МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
13
Ана шу система шахс демакдир. Шахснинг объектив намоён бўлиши атроф-дунё
билан ҳамма ўзаро алоқаларида ифодаланади. Объектив жиҳатдан эса у инсоннинг
мавжудлигида дунёдаги ва ўзига ўхшашлар жамиятида ўзининг «Мени»ни англаши
сифатида намоён бўлади.
Шахс – бу умумлаштирилган хилма хил сифатлар тизимида инсоннинг психик,
маънавий моҳиятидир:
√ Инсон хислатларининг ижтимоий аҳамиятга эга сифатлари тўплами
√ Дунёга бўлган ва дунё билан, ўзигава ўз-ўзи билан муносабатлар тизими
√ Ижтимоий вазифалар, ахлоқий кўринишлар йиғиндисини амалга оширадиган
фаолият тизими;
√ Дунёни ва ундаги ўзини англаши эҳтиёжлар тизими
√ қобилиятлар, ижодий имкониятлар йиғиндиси
√ Ташқи шароитга бўлган эътиборлар йиғиндиси.
Буларнинг ҳаммаси умумлаштирилган мазмун «шахсни» ташкил этади.
3. Шахс сифатларини тузилиши. Шахс сифатлари ирсий – биологик - ва ҳаётида
эгаллаган–ижтимоий- ташкил этувчиларидан иборат бўлади. Уларнинг ижобатлари
бўйича шахс тузилишида тўртта даража – тизимларга ажратадилар. Улар қуйидаги
шартли номларга эга:
1. Ирсият билан боғланган сифатларни бирлаштирган темперамент сатҳи: улар
одамнинг нерв системаси индивидуал хусусиятлари билан боғлиқ. Унга шахснинг
эҳтиёж ва инстинкт хусусиятлари ва жинсий; ёши, миллий ҳамда бошқа сифатлари
киради.
2. Психик жараёнлар хусусиятлари сатҳи. Бу сатҳ сезги, идрок, хаёл, диққат,
хотира, тафаккур, хиссиёт, ироданинг индивидуал хусусиятини ўз ичига олади. Ақлий
ҳаракатлар усуллари деб аталувчи фикрлаш мантиқий операциялари (ассоциация,
қиёслаш, абстракциялаш, индукция, дедукция ва бошқалар) ўқитиш жараёнида катта
аҳамиятга эга бўлади.
3. Шахс тажрибаси сатҳи. Бу сатҳ билим, малака, кўникма, одат каби сифатларни
ўз ичига олади.
4. Шахснинг йўналганлик сатҳи. Бу шахснинг шундай сифатини, унда инсоннинг
атроф-муҳитга муносабати акс эттирилади, мазмуни бўйича ижтимоий сифатларини
бирлаштиради. Шахснинг хулқини йўналтирувчи ва бошқарувчи психологик асосий
унинг қизиқишлари, қарашлари, ишончи, ижтимоий кўрнсатмалар, қадриятлари,
одоб-ахлоқ принциплари ва дунёқараши ҳисобланади. Йўналганлик (эҳтиёжлар ва
Мен-концепцияси билан бирга) шахсни ўзини бошқариш механизмининг (шартли
равишда ШЎБМ) асосини ташкил этади. Шахснинг маънавий-ахлоқий ва эстетик
қарашлари ва хусусиятлари керакли БМКлар тўплами билан биргаликда эстетик
ва маънавий сифатлари доирасини ташкил этади (шартли равишда СЭН). Айтиб
ўтилган бир-бири билан боғлиқ қатламлар сифатида, унинг марказида биологик
ташкил топган сифатлари жойлашиб қобиғини «йўналганлик»-инсоннинг ижтимоий
моҳияти ташкил этадиган кўринишда тасаввур қилиш мумкин.
Бироқ шахс тузилишида бир қатор сифатлар ҳамма даражаларда ҳам бир хил
намоён бўлмайди. Бу сифатлар, аниқроғи сифатлар гуруҳи: эҳтиёжи, характери,
қобилияти ва шахснинг «Мен» концепцияси даражалари билан бирга шахснинг маъ-
лум сифатлари ҳамма гуруҳлари бир-бири билан узвий боғлиқ ва мураккаб яхлит
тизимни ташкил этиб бир-бирини ўрнини тўлдиради.
Билим, малака, кўникмалар (БМК)
Do'stlaringiz bilan baham: |