин хавфсизлиги) меъёрий ҳужжатида кўрсатилганидек қурилиш материаллари ва ашёлари ёнувчанлик хусусиятига кўра учта гуруҳга бўлинади: ёнмайдиган, қийин ёнадиган ва ёнадиган гуруҳлар.
Ёнмайдиган гуруҳларга, аланга ёки юқори ҳарорат таъсирида ёнмайди, бурқсиб тутамайди ва кўмирга айланмайдиган қурилиш материаллари ва ашёлари киради. Буларга табиий ва сунъий ноорганик материаллар, органик моддаларининг массаси 8% дан кам бўлган гипслар ва гипс толали плиталар; синтетик, битумли ёки крахмалли боғловчилар массаси 6% дан кам бўлган минерал плиталар; шунингдек, қурилишда ишлатиладиган металлар киради. Ёнмайдиган материаллардан ишланган кострукциялар ҳам ёнмайдиган конструкциялар деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |